Sayt test rejimida ishlamoqda

Мираширова Наргиза Анваровнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий психологик портрет талаба-психолог касбий камолотини белгиловчи омил сифатида», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/P217.
Илмий рахбар: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлар доктори, профессор; Лутфуллаева Нигора Халимбаевна, фанлари номзоди, доцент.     
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади психолог ижтимоий-психологик  портретининг талаба-психолог касбий шаклланишидаги аҳамиятини  очиб бериш асосида етакчи омилларни аниқлаш ва уларни тавсифловчи ижтимоий-психологик портрет харитасини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талаба-психологлар ижтимоий-психологик портретининг касбий шаклланишида ижтимоий-психологик муносабатларни белгиловчи касбий муҳим сифатларни аутент баҳолашнинг дифференциал намоён бўлиши орқали расмий-динамик ва шахс хусусиятлари билан боғлиқ ижтимоий компонентлар асосланган;
«талаба-психолог»нинг (») ижтимоий профилини  шакллантиришда коммуникатив, интеллектуал, эмоционал ва шахснинг тартибга солувчи хусусиятларини ўзаро интегратив намоён бўлиши муҳимлигига кўра талаба-психологларнинг ижтимоий-психологик портретини характерлавчи омилларнинг устувор таъсири далилланган; 
талаба-психологлар ижтимоий-психологик портретининг таркибий тузилмаларини касбий камолотни белгилашда ифодаланишига кўра касбий тасаввурларни қадриятлар тизими ҳамда шахс йўналганлиги (ўзига, мулоқот, фаолият) билан уйғун ривожланганлиги туфайли  «Мен» ва ижтимоий муносабатлар мутаносиблигини таъминлаш етакчи омил эканлиги асосланган; 
талаба касбий тасаввурларининг шаклланганлик даражасини шахс профилида ифодаланишига кўра ижтимоий-психологик портретнинг психологларда касбий ўзликни англашни мотивaцион соҳа билан ўзаро адаптив ривожланиши орқали «Талаба-психологлар ижтимоий-психологик портрети харитаси» ишлаб чиқиш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий психологик портрет талаба-психолог касбий камолотни белгиловчи омиллари юзасидан олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
 талаба-психологлар ижтимоий-психологик портретининг касбий шаклланишида ижтимоий-психологик муносабатларни белгиловчи касбий муҳим сифатларни аутент баҳолашнинг дифференциал намоён бўлиши орқали   расмий-динамик ва шахс хусусиятлари билан боғлиқ ижтимоий компонентларни асослашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги ПМ-9-сон буйруғи асосида «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги ПМ-9-сон маълумотномаси). Натижада психолог-талабаларда психолог касбининг муҳим жиҳатларини эгаллашлари ва ижтимоий психологик муҳит ҳақида билим, тушунчаларининг ортишига эришилган;
«талаба-психолог»нинг (») ижтимоий профилини  шакллантиришда коммуникатив, интеллектуал, эмоционал ва шахснинг тартибга солувчи хусусиятларини ўзаро интегратив намоён бўлиши муҳимлигига кўра талаба-психологларнинг ижтимоий-психологик портретини характерловчи омилларнинг устувор таъсири далилланганлигини асослашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги ПМ-9-сон буйруғи асосида «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги ПМ-9-сон маълумотномаси). Натижада, психологларнинг шахсни психологик профилини таҳлил ва талқин қилиши бўйича услубий таъминоти шакллантирилган; 
талаба-психологлар ижтимоий-психологик портретининг таркибий тузилмаларини касбий камолотни белгилашда ифодаланишига кўра касбий тасаввурларни қадриятлар тизими ҳамда шахс йўналганлиги (ўзига, мулоқот, фаолият) билан уйғун ривожланганлиги туфайли  «Мен» ва ижтимоий муносабатлар мутаносиблигини таъминлаш етакчи омил экнлигини асослашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги ПМ-9-сон буйруғи асосида «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги ПМ-9-сон маълумотномаси). Натижада, психологларни қайта тайёрлаш курси  ишларида  ижтимоий-психологик портретини тузиш ҳамда баҳолаш бўйича фаолиятлари самарадорлигини оширишга ёрдам берилган;
талаба касбий тасаввурларининг шаклланганлик даражасини шахс профилида ифодаланишига кўра ижтимоий-психологик портретнинг психологларда касбий ўзликни англашни мотивaцион соҳа билан ўзаро адаптив ривожланиши орқали «Талаба-психологлар ижтимоий-психологик портрети харитаси» ишлаб чиқиш зарурати далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги ПМ-9-сон буйруғи асосида «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги ПМ-9-сон маълумотномаси). Натижада, курс тингловчиларининг  ижтимоий-психологик портретнинг компонентларини мазмунини таҳлил қилиш билан боғлиқ фаолият  самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish