Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўқонбоева Шахло Рафикжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи “Бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикаси (мустақил таълим ва педагогик амалиёт асосида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped2104.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Турдиев Нарзиқул Шеронович, физика-математика фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Турсунов Икромжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Қурбанов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак физика фани ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари физика фанини ўқитишнинг назарий, амалий ва  кўчма машғулотлар, кейслар банки каби дидактик бирликларини мустақил таълимнинг академик ўзлаштириш даражаларига асосланган касбий сафарбарлик муҳитида қўллаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш модели табиат ва жамият қонуниятларини яхлитликда англашга йўналтирилган тадқиқотчилик ҳаракатлари уйғунлиги тамойилини “мактаб лабораторияси”ни ташкил этиш талаблари таркибига академик трансформация муҳитида киритиш асосида такомиллаштирилган;   
бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикаси мустақил таълим ва педагогик амалиётнинг ахборотли, шахсий тажрибага йўналганлик каби интегратив имкониятларини мужассамловчи “Индивидуал касбий ривожланиш” дастуридан талабаларнинг шахсий кузатув тажриба траекториясини моделлаштириш жараёнида ўзини-ўзи таҳлил ва ривожлантириш трансформациясида қўлланилишига кўра такомиллаштирилган;
физика ўқитувчисига хос касбий компетенцияларни модулли ўқитиш асосида ривожлантиришнинг дидатик таъминоти умумий ва касбий компетенцияларнинг оптималлаштирилган элементларини талабаларда интенсив шакллантиришни таъминловчи  ўқув топшириқларини касбий лойиҳалар концентрацияси жараёнида физик ҳодисаларни қулай ўзлаштиришга адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари физика фанини ўқитишнинг назарий, амалий ва кўчма машғулотлар, кейслар банки каби дидактик бирликларини мустақил таълимнинг академик ўзлаштириш даражаларига асосланган касбий сафарбарлик муҳитида қўллашга доир таклифлардан Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида (2015-2017 й й.) бажарилган ПЗ-2014-0910185149 – Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакиллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари (Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 25 июндаги 02-07-1721/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш имкониятлари ошган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш модели табиат ва жамият қонуниятларини яхлитликда англашга йўналтирилган тадқиқотчилик ҳаракатлари уйғунлиги тамойилини “мактаб лабораторияси”ни ташкил этиш талаблари таркибига академик трансформация муҳитида киритиш асосидаги тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини «Ўзбекистон» телерадиоканалида эфирга узатилган «Таълим ва тараққиёт», «Ўзбекистон ёшлари» номли дастурлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 13 июндаги 04-36-892-сон маълумотнома). Натижада, мустақил таълим ва педагогик амалиёт учун ишлаб чиқилган методик тавсиялар бўлажак физика ўқитувчилари касбий компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикаси мустақил таълим ва педагогик амалиётнинг ахборотли, шахсий тажрибага йўналганлик каби интегратив имкониятларига асосланган “Индивидуал касбий ривожланиш” дастуридан талабаларнинг шахсий кузатув тажриба траекториясини моделлаштириш жараёнида қиёсий таҳлилли қўллаш ҳамда физика ўқитувчисига хос касбий компетенцияларни модулли ўқитиш асосида ривожлантиришнинг дидатик таъминоти умумий ва касбий компетенцияларнинг оптималлаштирилган элементларини талабаларда интенсив шакллантиришни таъминловчи  ўқув топширикларини касбий лойиҳалар концентрацияси жараёнида адаптивлаштиришга доир тавсиялар Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида (2011-2012 йй.) бажарилган ХТ-ID-1-002 рақамли «Ўқитувчиларнинг касбий маҳорат ва компетентлигини ривожлантириш механизми» номли лойиҳа доирасидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 25 июндаги 02-07-1721/04-сон маълумотномаси). Натижада, физика фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигининг ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish