Таджимуратов Пулат Садуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қора ўралар ва нейтрон юлдузларнинг иссиқлик эволюцияси ва электромагнит белгилари», 01.04.02 – Назарий физика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.3.PhD/FM757.
Илмий маслаҳатчи: Аҳмедов Бобомурат Жураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Астрономия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва Амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04.
Расмий оппонетлар: Абдикамалов Аскар Бахтиярович, физика-математика фанлари доктори, етакчи илмий ходим, ЎзР ФА Астрономия институти; Маслов Константин Андреевич, PhD, AKFA университети.
Етакчи ташкилот: Ал-Фараби номидаги Қозоқ Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади нейтрон юлдузларда қўшимча исиш механизмининг релятивистик моделини ишлаб чиқиш, нейтрон юлдуз магнитосфераси турғунлиги ва MOG назариясида нейтрон юлдуз ва қора ўраларнинг электромагнит нурланишини ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
MOG назариясида айланувчи магнитланган нейтрон юлдуз атрофидаги электр ва магнит майдонлар учун Максвелл тенгламаларининг аниқ аналитик ечими олинди ва мусбат MOG параметр магнит майдонни кучайтириши кўрсатилди;
MOG параметрининг нолдан фарқли қийматларида ўчиш чизиғи силжиши кўрсатилди. Бу қисман нурлантирувчи пулсарлар табиатини тушунтиришда қўлланиши мумкин.
мусбат MOG параметр нейтрон юлдузнинг қутб қалпоғини кичрайтириб, релятивистик дастани торайтириши кўрсатилди;
илк бор релятивистик эффектлар туфайли нейтрон юлдузнинг ўта ўтказувчи қатламида ҳосил бўлувчи электромагнит тўлқинлар томонидан юлдуз пўсти қиздирилишининг янги механизми таклиф этилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқотининг MOG доирасида электромагнит нурланиш, зарралар ҳаракати ва квазидаврий тебранишларга доир натижалари Хитой Ҳалқ Республикасининг Zhejiang технология университети лойиҳаларида қўлланилди.
МОГ назарияси доирасида регуляр қора ўралар бўйича натижалар бир қатор муаллифлар томонидан қоронғи материянинг QPOларга таъсирини ўрганишда (The Astrophysical Journal 935.2 (2022): 91) ва 4 ўлчовли AdS қора ўраларнинг оптик хусусиятларини ўрганишда (Universe 8.3 (2022): 182) ишлатилган