Авазметова Интизор Ражапбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистон шимоли-ғарбий қисми қуруқлик моллюскаларининг фаунаси, тарқалиш хусусиятлари ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/В508.
Илмий раҳбар: Пазилов Абдуваеит, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Сейтназаров Сулайман Кутлымуратович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шимоли-ғарбий қисми қуруқлик моллюскаларининг тур таркибини аниқлаш, экологиясини асослаш, тарқалиш хусусиятларини очиб бериш ва зарарли турларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисми ҳудудида қуруқлик моллюскаларининг 15 оила, 21 авлодга мансуб 45 тури аниқланган;
илк бор қуруқлик моллюскаларининг янги 1 тури (Сochlicopa urgenchika) дунё фаунаси учун ҳамда 7 тури (Сochlicopa izzatullaevi, С. mukhitdinovi, С. pseudonitens, C. urgenchika, Vallonia asiatica, Pupilla bigranata, Macrochlamys clessini) Ўзбекистон фаунаси учун аниқланган;
тадқиқот ҳудудидан Ўзбекистон учун адвентив тур ҳисобланган Eobania vermiculata тури илк бор қайд қилинган ва турларнинг тарқалиш ареаллари бўйича гуруҳланиши асосланган;
илк бор конхологик белгилари бир-бирига ўхшаш бўлган M. turanica ва M. sogdiana турларини рДНК ни 18S соҳасидаги нуклеотидлар кетма-кетлиги ўрганилган ва олинган натижалар асосида алоҳида тур эканлиги исботланган.
илк бор M. turanica ва M. sogdiana турларининг нуклеотидлар кетма-кетлиги солиштирилиб ўрганишдан олинган натижаларга асосланган ҳолда Macrochlamys авлодининг филогенетик шажараси тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон шимоли-ғарбий қисми қуруқлик моллюскаларининг фаунаси, тарқалиш хусусиятлари ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида Macrochlamys turanicа (Хива), Macrochlamys turanicа (Фарғона), Gibbulinopsis signata (Балитов тепалиги), Gibbulinopsis signata (Букантов), Gibbulinopsis signata (Томдитов) турларининг рДНК 18S соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар Миллий маркази (NCBI) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар Миллий марказининг (NCBI) 2022 йил 13 майдаги маълумотномаси). Натижада, Macrochlamys turanicа (Хива) ON509676, Macrochlamys turanicа (Фарғона) ON509675, Gibbulinopsis signata (Томдитов) ON584352, Gibbulinopsis signata (Букантов) ON584276, Gibbulinopsis signata (Балитов тепалиги) ON584384 турларининг идентификация рақамлари олинган ва моллюскаларнинг молекуляр - филогенетик ўрнини аниқлаш имконини берган;
қуруқлик моллюскаларининг иқтисодий зарари юқори бўлган Xeropicta candacharica ва Candaharia aethiops турларига қарши курашишда Agro-Prifos etil 48% препаратининг биологик самарадорлиги бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Хива Локомотив” истироҳат боғи ҳудудларида зарарли моллюскалар тарқалишини олдини олиш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 21 июлдаги 2/4321-4041-сон маълумотномаси). Натижада, зарарли қуруқлик моллюскаларига нисбатан 92% биологик самарадорликка эришилган ва мазкур ҳудуд ҳамда унинг атрофидаги майдонларда зарарли моллюскалар хавфининг олдини олиш имконини берган;
Ўзбекистон шимоли-ғарбий қисми ҳудудларида тарқалган қуруқлик моллюскаларининг йўқолиб кетиш ҳавфи остидаги 4 турни Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритиш ва камёб турларни муҳофаза қилиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 8 сентябрдаги 01/18-2452-сон маълумотномаси). Натижада, антропоген таъсир кучли бўлган ҳудудларда ҳимояга муҳтож 4 та (Сochlicopa mukhitdinovi (Starobogatov, 1996), Vallonia asiatica (Nevil, 1878), Macrochlamys clessini (Westerlund, 1902), Succinea putris (Linnaeus,1758)) турнинг популяциялар ҳолатини баҳолаш ва уларни кадастрини яратиш имконини берган.