Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзабдуллаева Дилхумор Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Низоли вазиятларда ўсмирлар ҳулқининг психологик хусусиятлари ва уларни мувофиқлаштириш йўллари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Psi205.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат  педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, доцент; Сирлиев Бахтиёр Назарович, доцент, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади низоли вазиятлар ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш йўлларини такомиллаштириш мақсадида «ўқувчи-ўқитувчи», «ўсмир - ота-она», «ўқитувчи-ўқувчи» тизимларида ўсмирларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш механизмларини очиб бериш ва  тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«ўқувчи-ўқитувчи», «ўсмир-ота-она», «ота-она-ўқитувчи» тизимидаги шахслараро муносабатларни субъектив баҳоланиши тажовузкорлик ҳамда психик тажангликни даражавий ривожлантириши ички ва ташқи «бегоналишиш»га олиб келганлиги туфайли низоли вазиятларда ўсмир хулқ-атворини психологик хусусиятларини очиб берувчи индивиидуал омиллардан бири эканлиги далилланган; 
конфликтоген вазиятларни детерминацияловчи омиллар таъсирига кўра, қизларда «компромисс – яраштирувчи - қаттиқ услуб», ўғил болаларда «компромисс -  қаттиқ -яраштирувчи услуб»нинг ижтимоий установкаларга боғлиқ равишда устувор характерга эга эканлигига асосланиб, ўсмирларнинг низоли хулқ-атвор услубида ёш ва гендер фарқлар мавжудлиги исботланган; 
«ўқувчи-ўқитувчи» муносабатларидаги конфликтоген вазиятларнинг таълимий жараёнга бевосита таъсирига кўра, шахснинг «ўз-ўзини низокорлик» даражасини интроспектив позицияда баҳолаш орқали сусайтиришига асосланиб, педагог хулқ-атворининг конструктивлиги муҳим компонент эканлиги далилланган; 
«ўқувчи-ўқитувчи», «ўсмир-ота-она», «ўқитувчи-ўқувчи», «ота-она- ўқитувчи» муносабатларидаги низоли вазиятларни бартараф этишда тажавузкорлик, ички ва ташқи бегоналашувни эмоционал қадриятлар тизимини барқарорлаштириш орқали коррекциялашга асосланиб, ўсмир хулқ-атворига ҳиссий-когнитив таъсирни психологик мувофиқлаштириш муҳимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Низоли вазиятларда ўсмирлар ҳулқининг психологик хусусиятлари ва уларни мувофиқлаштириш йўлларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида: 
«ўқувчи-ўқитувчи», «ўсмир-ота-она», «ота-она-ўқитувчи» тизимидаги шахслараро муносабатларни субъектив баҳоланиши тажовузкорлик ҳамда психик тажангликни даражавий ривожлантириши ички ва ташқи «бегоналишиш»га олиб келганлиги туфайли низоли вазиятларда ўсмир хулқ-атворини психологик хусусиятларини очиб берувчи индивиидуал омиллардан бири эканлиги далиллашга доир илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги  ПМ-31-а-сон буйруғига асосан “Онтогенез психологияси ва диффернециал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 апрелдаги ПМ-4-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида бўлажак педагог-психологлар, амалиётчи психолог мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
конфликтоген вазиятларни детерминацияловчи омиллар таъсирига кўра, қизларда «компромисс – яраштирувчи - қаттиқ услуб», ўғил болаларда «компромисс -  қаттиқ -яраштирувчи услуб»нинг ижтимоий установкаларга боғлиқ равишда устувор ҳарактерга эга эканлигига асосланиб, ўсмирларнинг низоли хулқ-атвор услубида ёш ва гендер фарқлар мавжудлиги исботлашга оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги  ПМ-31-а-сон буйруғига асосан “Оила психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 апрелдаги ПМ-4-сон маълумотномаси). Мазкур эмпирик кўрсаткичлардан ўқув жараёнида фойдаланиш натижасида бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи психологларга “Оила психологияси”ни ўқитишда услубий таъминот такомиллаштирилган ҳамда назария ва амалиёт узвийлиги кучайтирилган;
 «ўқувчи-ўқитувчи» муносабатларидаги конфликтоген вазиятларнинг таълимий жараёнга бевосита таъсирига кўра, шахснинг «ўз-ўзини низокорлик» даражасини интроспектив позицияда баҳолаш орқали сусайтиришига асосланиб, педагог хулқ-атворининг конструктивлиги муҳим компонент эканлиги далилланган маълумотларга таянувчи тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги  ПМ-31-а-сон буйруғига асосан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 апрелдаги ПМ- 4-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияларнинг илмий-педагогик жараёнга татбиқ этилиши натижасида “Ота-она-ўсмир-тарбиячи” тизимида юзага келадиган низоларни ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш,  объектив тавсифлаш имкониятлари оширилган;
«ўқувчи-ўқитувчи», «ўсмир-ота-она», «ўқитувчи-ўқувчи», «ота-она-ўқитувчи» муносабатларидаги низоли вазиятларни бартараф этишда тажавузкорлик, ички ва ташқи бегоналашувни эмоционал қадриятлар тизимини барқарорлаштириш орқали коррекциялашга асосланиб, ўсмир хулқ-атворига ҳиссий-когнитив таъсирни психологик мувофиқлаштириш муҳимлиги исботланган илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги  ПМ-31-а-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психологик тренинг” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 апрелдаги ПМ-4-сон маълумотномаси). Мазкур дастурий таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бўлғуси психолог кадрларнинг мактабда психологик хизмат кўрсатиш, ўсмирларда низоли вазиятларни олдини олиш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish