Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекчанова Мохирахон Худайберган қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қуйи Амударё округи тунлам капалакларининг (Noctuidae, Lepidoptera) фаунаси, биологияси ва экологик хусусиятлари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B317.
Илмий раҳбар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Бауаддин, биология фанлари доктори, профессор; Бекбергенова Захира Омирбековна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қуйи Амударё округи тунлам капалаклари фаунасини аниқлаш, биоэкологиясини асослаш, зоогеографик тарқалиш хусусиятларини ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қуйи Амударё округи ҳудудида тунлам капалакларининг 12 кенжа оила, 15 триба, 58 авлодга мансуб 155 тури аниқланган, шулардан, 15 тури Ўзбекистон фаунаси учун, 89 тури ўрганилган ҳудуд фаунаси учун янги тур сифатида қайд қилинган;
географик тарқалишлари жиҳатидан 12 та географик кенглик ва 20 та географик узунлик ареаллари бўйича гуруҳланиши асосланган.
Қуйи Амударё округи тунлам капалакларининг трофик алоқалари ва аҳамияти очиб берилган;
ландшафтлар бўйлаб тарқалиши жиҳатидан 6 та экологик мезонларга тақсимланиши асосланган ва 155 та турнинг фенологияси очиб берилган;
тунлам капалакларнинг эстетик аҳамиятга эга гуруҳи аниқланган ва муҳофаза қилиниши мумкин бўлган турлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Қуйи Амударё округи тунлам капалакларининг (Noctuidae, Lepidoptera) фаунаси, биологияси ва экологик хусусиятлари юзасидан олинган илмий натижалари асосида: 
Қуйи Амударё округининг турли биотопларида тарқалган тунлам капалакларининг камёб ва йўқолиб кетиш ҳавфи остидаги турларини муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 8 октябрдаги 01/18-2156-сон маълумотномаси). Натижада, Қуйи Амударё округи шароитида ҳимояга муҳтож 6 та (Metoponrhis karakumensis (Gerasimov, 1931), Drasteriodes kisilkumensis (Ershov, 1874), Photedes erschoffi (Christoph, 1885), Aedia funesta (Esper, 1786), Moma alpium (Osbeck, 1778), Leucania palaestinae (Staudinger, 1897)) тунлам капалаклар популяциялари ҳолатини баҳолаш ва сақлаб қилиш имконини берган;
диссертация ишида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида “Хоразм воҳаси тунлам капалаклари экологияси”, “Қуйи Амударё тунлам капалаклари фаунаси” номли монографиялар ва “Қишлоқ хўжалиги зараркунанда тунламларининг аниқлагичи” мавзусидаги амалий тавсиянома ишлаб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республика Олий мажлиси сенатининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси 2021 йил 15 декабрдаги 10-11/5-сон маълумотномаси). Натижада, тунлам капалакларининг тур таркибини аниқлаш, биоэкологиясини асослаш ва зарарли турлари популяцияларини мониторинг қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish