Марасулов Мурад Бабировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Наноструктураларда қуёш элементларининг 3-авлодини яратишда кўп экситонли генерациянинг таъсири”, 02.00.12 – Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (физика-математика фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/FM527
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тураева Нигора Назаровна, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси полимерлар кимёси ва физикаси институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSс.02/30.12.2019.К/FМ/Т.36.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Юлдашев Шавкат Узгенович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Матрасулов Даврон Урунович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Кўп экситонли генерация асосида 3-авлод қуёш элементларининг қуёш энергиясини электр энергиясига самарали айлантиришнинг молекуляр механизмларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Илк марта кичик ўлчамли наноструктураларда юқори энергияли фотон ютилишида Ферми статистик ёндашувидаги нуклеон -нуклеон тўқнашувларида нуклеон ва мезонларни ҳосил бўлиши асосада КЭГнинг феноменологик назарияси қурилди ;
Илк марта силкинишнинг квант тушунчаларига асосланган КЭГ микроскопик назарияси қурилди;
Илк марта яримўтказгичли КН фрактал юзаларининг имкониятларини ҳисобга оладиган модель қурилди ва самарадорликни ошириш шартлари аниқланди;
Илк марта резонансли ҳолатларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда КН орасидаги полимер қатлами бўлим чегараси орқали генерацияланган зарядлар оқими, шунингдек фуллерен-полимер интерфейсида зарядларни тез ажратиш модели қурилди
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қуёш энергиясини КЭГ асосида 3-авлод қуёш элементларини электр энергиясига самарали ўтказишнинг молекуляр механизмларини назарий ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
квант нуқтада валентлик зонасидан ўтказувчанлик зонасига электрон узатишнинг иккита интерференция йули ҳодисаси кўриб чиқилади, бу ионланиш йўлларининг изчил қўшилишида фотон ютилиш коэффициентининг ошишига олиб келувчи Фано резонанси юзага келиши мумкинлиги кўрсатилган. Бу ёруғлик конверсиясининг ички самарадорлигини оширишга олиб келади ва бир нечта экситонларни яратиш ҳодисаси туфайли қуёш элементлари самарадорлигини ошириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
тадқиқот натижаларидан юқори импакт факторли (IF) 5 та хорижий илмий журналларда фойдаланилган ва ҳаволалар (Journal of Power Sources 355 (2017) 98-133; Renewable and Sustainable Energy Reviews 109 (2019) 160–186; Applied Solar Energy, 2016, Vol. 52, No. 2, pp. 122–127; Solar Energy 228 (2021) 405–412; AIP Advances 11, 025226 (2021)) берилган бўлиб, ёруғлик конверсиясининг ички самарадорлигини ошириш учун ва кўплаб экситонларни яратиш ҳодисаси туфайли қуёш элементларининг самарадорлигини ошириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
ишлаб чиқилган назарий моделлардан КЭГ эффектини амалга ошириш учун наноструктураларнинг таркиби, ўлчами ва ўлчамийлилигини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин, бундан ташқари, ушбу назарий ёндашувлар бутунлай янги нанозарралар архитектураларининг вариантларини (масалан, Core Shell, genius)таҳлил қилишга имкон беради, шунингдек перовскит асосидаги қуёш элементларининг 3-авлодини ривожлантиришда турли хил ёндашувларнинг комбинацияси тажрибаларда қўлланилган. Хусусан, юқоридаги натижалар Шаржа Америка Университетининг ягона тадқиқот марказида FRAGS 1801 тадқиқот лойиҳасида ишлатилган (Шаржа Amerika университетининг хати. 30.09.2022).