Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Шарофиддин Бўроновичнинг 
Фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ширин қалампир кўчатларини етиштиришнинг самарадор электротехнологияси, 05.05.07 – Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар ихтисослиги (техника фанлари бўйича).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4. PhD/Т1839 
Илмий раҳбар: Байзаков Тахир Мирзанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Музаффаров Шавкат Мансурович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Олимжон Турсунбоевич техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади нурлатиш манбаларидан фойдаланиб ширин қалампир кўчатларини етиштиришнинг самарадор электротехнологиясини ишлаб чиқиш.
нурлатиш билан ширин қалампир уруғи ва кўчатларига ишлов бериш асосида кўчат етиштиришнинг самарадор электротехнологияси ишлаб чиқилган; 
электр ишлов бериб ширин қалампир кўчатлари етиштиришда, уларнинг вегетация даври, нурлатгичнинг ўрнатилиш баландлиги ва нурлатиш вақтига боғлиқлиги аниқланган;
ширин қалампир кўчатларига нур билан ишлов беришда нурлатиш манбасига берилаётган кучланишнинг кўчатларни етилиш давомийлигига таъсири аниқланган;
нурлатиш давомийлиги, нурлатгичларнинг ўрнатиш баландлиги ва манба кучланишини инобатга олган ҳолда кўп омилли тажрибалардан фойдаланиб кўчат етиштириш давомийлигини ифодалайдиган регрессия тенгламалари олинган ва уларни ечиш орқали кўчат етиштириш давомийлигининг мақбул параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ширин қалампир кўчатларини етиштиришнинг самарадор электротехнологияси бўйича олинган натижалар асосида: 
ширин қалампир уруғи ва кўчатларини нурлатиш қурилмаси билан нурлатиш технологияси “Сабзавот полиз экинлари ва картошкачилик” илмий-тадқиқот институти сабзавот ва полиз экинлари кўчатлари етиштиришга мўлжалланган лабораторияси, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани “ELYOR SMART AGRO” МЧЖ ва “SOBR STROY SERVIS” МЧЖ иссиқхона хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 9 мартдаги №02/23-04/1083-сон маълумотномаси). Натижада, фойдаланишдаги тўғридан-тўғри ҳаражатлар 2,1 мартагача камайиши, ширин қалампир кўчатларининг 1 ва 2 босқичлардаги унувчанлиги 11-12 кундан 7-9 кунга тезлашиши ва униб чиққан кўчатлар миқдори 10-15%га кўпайиши ва ўртача 50-60 кунда кўчат етиштирилишига эришилган;
ширин қалампир уруғлари ва кўчатларини нурлатиш қурилмасини ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техник топшириқ) «БМКБ-Агромаш» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 9 мартдаги №02/23-04/1083-сон маълумотномаси). Натижада, ширин қалампир кўчатларини нурлатиш учун материал ҳажмдорлиги техник топшириққа асосан амалдаги қўлланиладиган нурлатгичларга нисбатан 1,3-1,4 мартага камайиши ва қурилмани саноат усулида ишлаб чиқариш имкониятини яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish