Sayt test rejimida ishlamoqda

Каланова Мохигул Бахритдиновнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий овқатланиш корхоналарида кўрсатиладиган хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/I1574.
Илмий раҳбар: Шадиева Гулнора Мардиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муртазаев Олим Муртазаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий овқатланиш корхоналари хизматларини ривожлантириш, хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «умумий овқатланиш хизматини кўрсатиш» тушунчасининг моҳияти хизмат кўрсатишга “хизмат кўрсатиш” ёндашувидан унга “жараён” сифатида муносабатда бўлувчи ёндашувга кўра такомиллаштирилган;  
«овқатланиш хизматлари сифати» тушунчаси моҳиятидан талабларнинг юқори даражада бўлиши негизида такомиллаштирилиб, унга кўра истеъмолчининг овқатланишга бўлган талаби “юқори”, овқатланиш сифатининг стандартларга жавоб бериш “тўлиқ” ва мижознинг хизматдан қониқиш ҳосил қилиши “юқори” даражаларда белгиланишининг мақсадга мувофиқлиги ва хизмат сифатига “жараён” сифатида муносабатда бўлувчи услубий ёндашув асосланган;
рақамли иқтисодиёт шароитида, жумладан концептуал умумий овқатланиш корхоналарини яратиш, соҳага оид вертуал ресторанлар тармоғини кенгайтириш, таомларни хўррандалар ҳузурида тайёрлашни назарда тутувчи умумий овқатланиш корхоналари хизмат кўрсатиш технологияларининг асосий йўналишлари асосланган;
умумий овқатланиш хизматлари ҳажмининг ялпи ҳудудий маҳсулот таркиби ва эластиклик даражасига кўра умумий овқатланиш корхоналарида кўрсатиладиган хизматларни ривожлантиришнинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий овқатланиш корхоналарида кўрсатиладиган хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
«умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш» тушунчасига бўлган ёндашув “хизмат кўрсатиш” ёндашувидан фарқли равишда хизмат кўрсатишга “жараён” сифатида муносабатда бўлувчи комплекс ёндашув “Туристларнинг овқатланишини ташкил қилиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сонли буйруғи, 538-613-сон гувоҳномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш умумий овқатланиш хизматларини кўрсатишнинг методологик-услубий асосларини қуйидагилар асосида тубдан такомиллаштиришга хизмат қилган: тушунча моҳиятига истеъмолчига бир марта хизмат кўрсатишни англатмаган ҳолда унга жараён сифатида қараш, яъни «истеъмолчини тайёрлаш ва уни доимий қабул қилиб бориш, хизмат кўрсатишга нафақат “сотувчи (официант)” – истеъмолчи муносабати”ни балки умумий овқатланиш зали ва хизмат кўрсатишнинг барча инфраструктурасини жалб этиш» мазмунида қараш, мазкур ёндашув умумий овқатланиш амалиётида хизмат маданияти ва рақобат муҳитини кескин даражада ошириш, исътемолчиларни доимий жалб қилиш чораларини кўриш ишларини кучайтириш заруратига услубий асос бўлиб хизмат қилган;
услубий ёндашувга кўра «овқатланиш хизматлари сифати» тушунчаси моҳияти тубдан такомиллаштирилиб, унга кўра истеъмолчининг овқатланишга бўлган талаби “юқори”, овқатланиш сифатининг стандартларга жавоб бериш “тўлиқ” ва мижозда хизматдан қониқиш ҳосил қилиши “юқори” даражаларда белгиланиши асосланиб, хизматлар сифатига жараён сифатида қаралиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сонли буйруғига кўра 538-613-сонли гувоҳномаси асосида чоп этилган “Туристларнинг овқатланишини ташкил қилиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан маълумотнома асосида амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2021 йил 6 октябрдаги 11/03-15-8243-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши овқатланиш хизматлари сифатини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилган ҳолда, бир томондан сифат параметрларини рақобат талаблари асосида таъминлашга хизмат қилса, иккинчи томондан эса «истеъмолчи» ҳуқуқларини ҳуқуқий-иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилишга услубий асос бўлиб хизмат қилган;
рақамли иқтисодиёт шароитида, жумлдан концептуал умумий овқатланиш корхоналарини яратиш, соҳага оид вертуал ресторанлар тармоғини кенгайтириш, таомларни хўррандалар ҳузурида тайёрлашни назарда тутувчи умумий овқатланиш корхоналари хизмат кўрсатиш технологияларининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан маълумотнома асосида амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2021 йил 06 октябрдаги 11/03-15-8243-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянинг амалиётга жорий қилиниши мамлакатимизда фаолият олиб бораётган умумий овқатланиш субъектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва самарадорлигини рақамли иқтисодиёт шароитида амалга ошириш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
умумий овқатланиш хизматлари ҳажмининг ялпи ҳудудий маҳсулот таркиби ва эластиклик даражасига кўра умумий овқатланиш корхоналарида кўрсатиладиган хизматларни ривожлантиришнинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифдан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томониданмаълумотнома ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2021 йил 6 октябрдаги 11/03-15-8243-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши умумий овқатланиш хизматлари сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган «ҳалол овқатланиш», «далага саёҳат қилувчиларга бир суткалик комплекс таомни тайёрлаб бериш», «соҳада овқатланиш занжирини ташкил этиш» каби истиқболли «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish