Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Алишер Сайдуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг замонавий ирригатор кадрлар тайёрлаш сиёсатининг маънавий-маърифий тизимини такомиллаштириш”, 09.00.09 – “Маънавий жараёнлар ва технологиялар” (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fa1709.
Илмий раҳбар: Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва Маърифат Маркази ҳузуридаги ижтимоий - маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/30.06.2021.F.35.01.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Гафуров Сарваржон Мирзарасулович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги даврда замонавий ирригатор кадрлар тайёрлаш сиёсатининг мамлакатимизга хос тадрижи ва тараққиётининг ўзига хослиги ва уни ҳозирги ислоҳотлар давридаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро ва миллий тажрибанинг салоҳият, тафаккур, ҳис туйғу, компетентлик, тезкор ва ўзига хос фикрлаш каби креатив сифатларини ривожлантириш ҳамда бирлаштирувчи, етакловчи ва уюштирувчи сингари конструктив тамойиллари маънавий баркамол ирригаторлар тайёрлаш механизмини такомиллаштиришнинг муҳим омили эканлиги асосланган;
етук ирригатор кадрлар тайёрлашда маънавий-маърифий фаолият самарадорлигига салбий таъсир этаётган нигилизм, космополитизм, экзистенция, прокрастинация, “авлод синдроми” каби муаммоларни олдини олишда касбий ўзини-ўзи англаш, касбий ривожланиш, касбий масъулиятини ошириш учун «касбий маънавият», «кадрларнинг касбий идентиклиги»ни такомиллаштириш зарурияти исботланган;
маънавий дунёқараш ва миллий қадриятларнинг симбиозлашуви ҳамда тарихий, ижтимоий-амалий манбаларнинг сиёсий асосларини яратилиши ирригатор кадрларда дахлдорлик ҳиссини шаклланишининг муҳим омили эканлиги очиб берилган;
замонавий ирригатор кадрлар тайёрлаш жараёни, унинг мамлакатимизга хос тадрижи, етук кадр сифатида шаклланиш ва ривожланишига таъсир этувчи умумий жиҳатлари, вужудга келиши ва такомил босқичлари, маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ўзига хос хусусиятлари ижтимоий-сиёсий нуқтаи назаридан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бугунги кунда мамлакатимизда янгича тафаккурга эга бўлган замонавий ирригатор кадрлар тайёрлаш сиёсатининг маънавий-маърифий тизимини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:  
етук ирригатор кадрлар тайёрлашда маънавий-маърифий фаолият самарадорлигига салбий таъсир этаётган нигилизм, космополитизм, экзистенция, прокрастинация, “авлод синдроми” каби муаммоларни олдини олишда касбий ўзини-ўзи англаш, касбий ривожланиш, касбий масъулиятини ошириш учун «касбий маънавият», «кадрларнинг касбий идентиклиги»ни такомиллаштириш ҳамда мамлакатимиз таълим тизимига хос маънавий-маърифий омилларнинг юксак малакали кадрлар тайёрлаш жараёнидаги ўрни ва аҳамияти, жамиятимиз тараққиётининг янги босқичида етук муҳандис-ирригаторлар тайёрлашнинг маънавий-маърифий тизимини янада такомиллаштириш бўйича илмий асосланган хулосалар, таклиф ва  тавсиялардан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг «Миллий тарбиянинг замонавий таълим тизими билан уйғунлашуви масалалари» мавзусидаги тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 05-12-10-1707-сон маълумотномаси). Натижада, бу Марказнинг 2021 йилга мўлжалланган иш режасига биноан ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг маъруза материалларини тайёрлашга ҳам хизмат қилган;
замонавий ирригатор кадрлар тайёрлаш жараёни, унинг мамлакатимизга хос тадрижи, етук кадр сифатида шаклланиш ва ривожланишига таъсир этувчи умумий жиҳатлари, вужудга келиши ва такомил босқичлари, маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ўзига хос хусусиятларига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот ишларида, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлисининг 2020 йил 3 мартдаги 1-сон баённомасининг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» номли 1-иловасидаги маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини оширишга, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастурининг II.«Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари» номли бўлимида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ҳам диссертацияда илгари сурилган таклифлар ва тавсиялардан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 15 июндаги 02/02/1083-сон далолатномаси). Натижада, тарғибот тадбирлари давомида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг, маънавий-ахлоқий ва сиёсий-ҳуқуқий дунёқараши янада кенгайишига эришилган; 
халқаро ва миллий тажрибанинг салоҳият, тафаккур, ҳис туйғу, компетентлик, тезкор ва ўзига хос фикрлаш каби креатив сифатларини ривожлантириш ҳамда бирлаштирувчи, етакловчи ва уюштирувчи сингари конструктив тамойиллари маънавий баркамол ирригаторлар тайёрлаш механизмини такомиллаштиришнинг муҳим омиллари ҳамда жамиятимиз тараққиётининг янги босқичида етук муҳандис-ирригаторлар тайёрлашнинг маънавий-маърифий тизимини янада такомиллаштиришнинг самарали йўллари ва имкониятлари тўғрисидаги илмий асосланган хулосалар, таклифлар ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг мухбирлари «маданият», «илм-фан», «сиёсат», «жамият» рукнлари остида берилган бир қатор ахборот материалларини тайёрлаш ва таҳлил қилишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2021 йил 30 мартдаги 01-23/213-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур рукнларнинг сермазмун бўлиши ва барчада ижобий таассурот қолишини таъминлашга хизмат қилган;
маънавий дунёқараш ва миллий қадриятларнинг симбиозлашуви,  тарихий, ижтимоий-амалий манбаларнинг сиёсий асосларини яратилиши ирригатор кадрларда дахлдорлик ҳиссини шаклланишининг муҳим омиллари ҳамда мамлакатимиз таълим тизимига хос маънавий-маърифий омилларнинг юксак малакали ирригатор кадрлар тайёрлаш жараёнидаги аҳамияти борасидаги таҳлилий маълумотлардан, замонавий ирригатор кадрлар тайёрлашнинг маънавий-маърифий тизимининг шаклланишига доир илмий асосланган хулосалардан Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти томонидан 2020 йил 17 июнда ўтказилган «Янги Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёт тамойилларини амалга ошириш жараёнининг долзарб масалалари» мавзусидаги илмий-амалий анжуман дастурини тайёрлаш ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамиятининг 2021 йил 5 мартдаги 11-сонли маълумотномаси). Натижада, анжуман материаллари ОАКнинг диссертацияларнинг асосий натижалари чоп этиладиган журналлари қаторига кирадиган «ЎзМУ хабарлари» журналининг 2019 йилги махсус сонида, «Фалсафа ва ҳуқуқ» журналининг 2020 йил 1-сони, 2020 йил 2-сонли саҳифаларида чоп этилиб, бу ўз навбатида, журналларнинг сермазмун бўлиши ва амалиёт билан боғлиқлигини янада кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish