Худайкулов Бекзод Бобомуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аминогуруҳга эга баъзи молекулаларда кучсиз водород боғланишли комплексларнинг шаклланиш механизмлари ва уларнинг комбинацион сочилиш спектрларида намоён бўлиши», 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/FM777.
Илмий раҳбар: Жумабаев Абдувахид, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.FM.02.04
Расмий оппонентлар: Сабиров Леонард Мухамеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Эшчанов Баходир Худайберганович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Милллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Комбинацион сочилиш спектрлари ва ноэмпирик ҳисоблашлар ёрдамида аминогуруҳга эга баъзи моддалардаги кучсиз водород боғланишли комплексларнинг ҳосил бўлиш механизми ҳамда спектрал намоён бўлишини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
формамид, анилин ва терозиндаги С-H·B боғланишлар орқали тебраниш C-H полосаларининг юқори частота томонга кўк-силжишлари, A-H·B боғланишлар орқали A-H плосаларнинг паст частота томонга қизил-силжиши аниқланган ҳамда бу ўзгаришлар сувли муҳитларда ҳам кузатилган;
формамид ва ДМСОдаги ноклассик водород боғланишларда иштирок этаётган атомлар боғ узунликлари ўзгариши ҳамда ароматик ҳалқали моддаларда С-Н·В ва А–H·π кўринишдаги но-классик водород боғланишлар мавжудлиги аниқланган;
танланган обеъктлардаги водород боғланиш туфайли О-Н валент тебраниш полосаси C=O ва N-H тебраниш полосаларига нисбатан паст частота томонга кўпроқ силжиши тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Аминогуруҳга эга молекулаларда кучсиз водород боғланишли комплексларнинг шаклланиш механизмлари ва уларнинг комбинацион сочилиш спектрларида намоён бўлиши бўйича олинган натижалар асосида:
кучсиз молекулалараро водород боғланиш жараёнларини аниқлаш натижалари «Основі биомеханики» деб номланган махсус лаборатория курсини ўтишда фойдаланилган ҳамда №20БФ051-01 рақамли “Фрактальная размерность и свойства жидкостных систем, актуальных для медицины и ядерных технологий” мавзусидаги тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Киев Миллий университетининг 2022 йил 6 сентябрдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши тиббиётда фойдаланиладиган суюқликли тизимларнинг фрактал ўлчами ва хусусиятларини кучсиз молекулалараро водород боғланиш орқали аниқлаш имконини берган;
ўрганилган обьектлар учун полосаларнинг юқори частота томонга кўк-силжишлари ва паст частота томонга қизил-силжишлари аниқлаш натижалари 0110РК153-рақамли “Исследование взаимного влияния многоатомных систем в конденсированных средах оптическими методами” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тожикистон Миллий университетининг 2022 йил 2 сентябрдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, формамид, анилин ва терозин молекулаларининг электрооптик параметрларини аниқлаш имконини берган.