Эшқуватов Хусан Эштемировичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ионосферанинг F ва D қатламларидаги ғалаёнланишлари ва магнитосфера флуктуацияларини моделлаштириш ва мониторинг қилиш », 01.04.02 – Назарий физика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/FM97.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аҳмедов Бобомурат Жураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Астрономия институти ва “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04.
Расмий оппонетлар: Абдикамалов Аскар Бахтиярович, физика-математика фанлари доктори, етакчи илмий ходим; Жулиев Мухиддин Комилович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);
Етакчи ташкилот: Хитой фанлар академияси Геология ва Геофизика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади
Китоб ва Тошкент GPS станциялари ва Тошкентда жойлашган VLF ва SuperSID қабул қилгичлари маълумотларидан фойдаланиб, Марказий Осиё тепасидаги ионосферанинг D ва F қатламларининг ғалаёнланишларини ва магнитосферанинг флуктуацияларини моделлаштириш ва мониторинг қилиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ер, атмосфера ва астрофизика ходисалари натижасида юзага келган ғалаёнланишлари ионосферанинг D қатламидаги VLF қабул қилгич сигналлар тарқалишига ва GPS станцияси маълумотларидан олинган ионосферанинг F қатламидаги умумий электронлар миқдорига таъсири аниқланган;
Тошкент ва Китоб GPS станцияларидан олинган маълумотлар асосида махаллий сейсмик зоналарда зилзилаларнинг ионосфера даракчилари топилган;
SuperSID қабул қилгич маълумотларидан олинган натижаларга кўра, Қуёш чақнашлари ва VLF узатгичларининг траекториялари бўйлаб келаётган сигналлар орасидаги боғланиши топилган;
Қуёш чақнашлари, сеймик фаоллик ва Қуёш тутилиши пайтидаги ғалаёнланишлари билан ионосферанинг F-қатламининг умумий электронлар миқдорининг ўзгаришларига ва магнитосфера ғалаёнланишларига боғлиқлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
GPS станциялари маълумотлари ва жуда паст частотали сингаллардан фойдаланган ҳолда Eр, атмосфера ва астрофизик ҳодисалар натижасида юзага келган ионосфера ва магнитосфера ғалаёнланишлари натижаларидан Покистоннинг Исломобод шаҳридаги Зилзилани ўрганиш маркази, Миллий физика маркази олимлари томонидан фойдаланилган (Зилзилани ўрганиш, миллий физика маркази маълумотномаси, Покистон, 6-май, 2022 йил). Натижада зилзилаларнинг ионосфера даракчилари топилди.
Литосфера-атмосфера-ионосфера боғланиш моделига асосан ионосфера бузилишлари литосфера ёки Ер атмосфераси яқинида электр майдонлари ва оқимларининг ўзгариши ва электр жараёнлари натижасида юзага келади деб таклиф этилган. Таклиф этилган модел натижаларидан Хитойнинг Пекин шаҳридаги Геология ва Геофизика институти Ер ва сайёралар физикасининг Кей лабораторияси олимлари томонидан фойдаланилган (Геология ва Геофизика институти Ер ва сайёралар физикасининг Кей лабораторияси маълумотномаси, Хитой, 30-май, 2022 йил).
Aтмосфера ва астрофизика ҳодисалари юзага чиқарадиган ионосферанинг D ва F-қатламларининг ғалаёнланишларини Ўзбекистонда жойлашган Китоб ва Тошкент GPS станциялари ва VLF қабул қилгич, Super SID сигналлари маълумотлари орқали ионосферанинг хусусиятлари бўйича олинган натижалар ионосфера ғалаёнланишларининг турли физик жараёнларига боғлиқлигини ўрганишда фойдаланилган ва халқаро илмий журналларда чоп этилган (Advances in Space Research, 2019, 2018; Geodesy and Geodynamics, 2020, 2022; Pure and Applied Geophysics, 2019 ; Journal of Geophysical Research, 2004, 2010, 2011, 2014; Annales Geophysicae, 2004, 2007, 2017; Geophysical Research Letters, 1995, 2012; Earth Planets and Space, 2008; Natural Hazards and Earth System Sciences, 2004, 2011, 2015; Journal of Atmospheric and Solar-Terrestrial Physics, 2009, 2012; International Journal of Remote Sensing, 2010, 2012, 2013; Journal of Asian Earth Sciences, 2011, Journal of Geodynamics, 2020, 2021). Илмий натижаларининг қўлланилиши турли атмосферик ва астрофизик ҳодисалари учун ионосферанинг D ва F-қатламларининг ғалаёнланишларига таъсирини моделлаштириш имконини беради.