Нурмаматов Меҳриддин Қахрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аҳолининг меҳнат бозорида бандлигини моделлаштириш асосида меҳнат муносабатларини автоматлаштирилган тартибга солиш тизими», 05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.1.PhD/Т2637.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахатов Акмал Рустамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.T.142.01.
Расмий оппонентлар: Нурмухаммедов Толаниддин Рамзиддинович, техника фанлари доктори, доцент; Кабильджанов Александр Сабитович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳолини меҳнат бозорида бандликни таъминлаш жараёнини моделлаштириш асосида меҳнат муносабатларини мувофиқлаштириш тизимининг модел, алгоритмлари ва дастурий воситасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
меҳнат бозорини мувофиқлаштиришда мавжуд ёндашувларнинг таҳлили асосида аҳолини меҳнат бозоридаги бандлигини таъминлашнинг такомиллаштирилган ёндашуви таклиф қилинган;
минтақа меҳнат бозорининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш орқали аҳолининг меҳнат бозорида бандлиги ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш концептуал модели ишлаб чиқилган;
генетик алгоритмда популяциянинг энг яхши намуналарини аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида меҳнат бозорида бандлик муносабатларини оптималлаштириш масаласи ечими таклиф этилган;
генетик алгоритмнинг эволюцион модели асосида аҳоли меҳнат бозорида бандлигини оптималлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқотлари доирасида аҳоли меҳнат бозорида бандлигини моделлаштириш асосида меҳнат муносабатларини мувофиқлаштириш тизимининг модел ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳолининг бандликни таъмнлаш жараёнини моделлаштиришнинг стохастик ва концептуал моделларига асосланган алгоритм ҳамда механизмларини амалга оширувчи дастурий мажмуа ишлаб чиқилиб Самарқанд шаҳар аҳолининг бандлигини мувофиқлаштириш бўлимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва иқтисодиёт вазирлигининг 2022-йил 28апрелдаги 05/12-02-10/10-1648-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг бандлик ҳолатини мониторинг қилиш бўйича меҳнат унумдорлиги 20% га ошиши, бандлик ҳолатларини бошқариш ҳамда мониторинг қилишга кетадиган вақт 1,7 баробар камайиши имконни берган;
аҳоли меҳнат бозорида бандликни таъминлаш жараёнини моделлаштириш асосида генетик алгоритмлар ва стохастик моделларни амалга оширувчи меҳнат муносабатларини мувофиқлаштириш тизими ишлаб чиқилган ва Самарқанд вилояти Каттақурғон шаҳар ҳокимиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва иқтисодиёт вазирлигининг 2022йил 28-апрелдаги 05/12-02-10/10-1648-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг бандлик ҳолатини мониторинг қилиш бўйича меҳнат унумдорлиги 18% га ошишига, бандлик ҳолатларини бошқариш ҳамда мониторинг қилишга кетадиган вақт 2 баробаргача камайиши имконни берган.