Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиева Азиза Мустафаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларда фаол фуқаролик позицияси ва ташаббускорликни кучайтиришда миллий ғоянинг ўрни», 09.00.05 – Миллий ғоя тарғиботи технологиялари (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fal495.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор; Абдуллаева Насиба Бўроновна, фалсафа фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон ёшлари онгида фаол фуқаролик позицияси ва ташаббускорликни оширишда мафкуранинг интеграцияловчи куч сифатидаги аҳамиятини очиб бериш ва уларни такомиллаштиришга йўналган тарғибот технологияларининг ролини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар фуқаролик позицияси ва шахсий ташаббусларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишида прагматик-норматив, плюралистик, детерминистик хусусиятларини намоён бўлиши Янги Ўзбекистонда ижтимоий барқарорлик кафолоти ҳамда улар онгида ватанпарварлик, келажакка ишонч туйғусини шакллантириш омили эканлиги очиб берилган;
давлат бошқаруви тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг рационал, синергетик, динамик даражаларини акс этиши ёшларда фуқаролик позицияси ва ташаббускорликни ошириш, дахлдорлик ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, касбий камолотга эришишнинг ижтимоий маънавий  воситаси эканлиги асосланган; 
фуқаролик позицияси ва ташаббускорлик янгиланишлар жараёнида тадбиркорлик, ишбилармонлик муҳитининг ёшлар дунёқарашида келажак истиқболларини белгилаш, шахсий манфаатларнинг давлат манфаатлари билан мутаносиблигини таъминлаш ва амалдаги қонун нормаларига риоя қилишнинг муҳим жиҳати эканлиги очиб берилган;  
оммавий ахборот воситаларидан ёшларнинг фуқаролик позицияси ва ташаббускорлигини давлат томонидан рағбатлантиришнинг механизмлари сифатида фойдаланиш, бузғунчи ғоялар таъсирига тушган ёшларнинг ижтимоий тармоқларидаги хабарларни саралаш, танлаш ва улардан фойдаланиш воситаларини такомиллаштиришда маънавий-мафкуравий, ахборотли ҳимоя бўлиб, ёшлар ижодий салоҳияти касбий маҳоратини ошириш  омили эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда фаол фуқаролик позицияси ва ташаббускорликни кучайтиришда миллий ғоянинг тутган ўрнини асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ёшлар фуқаролик позицияси ва шахсий ташаббусларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишида прагматик-норматив, плюралистик, детерминистик хусусиятларини намоён бўлиши Янги Ўзбекистонда ижтимоий барқарорлик кафолоти ҳамда улар онгида ватанпарварлик, келажакка ишонч туйғусини омили эканлигига оид хулосалардан Миллий ғоя, ҳуқуқ таълими ва маънавият асослари бакалавр таълим ижтимоий-фалсафа йўналишида «Миллий ғоя» номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 89-03-914-сон маълумотномаси). Натижалар, қўлланма мазмунини бойитиш, ёшларда фаол фуқаролик позицияси ва ташаббускорликни кучайтиришда миллий ғоянинг тутган ўрнига доир умумфалсафий тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
давлат бошқаруви тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг рационал, синергетик, динамик даражаларини акс этиши ёшларда фуқаролик позицияси ва ташаббускорликни ошириш, дахлдорлик ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, касбий камолотга эришишнинг ижтимоий маънавий  воситаси эканлигига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 20170930369 рақамли «Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш» амалий лойиҳасида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 5 мартдаги 02/022-238-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи турли ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши замонавий ёндашувлар ва технологиялардан фойдаланишда сиёсий ҳушёрликга амал қилишига хизмат қилган;
фуқаролик позицияси ва ташаббускорлик янгиланишлар жараёнида муҳим омил сифатида ёшлар дунёқарашида келажак истиқболларини белгилаш, шахсий манфаатларнинг давлат манфаатлари билан мутаносиблигини таъминлаш ва  амалдаги қонун нормаларига риоя қилишнинг муҳим жиҳати эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасининг лойиҳасини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 23 ноябрдаги 02/022-238-сон маълумотномаси). Натижалар, ёшларнинг китобхонлик танловларида юқори даражада иштирок этиш, ўзининг шахсий позициясини ҳимоя қилиш ва ижодий фикрлаш малакаларини эгаллашига хизмат қилган;   
оммавий ахборот воситаларидан ёшларнинг фуқаролик позицияси ва ташаббускорлигини давлат томонидан рағбатлантиришнинг механизмлари сифатида фойдаланиш, бузғунчи ғоялар таъсирига тушган ёшларнинг ижтимоий тармоқларидаги хабарларни саралаш, танлаш ва улардан фойдаланиш воситаларини такомиллаштиришда маънавий-мафкуравий, ахборотли ҳимоя бўлиб, ёшлар ижодий салоҳияти касбий маҳоратини ошириш  омили эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлигининг 2022 йил 13 январдаги 3-13-23-87-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлардаги  маълумотларни саралаш, танлаш ва улардан фойдаланиш малакаларини шакллантиришда танқидий ёндашувининг шаклланишига хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлигининг 2022 йил 13 январдаги 3-13-23-87-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлардаги  маълумотларни саралаш, танлаш ва улардан фойдаланиш малакаларини шакллантиришда танқидий ёндашувининг шаклланишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish