Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардонқулов Жасур Амирддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак информатика ўқитувчиларининг когнитив компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3136.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хайдаров Илхом Кудратович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Ахмеджонов Дилмурод Гуломович, техника фанлари доктори, профессор; Акмалов Аббос Акрамович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак информатика ўқитувчиларининг когнитив компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг когнитив компетенциясини ривожлантиришнинг адаптив даражада тизимли моделлаштирилган даражага ўтишини таъминлаш механизмлари турли ахборот қурилмалари билан ишлаш, информацион технологияларни қўллай олиш лаёқатини тизимлаштириш, таҳлил қилиш, танлашни иерархик тузилмалар орқали излаш  кўникмаларига устуворлик бериш, аниқ ва ностандарт вазиятларда педагогик фаолиятни векторли ташкил эта олиши ва ўз-ўзини касбий-шахсий ривожлантириш мотивациясини киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг когнитив компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари талабаларда лойиҳавий, инновацион, интеграцион, баҳолаш, коррекция, портфолиони шакллантиришга асосланган модулли технология, когнитив, шакллантирувчи ва ижодий босқичларда самарали қўллашга имкон берувчи ўлчов кейслари, ишбоп ўйинлар, маҳорат дарслари, рефлексив кундалик каби интерфаол усуллар билан тадқиқотчилик компетенцияларини босқичма-босқич динамиклигини таминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг муаммога ижодий ечим топиш, жамоада ишлаш ҳамда аналитик фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи креативлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари  мобиллик, мулоқатчанлик, ахборот, ўз-ўзини ривожлантириш, мантиқий фикрлаш траекториясига адаптив мослаштириш жараёнининг педагогик компонентларини инновацион фаолиятга  тайёргарлик каби мезонлари билан уйғунлиги аниқлаштирилган; 
бўлажак информатика ўқитувчилари когнитив компетенцияларини узлуксиз ривожлантиришнинг таълим мазмуни кластерли ёндашув ғояси, мантиқий маъноли модель, бинар лойиҳалар, рефлексив характердаги топшириқлар рақамли технологиялар орқали ишлаш алгоритмини киритиш асосида такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак информатика ўқитувчиларининг когнитив компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини оширишга қаратилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг когнитив компетенциясини ривожлантиришнинг адаптив даражада тизимли моделлаштирилган даражага ўтишини таъминлаш механизмлари турли ахборот қурилмалари билан ишлаш, информацион технологияларни қўллай олиш лаёқатини тизимлаштириш, таҳлил қилиш, танлашни иерархик тузилмалар орқали излаш  кўникмаларига устуворлик бериш, аниқ ва ностандарт вазиятларда педагогик фаолиятни векторли ташкил эта олиши ва ўзини-ўзи касбий-шахсий ривожлантириш мотивациясига оид таклифлардан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш”  номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 7 декабрдaги 02-07-3966/04-coн мaълумoтнoмacи). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларининг когнитив компетенциясини ривожлантириш имконияти оширилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг когнитив компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари талабаларда лойиҳавий, инновацион, интеграцион, баҳолаш, коррекция, портфолиони шакллантиришга асосланган модулли технология, когнитив, шакллантирувчи ва ижодий босқичларда самарали қўллашга имкон берувчи ўлчов кейслари, ишбоп ўйинлар, маҳорат дарслари, рефлексив кундалик каби интерфаол усуллар билан тадқиқотчилик компетенцияларини босқичма-босқич динамиклигини таминлаш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар 5110700 “Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши талабалари учун “Информатика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, №500-137). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларининг назарий ва амалий тайёргарлик мезонлари уйғунлигини таъминлашга хизмат қилувчи методик таъминот билан бойитилган.
бўлажак информатика ўқитувчиларининг муаммога ижодий ечим топиш, жамоада ишлаш ҳамда аналитик фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи креативлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари  мобиллик, мулоқатчанлик, ахборот, ўз-ўзини ривожлантириш, мантиқий фикрлаш траекториясига адаптив мослаштириш жараёнининг педагогик компонентларини инновацион фаолиятга  тайёргарлик каби мезонлари билан уйғунлиги таъминлашга ҳамда  бўлажак информатика ўқитувчилари когнитив компетенцияларини узлуксиз ривожлантиришнинг таълим мазмуни кластерли ёндашув ғояси, мантиқий маъноли модел, бинар лойиҳалар, рефлексив характердаги топшириқлар рақамли технологиялар орқали ишлаш алгоритмини киритиш асосида такомиллаштириш бўйича маълумотлар оид таклифлардан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш”  номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 7 декабрдaги 02-07-3966/04-coн мaълумoтнoмacи). Натижада, информатика фанига оид назарий билимларни ўзлаштириш даражаси ошган ва бўлажак информатика ўқитувчиларининг когнитив компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish