Исмаилов Саиджон Азамжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштириш)», 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped1959.
Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019. К.01.03.
Расмий оппонентлар: Яхшиева Зухра Зиятовна, кимё фанлари доктори, профессор; Хушвақтова Хуснобод Солиевна педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштиришнинг таркибий-мазмунли тузилиши иқтидорнинг таркибий компонентлари, ҳамда кимёвий иқтидорни ривожлантиришнинг беш омилли модели асосида такомиллаштирилган;
кимё ўқитиш жараёнида бўлажак кимё ўқитувчисини иқтидорли ўқувчилар билан ишлаши учун касбий-методик тайёрлашнинг дидактик таъминоти педагогнинг индивидуал ривожланиш ва “Иқтидорли талабалар” мақсадли дастурлари интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни кимё ўқитиш жараёнида иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга тайёрлашда кимёвий тафаккур ва иқтидорини замонавий педагогик технологиялар воситасида ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларни иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш механизмининг ривожланиш босқичлари, методикасини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак кимё ўқитувчисининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштиришнинг таркибий-мазмунли тузилиши, иқтидорнинг таркибий компонентлари, иқтидорлилик моделлари таҳлили, психологик-педагогик шароитларини аниқлаштиришга оид таклифлар, кимёвий иқтидорни ривожлантиришнинг беш омилли модели асосида педагогика олий таълим муассасалари кимё таълими йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Кимё” фани бўйича ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга касбий-методик тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларни кимё ўқитиш жараёнида иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштирилади кимёвий тафаккур ва иқтидорини замонавий педагогик технологиялар, спиннер методи воситасида ривожлантириш методикасига оид таклифлар асосида педагогика олий таълим муассасалари учун мўлжалланган “Экспериментлар ўтказиш методикаси” фани бўйича ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон гувоҳномаси). Натижада, методик таъминот орқали талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ва сифати ошган.