Sayt test rejimida ishlamoqda

Тагирова Машхура Амириддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нано- ва микроқобиқларда антиоксидант ферментларни иммобиллаш», 02.00.04 - Физик кимё, 02.00.12 - Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/К451.
Илмий раҳбарлар: Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Клячко Наталья Львовна, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.K.02.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Сидиқов Абдужалол Сидиқович, кимё фанлари доктори, профессор; Ишанқулов Алишер Фармонович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иммобилланган антиоксидант ферментлар билан каталазанинг СLEAs микросфералари ҳамда нано ўлчамли заррачаларнинг олиниш усулларини ишлаб чиқиш ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ватерит матрицаси асосида каталаза СLEAs олиниш усуллари ишлаб чиқилди ва микрозаррачаларнинг барқарорлигини таъминлашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
mCat-СLEAs микросфераларига ва нанозаррача юзасида ковалент иммобилланган фермент молекуласининг конформацияси ва фаоллигига қуйи частотали ўзгарувчан магнит майдонининг таъсири аниқланган;
ватерит, каталаза, СС-Cat, Cat-СLEAs, mCat-СLEAs тизимлар ҳосил қилган қўш электрик қаватларнинг ξ-потенциаллар қиймати мос равишда  +9,16±0,42, -8,04±0,31, -20,50±0,86, -13,01±0,50 ва -9,50±0,22 мВ га тенглиги топилган;
водород пероксиднинг каталаза билан парчаланиш реакцияси Михаэлис-Ментен тенгламасига бўйсуниши ва реакция учун КМ=3,338, ϑмах=1719 мол/(л·с) га тенглиги асосланган;
синтез қилинган бифермент нанозаррачаларнинг гидродинамик диаметрига буфер табиати ва концентрацияси, pH ва ферментларнинг бошланғич моляр нисбатининг таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нано- ва микросфераларда антиоксидант ферментларни иммобиллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Cat-СLЕАs ва mCat-СLEAs ватерит микросфералари Москва давлат университетининг “Наноматериаллар кимёвий дизайни” лабораториясида доривор препаратларни етказишда қўлланилган (Москва давлат университети ҳузуридаги “Нанозим” МЧЖнинг 2022 йил 12-октябрдаги 221012-сон маълумотномаси). Натижада, дори воситаларини мақсадли етказиб бериш имконини берган;
супероксиддисмутаза ва каталазанинг биэнзим комплекси “Директ Квант Технолоджи” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Директ Квант Технолоджи” МЧЖнинг 2022 йил 18 октябрдаги 22-10-18/ДКТ-сон маълумотномаси). Натижада, қуёнларда қуруқ кўз синдромини даволашнинг имконияти яратилган;
СОД1+каталаза комплекси ва каталаза билан магнитли нанозаррачалар  комплексини олиш усуллари “Integra DD” Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (“Integra DD” Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонасининг 2022 йил 11 апрелдаги 75-сон маълумотномаси). Натижада, B витаминларининг нанокомплексларини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish