Sayt test rejimida ishlamoqda

Қутлиев Жамшид Амонбайевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): хизмат доирасида фойдаланиш учун грифли «Ҳарбий спортчилар учун кунлик овқатланиш меъёрларни ишлаб чиқиш» 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2704.
Илмий раҳбар: Азизова Феруза Лютпиллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти PhD.04/30.12.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Хаширбаева Динара Маккамбаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Файзибоев Пирмамат Нормаматович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳарбий спортчилар учун кунлик озиқ-овқат маҳсулотларнинг физиологик меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида ҳарбий спортчиларнинг кунлик фаолият турига энергия сарфи ва адекватлигининг гигиеник хусусиятларининг мослиги ва юкламаларга нисбатан номутаносиблиги исботланган;
ҳарбий спортчиларнинг спорт турида сарфланадиган энергия сарфини инобатга олган тартибда кунлик рационининг озиқавий, биологик ва энергетик қийматининг сарфланаётган қувватга мос келмаслиги, белгиланган ноннинг миқдори икки бараварга ортиқчалиги, ўсимлик мойи ва қатор маҳсулотларнинг ноадекватлиги натижасида юзага келадиган иқтисодий зарарга олиб келиши исботланган; 
ҳарбий спортчилар учун тавсия этилган кунлик рационнинг тана вазни индекси, ички муҳит тизимига нисбатан мослиги ёки фарқий нисбати, айрим касалликларга нисбатан хавф омил эканлиги биринчи маратоба биоимпедансометрик усул ёрдами асосланган;
ҳарбий спортчиларнинг фаолият турига мос келадиган маҳаллий маҳсулотлардан ташкил топган, етарли оқсил, ёғ ва минерал ва витаминларга бой бўлган янги учта гуруҳдаги кунлик меъёр ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳарбий спортчилар учун кунлик овқатланиш меъёрларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳарбий спортчилар учун кунлик овқатланиш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳарбий спортчиларнинг тeрма жамоалар таркибида ва уй шароитида мутлақ овқатланишини баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 сентябрдаги 8н-з/482-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳарбий спортчиларнинг тeрма жамоалар таркибида уюшган тарзда овқатланишини баҳолаш шунингдек, ҳарбий спортчиларнинг қиш мавсумида яъни уй шароитида мутлақ овқатланишини баҳолаш тартиби ишлаб чиқиш орқали уларнинг овқатланиш рациони таркибидаги озиқ-овқат моддаларининг сифат ва миқдорий кўрсаткичларни меъёр талаблари асосида тартибга солиш имконини берган;
ҳарбий спортчилар учун кунлик овқатланиш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар, ҳарбий даволаш профилактика муассасалари ва озиқ-овқат таъминоти хизмати амалиётига, хусусан, Мудофаа вазирлиги санитария эпидемиология назорат маркази ва Қуролли Кучлар ҳарбий тиббиёт академияси таркибидаги Ҳарбий тиббий илмий тадқиқотлар институти амалиётига татбиқ этилган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 08–32730-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ҳарбий спортчиларнинг сарф қилган қуввати ўрнини босувчи маҳаллий озиқ-овқатлардан иборат бўлган кунлик овқатланиш меъёрларини ишлаб чиқиш, қувват сарфига асосан, жамоалар учун ҳафталик таомнома-тақсимот намуналарини ишлаб чиқиш ва маҳаллий маҳсулотлар билан бойитилган озиқ-овқат рациони орқали функционал ҳолатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish