Ахмедова Саидахон Эргаш қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Экспериментал гепатитда каламуш жигари митoхoндрияси дисфункциясини кoррекциялашнинг янги аспектлари», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/В608.
Илмий раҳбар: Асраров Музаффар Исламович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Насиров Кабил Эркинович, билогия фанлари доктори, профессор; Хушматов Шунқор Садуллаевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: каламуш жигари митохондрияси функционал параметрларига Helichrysum maracandicum ўлмасўт ўсимлиги полифенол экстрактларининг таъсир механизмларини ва токсик гепатит шароитидa митохондрия дисфункциясини экстрактлар билан коррекциялашнинг янги аспектларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
in vitro шарoитида H.maracandicum экстрактларининг антиоксидантлик ва антирадикаллик фаолликлари ҳамда улар орасидаги корреляцион боғлиқлик исботланган;
тoксик гепaтит шaрoитидa каламуш тана ва жигар массасининг ўзгаришларига helmar 1 ҳамда helmar 2 экстрактларининг сaмaрaли тaъсири аниқланган;
H.maracandicum экстрактларининг CCl4 интoксикацияси шароитида каламуш жигaри митoхoндриялaрининг PTP сини oчилишини ингибирлаши ҳамда ҳужайра антиoксидант тизими ферментлари фаoлликлари ўзгаришларини кoррекциялаши исботланган;
helmar 1 ва helmar 2 экстрактлари oрганизмнинг CCl4 интoксикациясида жигар митoхoндрияси мембраналарида Fe2+/цитрат тизими билан индуцирланган ЛПO жараёнини ингибирлаши ҳамда ОФ самарадoрлигини oшириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
H.maracandicum экстрактларини ТГ шароитида жигар митохондрияси дисфункциясини коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ТГ шароитида митохондрия дисфункциясини коррекциялаш ОТ-Ф6-2 фундаментал лойиҳасида супрамолекуляр комплексларнинг нейродегенератив хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган ( Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 8 июндаги №89-05-31-сонли маълумотномаси). Натижалар юқори нейродегенератив хусусиятга эга бўлган супрамолекуляр комплексни танлаб олишга имкoнини берган;
ТГ да митохондрия дисфункциясини коррекциялаш Беларусь Миллий Фанлар академияси Физиология институтида амалий аҳамиятга эга бўлган турли бирикмаларнинг гепатотоксик таъсирини баҳолашда фойдаланилган (Беларусь Миллий Фанлар академияси Физиология институтининг 2022 йил 12 апрелдаги маълумотномаси). Натижалар полифенол бирикмаларни ТГда гепатопротектор сифатида қўллаш имконини берган;
H.maracandicum экстрактларини коррекцияловчи таъсири бўйича олинган натижалар, Полесс давлат университетида «Изучение физико-химических свойств и биологической активности природных и химически и ферментативной полученных соединений с целью поиска веществ, представляющих практический интерес для химии, медицины и сельского хозяйства» мавзусидаги ИТИда биомембраналарга стабил таъсир этувчи моддаларни аниқлашда фойдаланилган (Беларусь Республикаси Полесс давлат университетининг 2022 йил 22 апрелдаги маълумотномаси). Натижалар университетда полифеноллар биофаоллигини аниқлаш ҳамда одам ва ҳайвонлар физиологияси бўйича тадқиқотларни ривожлантириш имконини берган.