Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдирахманова Феруза Эшкабиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёр-ёр маросим қўшиқларининг жанрий хусусиятлари ва бадиияти”, 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1189.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Илмий раҳбар: Эшонқулов Жоббор Солиевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.30.08.2018.Fil46.02. 
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умрзоқ Абдураззоқович, филология фанлари доктори, профессор;     Рўзиева Моҳичеҳра Ёқубовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий ва аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ ёр-ёрларининг ўзига хос жанр хусусиятлари, тарихий-генетик асослари ва ҳудудий ўзига хослиги, бадиияти ҳамда ёр-ёр ижрочилиги анъанасининг тарихий-фольклорий жараёндаги ҳолатини очиб беришдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ёр-ёр атамасининг этимологик асоси қадимги туркийлар тилида “ир”, “йир”, “жир” каби “қўшиқ” маъносида қўлланилганлиги ва келиб чиқиши ўлиб тирилувчи табиат культлари билан боғлиқлиги, тадрижий ривожи туркий халқлар поэтик тафаккури ва бадиий-эстетик анъаналари билан муштарак жиҳатларга эгалиги очиб берилган; 
Ёр-ёрнинг сўз магияси билан чамбарчас боғлиқлиги, инсоннинг балоғат ёши билан боғлиқ хатна тўйи ва никоҳ тўйи маросимларида куйланувчи тўй ёр-ёрлари ҳамда инсоннинг вафоти билан боғлиқ мотам маросимида гўшангага кира олмаган, тўйдан олдин вафот этган қиз ёки йигит учун айтиладиган мотам ёр-ёрлари ўзбек маросим фольклори таркибидан ўрин олганлиги ва ёр-ёрнинг ўттиздан ортиқ ижро йўлларда куйланиши асосланган;
Ёр-ёрларнинг ижро ўрни кейинчалик кенгайганлигини оилавий-маиший маросимларнинг бошқа маросимларига, яъни хатна тўйи, хотин оши каби маросимларга кўчганлиги, мазмунан бир-биридан фарқланиши, жонли ижро ҳолатида тўй жараёнига мослаб бадиҳа қилиш, тўй эгалари ва тўй воситаларининг янгиланишида намоён бўлиши билан янгидан-янги вариантлар юзага келишига омил бўлаётганлиги далилланган;
Ёр-ёр намуналаридаги етакчи мотивлар, образлар тизими, бадиий санъат ва бадиий қурилиши масалалари жанр хусусияти билан боғлиқлиги, ёр-ёрлар юзага келишига асос бўлган поэтик моделлар шаклланишида ҳимоялаш воситаси ҳисобланган чимилдиқ, тумор, олов, исириқ, пичоқ, олтин ва соч билан боғлиқ қадимги ишонч-эътиқодлар ҳамда матнларида турли мифларнинг излари мавжуд бўлган пойга, кўпкари, ит, хўроз, қўчқор уриштириш, “Олтин қобоқ отиш” каби ўйинлар орқали архаик мифларнинг мавжудлиги ойдинлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек фольклорида Ёр-ёр жанрининг ўзига хос хусусиятлари, тарихий-генетик асослари, ҳудудий ўзига хослиги, ареал фарқланиши, таснифи ва поэтикасини тадқиқ этиш жараёнида чиқарилган илмий-назарий хулосалар ва олинган натижалар асосида никоҳ тўйи маросимларида куйланувчи тўй ёр-ёрлари ҳамда мотам маросимида чимилдиқ кўрмай вафот этган қиз ёки йигитга куйланувчи мотам ёр-ёрлари ўзбек маросим фольклори таркибидан ўрин олганлиги ва ёр-ёрнинг ўттиздан ортиқ ижро йўлларда куйланиши, кейинчалик ижро ўрни кенгайганлиги, оилавий-маиший маросимларнинг бошқа маросимларига, яъни хатна тўйининг хотин оши каби маросимларига кўчганлиги, мазмунан бир-биридан фарқланиши, жонли ижро ҳолатида тўй жараёнига мослаб бадиҳа қилишга доир материаллар ва илмий-назарий қарашларидан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ОТ-Ф1-76 “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари” фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 24 мартдаги 3/1255-658-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари” жилдлиги таркибидаги (36-65-жилдлар) ўзбек халқ қўшиқлари номли жилдларга доир илмий изоҳлар тайёрлаш хусусан, Ёр-ёр қўшиқлари матнларини саралаш, турли вариантларини жамлаш ва бадиий жиҳатдан мукаммал намуналар асосида таянч матнлар базасини яратишга эришилган;
Ёр-ёр атамасининг этимологик асоси қадимги туркийлар тилида “ир”, “йир”, “жир” каби “қўшиқ” маъносида қўлланилганлиги ва келиб чиқиши ўлиб тирилувчи табиат культлари билан боғлиқлигига доир илмий-назарий қарашлардан Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида бажарилган П3-20170920167 “Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида сақланаётган тошбосма асарларнинг электрон каталогини яратиш ва нашрга тайёрлаш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 24 мартдаги 3/1255-658-сон маълумотномаси). Натижада XIX аср бошларига қадар ёзилган қўлёзма ва тошбосма асарларда Ёр-ёр намуналари ҳақидаги қимматли маълумотлар ва намуналар борлиги ойдинлаштирилган; 
Ёр-ёр қўшиқларининг оилавий-маиший маросимларда тутган ўрни, генезиси, ареал ва жанрий хусусиятлари, урф-одат ва анъаналар билан боғлиқлиги, Ёр-ёрлардаги етакчи мотивлар, образлар тизими, бадиий санъат ва бадиий қурилиши масалалари жанр хусусияти билан боғлиқлиги, ёр-ёрлар юзага келишига асос бўлган поэтик моделлар шаклланишида ҳимоялаш воситаси ҳисобланган чимилдиқ, тумор, олов, исириқ, пичоқ, олтин ва соч билан боғлиқ қадимги ишонч-эътиқодлар ҳамда матнларида турли мифларнинг излари мавжудлигига доир илмий қарашлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Тақдимот”, “Этно”, “Маҳзан”, “Хайрли тонг”, “Ҳамма учун” кўрсатувларида ҳамда “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” ва “Ёшлар” радиоси эшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Миллий телерадиокомпаниянинг 2021 йил 7 апрелдаги 02-10-519-сон, 2022 йил 29 июлдаги 02-30-1202-сон ва 2022 йил 19 сентябрдаги 02-31-1530-сон маълумотномалари). Натижада телетомошабин ҳамда радиоэшиттириш мухлислари ўзбек халқ Ёр-ёрлари ҳақида янги маълумотларга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish