Рахматалиев Музаффар Эшдавлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паррандачилик тармоғида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Iqt795.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Рустамова Ирода Бахрамджановна, иқтисодиёт фанлари доктори; Садуллаев Улуғбек Норқулович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқcaди паррандачилик тармоғида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш йўллари бўйича илмий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паррандачилик корхоналарида инновацион ишланмаларни жорий этиш даражасини “паст” (0-0,37), “ўртача” (0,37-0,67) ва “юқори” (0,67-1) баҳолаш мезонлари асосида аниқлаш бўйича услубий ёндашув такомиллаштирилган;
паррандачилик корхоналари таркибида “Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўлими”ни ташкил этиш асосланган;
инновацион технологиялар, наслли сермаҳсул парранда кроссларини жорий этиш ва паррандачилик озуқа компонентлари импорти харажатларининг 20 фоизи, инновацион техника ва технологияларни жорий этишда 35 фоизгача давлат томонидан субсидиялаш механизмлари таклиф этилган;
корхоналарда озуқа сифати ва таъминотини яхшилаш асосида паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паррандачилик тармоғида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
паррандачилик корхоналарида инновацион ишланмаларни жорий этиш даражасини аниқлаш бўйича услубий ёндашув Сурхондарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 23 майдаги 04/22-1044-сон маълумотномалари). Натижада мамлакатимизда паррандачилик корхоналари раҳбар ва ходимларининг инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш хоҳиши даражаси ўртача 0,62-0,65 (ўртача (0,37-0,67))га тенг эканлиги аниқланган;
паррандачилик корхоналари таркибида “Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўлими”ни ташкил этиш таклифи “Паррандасаноат” уюшмаси тизимидаги ташкилотларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 23 майдаги 04/22-1044-сон маълумотномаси). Натижада паррандачилик корхоналарида инновацион ишланмалар ишлаб чиқаришга тадбиқ этилиб, корхонанинг даромади ошишига хизмат қилади;
инновацион технологиялар, наслли сермаҳсул парранда кроссларини жорий этиш, замонавий технологиялар ва озуқа компонентлари импорти харажатларини давлат томонидан рағбатлантириш механизмлари бўйича таклифи “Сурхондарё вилоятини саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг параметрлари” чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 23 майдаги 04/22-1044-сон маълумотномаси). Натижада, паррандачилик субъектлари наслли сермаҳсул парранда кроссларини жорий этиш ва паррандачилик озуқа компонентлари импорти харажатининг 20 фоизи, инновацион техника ва технологияларни жорий этиш харажатининг 35 фоизгача миқдорда давлат томонидан субсидия бериш орқали рағбатлантирилади;
корхоналарда озуқа сифати ва таъминотини яхшилаш асосида паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари “2022-2026 йилларда Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг шаҳар ва туманлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар параметрлари” дастурининг 26.1 ва 26.2 бандларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 30 июлдаги 02/23-1319-сон, 2022 йил 23 майдаги 04/22-1044-сонли маълумотномалари). Натижада, паррандачилик тармоғида замонавий озуқаларни қўллаш асосида 2030 йилга бориб, мамлакатимизда паррандалар бош сони 144189,2 минг бошдан ортиқни ташкил этиши, шунингдек, 154999,1 млн. донадан ортиқ тухум, 402962,1 минг тонна парранда гўшти етиштирилиши прогноз қилинган.