Sayt test rejimida ishlamoqda

Кененбаев Еркин Тойлибаевичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Новербал алоқа воситаларидаги эволюцион ўзгаришлар (ижтимоий тармоқларининг рус тилидаги версиялари асосида)”, 10.00.11 - Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil1399.
Илмий раҳбар: Кулмаматов Дусмамат Саттарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06. 2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Акбарова Зухра Акмалжоновна, филология фанлари доктори, доцент; Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интернет ижтимоий тармоқларнинг рус тили версияларидаги вербал воситаларнинг бошқа миллий ахборот алмашинувининг вербал воситалар билан мазмунан боғлиқлигини, номутанносиб ўринларини ва бир-бирига функционал жиҳатдан ўзаро таъсирини коммуникациянинг новербал компонент белгилари орқали очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интернетнинг ижтимоий тармоқларида ва ёзма коммуникациянинг бошқа соҳаларида новербал лисоний алоқа рамзий белгиларидан фойдаланиш заруратининг ортиши, уларнинг ижтимоий-маърифий ҳаётда муҳим аҳамият касб этиши асосланган; 
“коммуникация” ва “мулоқот”, “вербал коммуникация” ва “новербал коммуникация” тушунчаларининг терминологик аниқлигини акс эттиришдаги асосий тамойиллари, уларнинг илмий ҳамжамиятда қабул қилинган жиҳатлардаги ўзаро боғлиқлик мазмуний-таркибий занжири талқинларининг илмий-назарий  асослари очиб берилган;
коммуникация новербал ва вербал воситаларининг жадаллик ва аста-секинлик, босқичма босқич – эволюцион ривожланиши оғзаки ва ёзма мулоқотнинг диалектик бирликлар ҳамда тарихий ретроспектив (аввалги мавжуд ва ҳозирги яратилган) жараёнлар орқали асослаб берилган;
оғзаки бўлмаган коммуникациянинг новербал компонент белгиларининг пайдо бўлишидаги тарихий-этимологик ва мазмуний-мотивацион сабаблари, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг фойдаланиш учун коннотатив маъно сифатида ягона декодлашни ўрнатиш ва киритиш учун замонавий ахборот-коммуникация воситаларининг потенциали аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интернетнинг ижтимоий тармоқлари рус тилидаги версияларида ишлатиладиган коммуникация новербал компонентлар белгиларини вербал воситалари билан ўзаро муносабат, таъсири ва алмашиниши нуқтаи назаридан қўлланилиши илмий тадқиқот натижалари билан боғлиқ:
интернетнинг ижтимоий тармоқларида ва ёзма коммуникациянинг бошқа соҳаларида новербал лисоний алоқа рамзий белгиларидан фойдаланиш заруратининг ортиши, уларнинг ижтимоий-маърифий ҳаётдаги ўрни ҳамда аҳамияти замонавий электрон ахборот-коммуникация талаблари асосидаги хулоса ва олинган илмий натижалар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бажарилган А-1-209 “Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар луғатини тузиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022 йил 14 июндаги 01/382-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ижтимоий тармоқларда қўлланиладиган новербал коммуникация замонавий халқаро терминлар бўйича ўқув-услубий мажмуа яратишда хизмат қилган;
“коммуникация” ва “мулоқот”, “вербал коммуникация” ва “новербал коммуникация” тушунчаларининг терминологик аниқлигини акс эттиришдаги асосий тамойиллар, уларнинг илмий ҳамжамиятда қабул қилинган жиҳатлардаги ўзаро боғлиқлик таркибий занжири талқинларининг илмий-назарий  асослари очиб берилган ўринлар ҳамда хулосалар 2017-2018- йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида бажарилган бажарилган ОТ-А1-018 “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминиарининг кўп тилли луғатларини яратиш” амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 14 июндаги 04/1-2054-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари новербал коммуникация воситаларини ўрганиш ва таҳлил қилишда уларнинг терминологик аниқлиги проекциясида янги манба ва муҳим кўмақчи бўлиб хизмат қилган;
коммуникация новербал ва вербал воситаларининг жадаллик ва аста-секинлик, босқичма босқич – эволюцион ривожланишини оғзаки ва ёзма мулоқотнинг диалектик бирликлар ҳамда тарихий ретроспектив жараёнлар ҳақидаги илмий материаллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан 2021 йил 7 апрелдан 30- апрелгача эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” ва “Миллат ва маънавият” кўрсатувларида фойдаланилган (“Ozbekiston milly teleradiokompaniyasi” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 03 май 45-21-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг илмий оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish