Sayt test rejimida ishlamoqda

Балтабаев Омирбай Осербаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикаси ойконимларининг ижтимоий-географик таҳлили», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Gr181.
Илмий раҳбар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори, доцент; Хакимов Кўчқор Махкамович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси ойконимиясининг турли мезонлар бўйича ҳудудий табақаланиш қонуниятлари ва уларга таъсир қилган ижтимоий-географик омилларни аниқлаш асосида уни районлаштириш ҳамда республика ойконимлари орасидан алоҳида тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган топонимик мерос объектларини ажратиб олишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудий ойконимик тизимлари таркиби (структураси)нинг йўналишлари (спектрал-стратиграфик, лексик-семантик, сўз ясалиши бўйича, хронологик, интеграл (ҳудудий)) ва уларга таъсир этувчи ижтимоий-географик омиллар мажмуи назарий жиҳатдан асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси ва унинг таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликлари ойконимияси (жами 1151 та жой номи)нинг спектрал-стратиграфик (тил), лексик-семантик (мазмуний) ва сўз ясалиши бўйича (топотерминологик) таркиби миқдорий жиҳатдан аниқланиб, бу борадаги ҳудудий тафовутлар ва уларга таъсир кўрсатган ижтимоий-географик омиллар аниқланган;
илк бор Қорақалпоғистон ойконимияси тил, лексик-семантик ҳамда топотерминологик таркибидаги ички тафовутларининг комплекс таҳлили асосида республиканинг икки поғонали (2 та район ва 7 та кичик район) ойконимик районлаштириш схемаси ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон ойконимлари шаклланиш давридан келиб чиққан ҳолда 3 та хронологик қатламга (совет давридан олдин (жумладан, Мустақиллик йилларида қайта тикланган), совет даврида ва Мустақиллик йилларида шаклланган) ажратилган ҳамда шу асосда республика ва унинг таркибидаги туманлар ойконимиясининг тарихий турғунлиги баҳоланган;
«топонимик мерос» тушунчасининг моҳияти ва унинг элементларини белгилаш мезонлари (жой номларининг тарихийлиги, рамзийлиги ва тарихий-маданий қадрияти билан боғлиқ жами 9 та мезон) ишлаб чиқилган ва шу асосда Қорақалпоғистон Республикасининг топонимик мероси объектлари тариқасида тан олишга тавсия этилаётган ойконимларнинг маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимидаги реестри шакллантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси ойконимларининг комплекс ижтимоий-географик таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
назарий жиҳатдан асосланган ҳудудий ойконимик тизимлари таркиби (структураси)нинг йўналишлари (спектрал-стратиграфик, лексик-семантик, сўз ясалиши бўйича, хронологик, интеграл (ҳудудий)) ва уларга таъсир этувчи ижтимоий-географик омиллар мажмуи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти амалиётида маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича аҳоли пунктлари номлари ягона реестрининг шаклини такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 29 августдаги 11-06/5-08/642-сон маълумотномаси). Натижада, реестрга киритиладиган маълумотларнинг тизимлилиги ва ахборотлилигини ошириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси ва унинг таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликлари ойконимияси (жами 1151 та жой номи)нинг спектрал-стратиграфик (тил), лексик-семантик (мазмуний) ва сўз ясалиши бўйича (топотерминологик) таркибининг миқдорий таҳлили орқали аниқланган ҳудудий тафовутлар ва уларга таъсир кўрсатган ижтимоий-географик омиллардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 29 августдаги 11-06/5-08/642-сон маълумотномаси). Натижада, республика ойконимларининг турли тиллар ва семантик типларга мансуб гуруҳлари ҳамда топонимик терминларнинг тарқалиш ареалларини аниқлаштириш ва илмий жиҳатдан изоҳлашга имкон берган;
Қорақалпоғистон ойконимияси тил, лексик-семантик ҳамда топотерминологик таркибидаги ички тафовутларининг комплекс таҳлили асосидаги республиканинг икки поғонали (2 та район ва 7 та кичик район) ойконимик районлаштириш схемасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти амалиётида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 29 августдаги 11-06/5-08/642-сон маълумотномаси). Натижада, республиканинг турли туманларида аҳоли пунктлари номларини ўзгартириш ва қайта тиклаш жараёнини тизимли асосда олиб бориш имкони оширилган; 
туманлар ойконимиясининг тарихий турғунлигига оид хулосалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 29 августдаги 11-06/5-08/642-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли пунктларини қайта номлашда ҳудудларнинг тарихий-географик хусусиятларини сақлаш ва янада яққол акс эттириш имконини берган;
ишлаб чиқилган «топонимик мерос» тушунчаси ва унинг элементларини белгилаш мезонлари (жой номларининг тарихийлиги, рамзийлиги ва тарихий-маданий қадрияти билан боғлиқ жами 9 та мезон) ва шу асосда шакллантирилган Қорақалпоғистон Республикасининг топонимик мероси объектлари тариқасида тан олишга тавсия этилаётган ойконимларнинг маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти амалиётида фойдаланилган республикадаги чуқур тарихий илдизларга эга бўлган жой номларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 29 августдаги 11-06/5-08/642-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси номоддий маданий меросининг ажралмас элементлари ҳисобланадиган топонимлар муҳофазасининг самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish