Шайматов Санжар Рузимуротовичнинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « Гравитацион релятивистик назарияларида компакт астрофизик объектларнинг эволюцияси ва динамикаси», 01.04.02 – Назарий физика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/FM196.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аҳмедов Бобомурат Жураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04.
Расмий оппонетлар: Заславский Олег Борисович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Тауфик Абдель Насер, физика-математика фанлари доктори, профессор; Турсунов Арман Алтаевич, физика-математика фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади
қора ўра шаклланишининг батафсил тавсифига ва унинг юқори ўлчамдаги D>4 қора ўра горизонтининг барқарорлигига таъсирига олиб келадиган формализмни ишлаб чиқиш, идеал қоронғу модданинг турли вазиятларда зарралар ва қора ўралар динамикасига таъсири, эргосферанинг кенгайиши туфайли катта энергия манбаи бўла оладиган магнитланган Реисснер-Нордстром қора ўрасининг табиати, шунингдек, олинган натижаларни галактикалар марказларида мавжуд бўлган қоронғу модданинг тақсимотига, қора ўраларнинг муқобил моделларининг ишончлилик чегараларини аниқлашга ва астрофизик кузатувларни тушунтиришда АЯГдан ажраладиган юқори энергияни тавсифлашга қўллашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор юқори ўлчамларда қора ўра ҳосил бўлиш жараёнлари ўрганилди; Эйнштейннинг гравитатсия назариясида аккретсион дискда барқарор айлана орбиталар мавжуд бўлмаслиги ва шунинг учун юқори ўлчамларда (D>4) айланувчи қора ўра ҳосил бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган;
илк бор айланадиган қора ўраларнинг юқори ўлчамларда овирспин жараёнини ўрганиш орқали, космик сензура ҳодисасини текшириш учун умумий формализм ишлаб чиқилди; космик сензура ҳодисаси D>4 ўлчамларда ҳар доим мавжуд бўлиши кўрсатилди;
илк бор экстремал ва экстремалга яқин (2+1) ўлчамли қора ўралари Эйнштейн ва Эйнштейн-Гаус-Бонет гравитасия назарияларида овичарж жараёни бажарилиши мумкинлиги кўрсатилди, бу эса космик сензура ҳодисасини (2+1) ўлчамда бузулишига олиб келади;
илк бор идеал қоронғу модданинг зарралар ҳаракати динамикасига, қора ўралардан энергия ажралиши самарадорлигига, шунингдек қора ўраларнинг динамикасига таъсирини ўрганиш орқали формализм ривожлантирилди; узоқдаги кузатувчининг нуқтаи-назаридан, вакумдаги Керр қора ўрасини айланиш параметри катт бўлган ва қоронғу модда ҳамда ташқи магнит майдонда жойлашган қора ўрадан ажратиш имкони йўқлиги кўрсатилди;
илк бор идеал қоронғу модда ва космологик доимийнинг биргаликдаги таъсирини ўрганиш орқали формализм тақдим этилди; RN-dS қора ўраси учун космологик доимийнинг итаришиш эффекти қоронғу модданинг тортишиш таъсиридан устунлик қилиши мумкин бўлган маълум бир чегарасидан кейин унинг горизонтини бузилишига олиб келадиган овичарж жараёни бажарилмаслиги кўрсатилди;
илк бор аксиал симметрик магнитланган қора ўраси фазо-вақтининг геометрияси ва ўзига хос хусусиятлари ўрганилди ва Пенроуз жараёни орқали нейтрал ва зарядли зарралар учун аксиал симметрик магнитланган қора ўрасининг магнит майдонини энергия ажралиш самарадорлигига таъсири кўрсатилди; магнитланган Райснер-Нордстрем қора ўраси ҳам ҳудди Керр қора ўраси каби катта энергия резервуари бўла олиши кўрсатилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
