Sayt test rejimida ishlamoqda

Гавхарой Исроилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бизнес туризми терминларининг когнитив ва лингвокультурологик тадқиқи (Инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида)”,  10.00.06. – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fill225. 
Илмий раҳбар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05. 
Расмий оппонентлар: Садиқов Зоҳид Яқубжонович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Ахмедов Ойбек Сапорбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  ўзбек ва инглиз тилларида терминологик майдон ва унда бизнес туризми терминларининг тутган ўрнини аниқлаш, уларни структурал-семантик, функционал-прагматик, когнитив жиҳатдан аниқлаш, терминлар таржимасида ижтимоийлик, шакл ва мазмун  ҳамоҳанглигини  очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилида икл бор бизнес туризми терминларининг ўзига хос системавийлиги, дифференциаллигиги, моносемикликка интилиш тенденциялари, услубий бетарафлиги каби хусусиятлари очиб берилиб,  бизнес туризми терминологик майдонининг трансформацион белгилари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бизнес туризми терминларининг семантик жиҳатлари, ўзаро ижтимоий-маданий асослари орқали ҳар иккала тилнинг лексик қатламидаги айрим архаик ва тарихий лексемалар ҳозирги кунда ҳам янги мазмунда туристик термин сифатида луғатларда талқин этилиши ҳамда нутқ сатҳини бойитиши далилланган; 
туристик агентликлар веб-сайтларидаги, гид-таржимон фаолиятидаги жараён матнларини инглиз тилидан ўзбек тилига ҳамда ўзбек тилидан инглиз тилига ўгиришда ўзаро таржима муаммолари ва тиллараро тафовутни мувофиқлаштириш зарурлиги асосланиб, таржима контекстида тил ва маданиятнинг ўзаро таъсири аниқланган;
инглиз ва ўзбек бизнес туризми терминларининг актив ва пассив луғатлардаги хусусиятлари талқин этилиши орқали лексикография тенденциялари асосида замонавий тилшуносликда сайёҳлик терминлари таржимасига оид тавсияларнинг етарли эмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимдаги тилларда бизнес туризми терминларининг ифодаланиши ва когнитив хусусиятлари, лингвомаданий масалалари, нутқдаги вазифаларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ўзбек тилида илк бор бизнес туризми терминларининг ўзига хос системавийлиги, дифференциаллиги, моносемикликка интилиш тенденциялари, услубий бетарафлиги каби хусусиятлари очиб берилиб,  бизнес туризми терминологик майдонининг трансформацион белгилари ҳамда туристик агентликлар веб-сайтларидаги, гид-таржимон фаолиятидаги жараён матнларини инглиз тилидан ўзбек тилига ҳамда ўзбек тилидан инглиз тилига ўгиришда ўзаро таржима муаммолари ва тиллараро тафовутни мувофиқлаштириш, таржима контекстида тил ва маданиятнинг ўзаро таъсири ҳақида олинган хулосалардан 2015-2017 йилларда Андижон давлат университетида бажарилган ERASMUS+ даcтурининг IQAT− "Enhancing capacities in implementation of institutional quality assurance systems and typology using bologna process principles"  561685-EPP-1-2015-1-CZ-EPPKF2-CBHE-JP- рақамли,  ERASMUS+ Халқаро дастурининг IQAT− "Enhancing capacities in implementation of institutional quality assurance systems and typology using bologna process principles" мавзусидаги Erasmus+ capacity building лойиҳасида (Work packages which were belonged to ASU) ADU ва Аликанте (Испания) университети ўртасида тузилган Erasmus+ mobility program лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2021 йил 12 февралдаги 38-04-320-сон маълумотномаси). Нaтижaдa лойиҳа ичида тадқиқот ишини такомиллаштиришда, хусусан мазкур манбалар лойиҳа материалларини мукаммаллаштирган ва талабаларнинг лингвистик компетенциясини оширган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бизнес туризми терминларининг семантик жиҳатлари, ўзаро ижтимоий-маданий асослари орқали ҳар иккала тилнинг лексик қатламидаги айрим архаик ва тарихий лексемалар ҳозирги кунда ҳам янги мазмунда туристик термин сифатида луғатларда талқин этилиши ҳамда нутқ сатҳини бойитиши ҳамда инглиз ва ўзбек бизнес туризми терминларининг актив ва пассив луғатлардаги хусусиятлари талқин этилиши орқали лексикография тенденциялари асосида замонавий тилшуносликда сайёҳлик терминлари таржимасига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат унитар корхонаси «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган «Миллат ва маънавият», «Таълим ва тараққиёт» номли радиоэшиттиришларнинг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2020 йил 7 декабрдаги  04-25-1217-сон маълумотномаси). Натижада ушбу радиоэшиттиришлар учун тайёрланган медиал материаллар мазмун жиҳатдан мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish