Абдукадиров Бахтиёр Абдувахитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шахсни биометрик идентификациялаш тизимларида сохта кирувчи маълумотларни аниқлаш алгоритмлари», 05.01.03 – Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2077.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маматов Нарзилло Солиджонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.T.142.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Мамарауфов Одил Абдихамитович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юз тасвири асосида шахсни биометрик идентификациялаш тизимларига уюштирилувчи сохта ҳужумларни аниқлаш алгоритмлари ҳамда дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
биометрик тизимга кирувчи юз тасвирларини махсус нуқталари асосида юзни горизонтал ўқга нисбатан геометрик нормаллаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
биометрик идентификациялаш тизимига киритилувчи маълумот ҳақиқийлигини аниқлашнинг тасвир дискриптори ҳамда гистограммаларини қуриш асосида текстура таҳлилига асосланган алгоритм ишлаб чиқилган;
видеотасвирдаги муар ва шуълаларни инобатга олган ҳолда юздаги жонлиликни аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
юз тасвирлари асосида биометрик идентификациялаш тизимларига кирувчи маълумотлар ҳақиқийлигини аниқлашни чуқур ўқитишга асосланган нейрон тармоқ алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Юз тасвирлари асосида биометрик идентификациялаш тизимларига кирувчи маълумотлар ҳақиқийлигини аниқлашнинг мавжуд ҳамда таклиф этилган модел, усул ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий таъминот асосида:
кирувчи юз тасвирларини нормаллаштириш ва биометрик идентификациялаш тизимига киритилувчи маълумот ҳақиқийлигини аниқлаш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти логистикани ривожлантириш ва рақамлаштириш Бош бошқармасида ходимларни махсус хоналарга кириш-чиқишини назорат қилишда икки омилли аутентификациялаш учун жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 31 августдаги 03/12-114-сон маълумотномаси). Натижада махсус хоналарга кириш-чиқиш хавфсизлигини ошириш имконини берган;
кирувчи юз тасвирларини нормаллаштириш ва кирувчи маълумотлар ҳақиқийлигини аниқлашни чуқур ўқитишга асосланган алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасида объектларга кириш-чиқишини назорат қилиш учун жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» Акциядорлик жамиятининг 2022 йил 31 августдаги 03/12 - 114 - сон маълумотномаси). Натижада кириш-чиқишни назорат қилишга сарфланадиган вақтни ўртача 10 фоизга қисқартириш имконини берган;
юз тасвирлари асосида биометрик идентификациялаш тизимларига кирувчи маълумотлар ҳақиқийлигини аниқлашни чуқур ўқитишга асосланган алгоритми ва видеокадр кетма-кетлигидан юздаги жонлиликни аниқлаш усули асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа «Ўзбекистон темир йўллари» Акциядорлик жамияти Техника ва технологик назорат бошқармаси «Қамчиқ» тоннели ишларини координациялаш ва бошқариш хизматининг кириш-чиқишини назорат қилишда икки омилли аутентификациялаш учун жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» Акциядорлик жамиятининг 2022 йил 31 августдаги 03/12 -114-сон маълумотномаси). Натижада кириш-чиқиш назорат пунктини хавфсиз ўтказиш қобилиятини 1,1 баробарга ошириш имконини берган