Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиева Нафиса Мустафаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий бадиий-эстетик меросининг ёшлар дунёқарашини юксалтиришдаги аҳамияти”, 09.00.02 - Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (эстетика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fal475.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насиба Бўроновна, фалсафа фанлар доктори (DSc), доцент; Турсункулова Шахноза Туйчиевна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий бадиий-эстетик меросининг тарбиявий аҳамияти, ёшлар эстетик дунёқаришини юксалтиришга қаратилган назарий-методологик негизлар ва концептуал асосларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий бадиий-эстетик меросидан ўрин олган гўзаллик, улуғворлик, кулгилилик, мўъжизавийлик, ҳаёлилик сингари умуминсоний эстетик категориялари ривожланиши динамикасида юзага келадиган ўзаро алоқадорликнинг ёшлар дунёқарашини юксалтиришдаги корреляцион таъсири фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
Алишер Навоий бадиий-эстетик меросини шаклланишида бирламчи омил бўлган бадиий-ғоявий муҳит ва қулай ижтимоий-тарихий шарт-шароитлар (типологик, қиёсий, биографик, герменевтик)нинг ахлоқий-эстетик идеални бойитишдаги аксиологик моҳиятини трансформациялашнинг креатив аҳамияти очиб берилган;
Алишер Навоий ижодида бадиий-эстетик мазмундаги асарларни замонавийлаштириш (усуллари, воситалари, тизимлари)нинг адабий-эстетик ва ижтимоий-фалсафий ҳолати, бу жараёндаги илмий-услубий камчиликларнинг (илмий, таълимий, ташкилий) фалсафий мазмундаги мафкуравий иммунитетни шаклланиши табиати, сиёсий жараёнлардаги фаолияти, ғоявий-илмий сабаблари очиб берилган; 
Алишер Навоий насрий асарлари бадиий-эстетик бойлигини ёшлар онгига сингдиришнинг конструктив (бунёдкорлик) таъсирида вужудга келадиган бугунги замонавий ижтимоий муҳитдаги ғоявий-бадиий ва адабий мероснинг умумэстетик хусусиятлари (гўзаллик, эзгулик, ҳақиқат) билан боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий бадиий-эстетик меросининг ёшлар дунёқарашини юксалтиришдаги аҳамиятини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Алишер Навоий бадиий-эстетик меросидан ўрин олган гўзаллик, улуғворлик, кулгилилик, мўъжизавийлик, ҳаёлилик сингари умуминсоний эстетик категориялари ривожланиши динамикасида юзага келадиган ўзаро алоқадорликнинг ёшлар дунёқарашини юксалтиришдаги корреляцион таъсири фалсафий жиҳатдан очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат марказининг ПЗ-20170930386 рақамли “Ўзбекистонда миллий қадриятлар, диний бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фалсафий мероснинг ўрнини илмий тадқиқ этиш асосида Ўзбекистон фалсафаси тарихи (3 томлик ўзбек тилида) китобининг III томини нашрга тайёрлаш” мавзусидаги амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 1 июлдаги 20/08-818-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг Алишер Навоий бадиий-эстетик меросига ихлосмандлик туйғулари оширишига олиб келган ва шоирнинг бадиий-эстетик тарбияга оид қарашларидан маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилишига хизмат қилган;
Алишер Навоий бадиий-эстетик меросини шаклланишида бирламчи омил бўлган бадиий-ғоявий муҳит ва қулай ижтимоий-тарихий шарт-шароитлар (типологик, қиёсий, биографик, герменевтик)нинг ахлоқий-эстетик идеални бойитишдаги аксиологик моҳиятини трансформациялашнинг креатив аҳамиятига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимининг 2021 йилга мўлжалланган лойиҳасини тузишда, шу асосда 2021 йилда ўтказилган “Китобхон фаол ёшлар”, “Замонавий виртуал оламда ёшларнинг мутоала маданияти” ва “Шеъриятхонлик кечаси” тадбирларининг сценарийларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 22 ноябрдаги  01-03/1394-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ўртасида Алишер Навоий насрий асарларининг ғоявий-бадиий ва эстетик хусусиятларини ўрганишнинг илмий-назарий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Алишер Навоий ижодида бадиий-эстетик мазмундаги асарларни замонавийлаштириш (усуллари, воситалари, тизимлари)нинг адабий-эстетик ва ижтимоий-фалсафий ҳолати, бу жараёндаги илмий-услубий камчиликларнинг (илмий, таълимий, ташкилий) фалсафий мазмундаги мафкуравий иммунитетни шаклланиши табиати, сиёсий жараёнлардаги фаолияти, ғоявий-илмий сабаблари очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-А1-98 рақамли “Жамиятни ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнида эстетик тарбияни ривожлантиришнинг миллий асослари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2021 йил 15 сентябрдаги 04-11-2846-сон маълумотномаси). Натижада, Алишер Навоий бадиий-эстетик қарашларининг таълим ва тарбия жараёнида фойдаланишнинг шакл, услуб ва воситаларини очиб беришга хизмат қилган;
Алишер Навоий насрий асарлари бадиий-эстетик бойлигини ёшлар онгига сингдиришнинг конструктив (бунёдкорлик) таъсирида вужудга келадиган бугунги замонавий ижтимоий муҳитдаги ғоявий-бадиий ва адабий мероснинг умумэстетик хусусиятлари (гўзаллик, эзгулик, ҳақиқат) билан боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан далилланганлигига оид тавсиялардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 7 июнь куни эфирга узатилган “Навоийга эҳтиром” кўрсатувининг сценарийсини тузишда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 17 июндаги 09-09/259-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни Алишер Навоий бадиий-эстетик мероси билан яқиндан таништириш ҳамда давлат идоралари ва жамоатчилик институтларини мутафаккир бадиий-ижодий меросини ўрганиш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish