Разаков Гуломжон Абдувохидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кимё фанини ўқитишда ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини такомиллаштириш методикаси (умумий ўрта таълим мактаблари мисолида)», 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3157.
Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сулхонидиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019. К.01.03.
Расмий оппонентлар: Низомова Саида Адиловна, педагогика фанлари доктори; Яхшиева Зухра Зиятовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг кимё таълимида PISA контекст топшириқлари ҳамда аудиовизуал материаллар асосида ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё фанидан ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини ривожлантиришнинг педагогик, психологик, методик имкониятлари замонавий ёндашувлар (компетентлилик, алоҳида, контекстли) асосида аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанини ўқитишда ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини такомиллаштиришга йўналтирилган PISA контекстлар тўплами ҳамда электрон методик таъминотлар ишлаб чиқилган;
электрон ресурс ва баҳолаш воситалари ҳамкорлигидаги дидактик таъминот орқали кимё фанини ўқитиш учун ўқувчиларни табиий-илмий саводхонлигини ривожлантириш методикаси модели такомиллаштирилган, ҳамда унинг асосида бўлажак кимё ўқитувчиларининг табиий-илмий саводхонлигини ривожлантиришга қаратилган ўқув қўлланмалар яратилган;
кимё фанини ўқитишда 3D намойишли электрон ўқув қўлланма ва PISA контекст топшириқлари асосида ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилган ва унинг самадорлиги кўрсатиб берилган;
умумий ўрта таълим мактаблари кимё дарсликларининг таркибидаги масалаларнинг изоҳли ечимларини QR код асосида тақдим этиш орқали ўқувчилар билан мобил қайтар алоқа таъминланиб, бу уларни ўзлаштириш даражасини ортишига олиб келган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё таълимида ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлигини ривожлантиришга оид тадқиқотлар натижалари асосида:
бўлажак кимё ўқитувчиларининг табиий-илмий саводхонлик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи «Eksprementlar o‘tkazish metodikasi (kimyo)» номли ўқув қўлланма тайёрланган ҳамда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сонли буйруғига асосан берилган №522-076 гувоҳнома). Натижада, тайёрланган ўқув қўлланма ўқув жараёнига татбиқ этилган ва ўқувчиларни таълим сифати самарадорлигини ортишига эришилган.
ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва ўқитиш мазмунини шахсий-рефлексив, когнитивлик, креативлик, мотивацион-фаоллаштириш даражасига устуворлик бериш орқали уларнинг табиий-илмий саводхонлигини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик материаллар асосида тайёрланган ўқув қўлланмалар ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 27 июндаги 01/11-01/9-964-сонли маълумотномаси, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 03-02/2-1765-сон маълумотномаси). Натижада, ўрта мактаб ўқувчиларига кимё фанини PISA контекстлари асосида ўқитиш самарадорлигини такомиллаштиришга эришилган.
табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришга йўналтирилган дидактик материаллар асосида тайёрланган ўқув қўлланмалар Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази «Аниқ ва табиий фанлар методикаси» кафедраси кимё йўналиши тингловчиларига фойдаланиш учун тавсия этилган (Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг 2022 йил 28 июндаги 106-сон маълумотномаси). Натижада, Халк таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш худудий маркази тингловчиларининг касбий фаолиятида PISA контекст топшириқларидан фойдаланиш кўникмалари амалиётга жорий килинган.