Қаюмов Хафиз Аслиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида никель, кобальт, темир бўлган суперпарамагнит суюқликларнинг магнит хоссасини ўрганиш», 01.04.09 – Магнит ҳодисалари физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/FM548
Илмий раҳбар: Кувандиков Облокул Кувандикович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.FM.02.04
Расмий оппонентлар: Муқимов Комил Муқимович, физика-математика фанлари доктори, академик; Мавлонов Ғиёсиддин Ҳайдарович физика-математика фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: NiхCо1-хFе2О4 (х=0; 0,3; 0,5; 0,7; 1) нанозарралар асосидаги магнит суюқликларнинг микротузилишини шаклланиш механизми ва магнитланишини Ni2+ ион концентрациясига боғлиқлигини хона температурасида ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта кимёвий конденсация усулида бирдоменли тузилишга эга бўлган NiхCо1-хFе2О4 (х=0; 0,3; 0,5; 0,7; 1) нанозарралар асосидаги барқарор суперпарамагнит хоссали магнит суюқликлар муваффаққиятли синтез қилинган;
илк марта NiхCо1-хFе2О4 (х=0; 0,3; 0,5; 0,7; 1) нанозарралар асосидаги магнит суюқликлар солиштирма магнитланишининг ташқи магнит майдонда Ni2+ ионларни концентрациясига боғлиқлиги ўрганилган. Ушбу намуналар кичик қолдиқ магнитланиш ва кичик коэрцитив кучга эга эканлиги аниқланган;
ўрганилган намуналар солиштирма магнитланишининг ташқи магнит майдонига тажрибавий боғланишлари М=M(H) дан фойдаланиб, суюқлик таркибидаги зарраларнинг ўлчами ярим-эмперик аниқланган ва электрон микроскоп (ТЭМ) да олинган тажриба натижалари билан солиштирилган;
ўрганилган магнит суюқлик зарраларининг диаметри, уларнинг суперпарамагнит ҳолатга ўтишдаги критик қийматидан кичик (d<dкр=45 нм) эканлиги аниқланган ва намуналарда суперпарамагнит табиатни шаклланишида, зарраларининг ўлчами асосий роль ўйнаши кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Таркибида никель, кобальт, темир бўлган суперпарамагнит суюқликларнинг магнит хоссасини ўрганиш бўйича олинган натижалари БВ-Ф4-014 рақамли “Электромагнит мослашувликни ҳисобга олган ҳолда электрон қурилмалар, микро- ва нано- тизимлар юпқа элементлари магнит майдонида магнитоэластик тебранишлари масалаларини ечишнинг амалий усуллари ва магнитоэластикликнинг математик асосларини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ТАТУ Самарқанд филлиалиининг 2022 йил 4 октябрдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши микро ва нано тизимлар таркибидаги юпқа ток ташувчи элементлар электромагнит мослашувчанлигини ва магнитоэластиклиги масалаларини ечишга ва уларда содир бўладиган электромагнит эффектларни таҳлил қилиш имконини берган;
диссертацияда кимёвий конденсация усулида FeFе2О4 ва NiхCо1-хFе2О4 (х=0; 0,3; 0,5; 0,7; 1) нанозарралар асосидаги кукунсимон намуналар синтез қилинган. Синтез қилинган кукунсимон намуналардан “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ да рудалар таркибидаги номагнит моддаларни сепарация қилишда фойдаланиш имкониятини берган (2022 йил 14 октябрдаги № 24.01-01-11/2013 рақамли далолатномаси).