юқори ўлчамли (D>4) Эйнштейн ва соф Гаусс-Боннет айланадиган қора ўралар атрофидаги айлана орбиталар ва қора ўра ҳосил бўлиш жараёнлари бўйича олинган назарий тадқиқот натижалари ва усуллари Ҳиндистондаги Университетлараро Астрономия ва Астрофизика марказининг грант қўмитаси дастурлари доирасида (Ҳиндистондаги Университетлараро Астрономия ва Астрофизика марказининг 2022 йил 25 ноябрдаги маълумотномаси) ва бир қатор хорижий муаллифлар (Physics of the Dark Universe, Vol. 35, id. 100916, 2022; Physical Review D, Vol. 105, id. 124033, 2022; Classical and Quantum Gravity, Vol. 38, id. 155017, 2021) томонидан халқаро илмий журналларда чоп этилган аналитик ва сонли ҳисоб-китоблар орқали 4D ЭГБ гравитациясида айланадиган ва зарядга эга қора ўра атрофидаги фотон ҳаракати ва унинг соясини ўрганиш ва статик ЭГБ қора ўралари атрофидаги турғун чегаравий орбталарнинг хусусиятларини таҳлил қилиш учун қўлланилган;
қора ўраларнинг юқори (D>4) ва кичик (2+1) ўлчамларда овирспин ва овирчарж жараёнлари бўйича олинган илмий натижалар бир қатор олимлар томонидан турли гравитация моделларида қора ўра горизонтининг барқарорлигини текширш билан боғлиқ бўлган турли моделларни ишлаб чиқишда бир қатор хорижий тадқиқотчилар (Journal of Cosmology and Astroparticle Physics, Vol. 2022, id. 077, 2022; Physical Review Research, Vol. 4, id. 023031, 2022; The European Physical Journal C, Vol. 81, id. 1131, 2021; Physics of the Dark Universe, Vol. 32, id. 100831, 2021; Journal of High Energy Physics, Vol. 2021, id. 45, 2021; The European Physical Journal C, Vol. 81, id. 49, 2021) томонидан фойдаланилган. Диссертацияда олинган натижаларнинг қўлланилиши гравитациянинг бошқа моделларида қора ўра горизонтининг стабиллигини текширишнинг фундаментал назарияларини ишлаб чиқиш имконини беради;
идиал қоронғу модданинг ташқи магнит майдонда жойлашган статик қора ўра атрофидаги зарралар ҳаракатига таъсири ва идеал қоронғу модда ва космологик доимийнинг биргаликдаги таъсирини ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари квазпериодик тебранишлар манбаи сифатида мунтазам минимал бўлмаган магнит қора ўраларни, кичик зарядланган қоронғу модда компоненталарини қора ўра сояси орқали ва халқаро илмий журналларда чоп этилган гравитациянинг турли моделларида идеал қоронғу модда майдонида жойлашган RN-AdS қора ўраларнинг Жоул-Томсон кенгайиш формализмини ишлаб чиқишда бир қатор хорижий тадқиқотчилар (Physics Letters B, Vol. 829, id. 137031, 2022; Journal of Cosmology and Astroparticle Physics, Vol. 2022, id. 077, 2022; Journal of Cosmology and Astroparticle Physics, Vol. 2021, id. 012, 2021; Physical Review D, Vol. 104, id. 084015, 2021; Journal of Cosmology and Astroparticle Physics, Vol. 2022, id. 043, 2022; Universe, Vol. 8, id. 369, 2022; Physical Review D, Vol. 103, id. 104070, 2021; Communications in Theoretical Physics, Vol. 73, id. 095403, 2021; The European Physical Journal C, Vol. 81, id. 269, 2021) томонидан фойдаланилган;
аксиал симметрик магнитланган қора ўра фазо-вақт геометриясининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг магнит майдонини астрофизик ҳодисалар ва энергия ажралиши самарадорлигига таъсирини аниқлашга бағишланган назарий натижалари Мексикадаги Мичоакана Университетининг физика ва математика институтининг CF-MG-2558591 рақамли гранти доирасида (Мексикдаги Мичоакана Университетининг физика ва математика институти хати илова қилинади) ва зарядланган заррачалар динамикасини назарий жиҳатдан ўрганишни ишлаб чиқишда кавант жиҳатдан статик қора ўралар ва магнитланган Керр ва РН фазо вақтларидаги Фарадай айланишининг гравитацион аналоги ва бошқа соҳаларда бир қатор хорижий тадқиқотчилар (Physical Review D, Vol. 105, id. 064072, 2022; International Journal of Modern Physics A, Vol. 37, id. 2250144, 2022; The European Physical Journal Plus, Vol. 137, id. 645, 2022; Universe, Vol. 8, id. 571, 2022; The European Physical Journal Plus, Vol. 136, id. 1032, 2021; The European Physical Journal C, Vol. 81, id. 983, 2021; Physical Review D, Vol. 104, id. 064016, 2021; Galaxies, Vol. 9, issue 4, id. 71, 2021; Galaxies, Vol. 9, id. 63, 2021) томонидан ишлатилган.