Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминова Маъсуда Бахтияровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари актив ва пассив операцияларини инновацион бошқариш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Iqt257.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музробшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Хошимов Элмурод Абдусатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;  Тўраев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида актив ва пассив операцияларни инновацион бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк операцияларини бошқаришда тижорат банки таркибида инновацион лаборатория ташкил этиш орқали тижорат банкларининг молия бозори иштирокчилари билан интеграциясини такомиллаштириш таклифи асосланган;
тижорат банклари актив ва пассивларини ликвидлилик, даромад, риск тавсифи, муддатига кўра I (юқори), II (ўрта) ва III (паст) даражалардаги оптимал аллокациясини шакллантириш орқали трансформация рискининг олдини олиш таклифи илмий асосланган;   
банк тизимида инновацион маҳсулотлардан фойдаланиш ҳамда банк тизими инновацион инфратузилмаси даражаси орқали ҳисоблаб чиқилган банк тизими инновацион индекси асосида молия секторида давлат активлари улушини пасайтириш орқали кредитлар ҳажмини 50 фоизгача ошириш ҳамда умидсиз кредитлар ҳажмини 17 фоизга қадар пасайтириш таклифи асосланган;
тижорат банклари актив ва пассив операцияларини инновацион бошқаришда асосан йирик мижозларни жалб этишни кўзда тутувчи Privat banking тизими таркибига кирувчи банк хизматларининг нисбатан мослашувчан тўпламини жорий этиш орқали мижозларни жалб этиш ва банк даромадларини кўпайиш таклифи асосланган;
инновацион банк индексининг дастурий, пессимистик ва оптимистик вариантлари асосида 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари актив ва пассив операцияларни инновацион бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида: 
банк операцияларини бошқаришда тижорат банки таркибида инновацион лаборатория ташкил этиш орқали тижорат банкларининг молия бозори иштирокчилари билан интеграциясини такомиллаштириш таклифи ХАБ «Трастбанк» ни «Актив ва пассивларни бошқариш» қўмитасининг ассосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2022 йил 5 апрелдаги 01-2/1036-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг активлари даражаси 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 8,3 фоизга ошиб 79 861 млрд. сўмни ташкил этган;
тижорат банклари актив ва пассивларини ликвидлилик, даромад, риск тавсифи, муддатига кўра I (юқори), II (ўрта) ва III (паст) даражалардаги оптимал аллокациясини шакллантириш орқали трансформация рискининг олдини олиш таклифи ХАБ «Трастбанк» ни «Актив ва пассивларни бошқариш» қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2022 йил 5 апрелдаги 01-2/1036-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг кредитлари 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 1,2 фоизга ошгани ҳолда 65 598 млрд. сўмни, депозитлари 1 фоизга ошгани ҳолда 17 194 млрд. сўмни ташкил этган;
банк тизимида инновацион маҳсулотлардан фойдаланиш ҳамда банк тизими инновацион инфратузилмаси даражаси орқали ҳисоблаб чиқилган банк тизими инновацион индекси асосида молия секторида давлат активлари улушини пасайтириш орқали кредитлар ҳажмини 50 фоизгача ошириш ҳамда умидсиз кредитлар ҳажмини 17 фоизга қадар пасайтириш таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» ни фаолиятига жорий қилинган («Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 19 апрелдаги 17-06/2362-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида банк пассивлари таркибида депозитлар салмоғи 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 1,3 фоиз бандга ошиб 11 437 млрд. сўмни ташкил этган; 
тижорат банклари актив ва пассив операцияларини инновацион бошқаришда асосан йирик мижозларни жалб этишни кўзда тутувчи Privat banking тизими таркибига кирувчи банк хизматларининг нисбатан мослашувчан тўпламини жорий этиш орқали мижозларни жалб этиш ва банк даромадларини кўпайиш таклифи ХАБ «Трастбанк» ни «Актив ва пассивларни бошқариш» қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2022 йил 5 апрелдаги 01-2/1036-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг капитали 2021 йилда 2020 йилга нисбатан   1 фоизга ошиб 13 873 млрд. сўмни ташкил этган;
инновацион банк индексининг дастурий, пессимистик ва оптимистик вариантлари асосида 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» фаолиятига жорий этилган («Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 19 апрелдаги 17-06/2362-сон маълумотномаси). Бу эса истиқболда АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» нинг прогноз кўрсаткичларини шаклланишига ҳамда қиёсий таққослаш имкониятларини баҳолашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish