Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаева Анор Қайруллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи “Биологияни ўқитишда ўқувчилар иқтидорини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш (8-9 синфлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2582.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Марданов Шукурулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўсназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қарахонова Лобархон Мусохоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида биология фанини ўқитишда иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш механизмларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биологияни ўқитиш жараёнида иқтидорлиликни баҳолашнинг когнитив, амалий, диагностик босқичлари 8-9 синф иқтидорли ўқувчилар учун фанни ўзлаштиришни қулайлаштиришнинг интеллектуал, коммуникатив, креатив ва қайта алоқа механизмларини дифференциал методик контекстда аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
умумтаълим мактабларида биология фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда иқтидорлиликни аниқлаш модели дарс, дарсдан ташқари машғулотлар ва мустақил иш самарадорлигини оширишнинг ўлчамлилик, шахсга йўналганлик каби интегратив-диагностик мезонларини очиқлик, шаффофлик каби обьектив мониторинг тамойиллари билан мобил-яратувчанлик муносабатида оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчилар иқтидорини биологиядан фанга оид компетенциялар таҳлилида аниқлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган дидактик таъминот ўқувчиларнинг мустақил ишларини тезкор баҳолаш жараёнида QR кодли топшириқлар, “Билимдонлар ўйини”, “Kahoot-it” ва IQ тестларидан академик-креатив муносабатда фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда иқтидор даражаларини баҳолашнинг когнитив, креатив ва диагностик мезонлари креативлик, илмий тадқиқотларга мойиллик ва шахслараро муносабатларнинг ривожланганлигини таҳлил қилишнинг регламент, топшириқ мураккаблиги, натижадорлик каби квалиметрик  инструментларини фанни эгаллаш ва касбга йўналганлик муҳитига мотивацион-мақсадли йўналганликда киритиш асосида аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида биология фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг иқтидорини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
умумтаълим мактабларида биология фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда иқтидорлиликни аниқлаш модели дарс, дарсдан ташқари машғулотлар ва мустақил иш самарадорлигини оширишнинг ўлчамлилик, шахсга йўналганлик каби интегратив-диагностик мезонларини очиқлик, шаффофлик каби обьектив мониторинг тамойиллари билан мобил-яратувчанлик муносабатида оптималлаштиришга доир тавсияларидан “Биологияни ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи). Натижада биология фанини ўқитиш жараёнида ҳамда дарсдан ташқари ўқув фаолиятда ўқувчиларда мустақил ишлаш компетенцияларини такомиллаштириш имконини берган, тирик организмлар ва ҳайвонот оламига оид билимлари ривожлантирилган; 
ўқувчиларда иқтидор даражаларини баҳолашнинг когнитив, креатив ва диагностик мезонлари креативлик, илмий тадқиқотларга мойиллик ва шахслараро муносабатларнинг ривожланганлигини таҳлил қилишнинг регламент, топшириқ мураккаблиги, натижадорлик каби квалиметрик  инструментларини фанни эгаллаш ва касбга йўналганлик муҳитига мотивацион-мақсадли йўналганликда киритиш асосидаги тавсияларидан Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида (2019-2021 йй.) бажарилган  I-OT-2019-8 “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод электрон ўқув методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 1 ноябрдаги 01/15-09/250-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг биологиядан электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари оширилган ҳамда уларнинг тирик организмлар оламига оид билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эришилган;
биологияни ўқитиш жараёнида иқтидорлиликни баҳолашнинг когнитив, амалий, диагностик босқичлари 8-9 синф иқтидорли ўқувчилар учун фанни ўзлаштиришни қулайлаштиришнинг интеллектуал, коммуникатив, креатив ва қайта алоқа механизмларини дифференциал методик контекстда аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини 2022 йил 1 августдаги 04-36-1213-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг биология фанидан иқтидори аниқланган ва уларнинг тирик организмлар оламига оид билимлари ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish