Пардаев Умиджон Ураловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат бюджетини прогнозлаштириш услубиятини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt112.
Илмий раҳбар: Олимжонов Одил Олимов, Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ғайбуллаев Орзимурод Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат бюджетини прогнозлаштириш услубиятини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат бюджети даромадларини барқарорлаштириш мақсадида юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкасини оптималлаштириш орқали реал сектор корхоналарида ишлаб чиқаришни модернизациялашга солиқ сиёсатининг таъсирчанлигини ошириш ва солиқ юкини мақбуллаштириш асосланган;
жисмоний шахсларнинг мулкларидан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш бўйича мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибини такомиллаштиришда мол-мулк қийматининг энг кам меъёрларини қўллаш асосланган;
давлат бюджети даромадлари бўйича ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларининг аниқлигини ошириш ва ягона ер солиғининг қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари иқтисодий фаоллигига таъсирини кучайтиришда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини ҳар йили қайта баҳолаш асосида солиққа тортиш тартиби таклиф этилган;
давлат бюджети даромадларини жамлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида жисмоний шахслардан келиб тушадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни бюджет даромадларига ундиришнинг ягона ғазна ҳисоб варағига йиғиш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат бюджетини прогнозлаштириш услубиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
2016 йил 1 январдан бошлаб юридик шахсларнинг мулкига солинадиган солиқ ставкаси 4 фоиздан 5 фоизга ошириш тавсияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Реепубликасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2455-сон қарорининг 18-иловаси билан солиқ амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 12 декабрдаги 16/1-29204-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида реал сектор корхоналарида ишлаб чиқаришни модернизациялашга солиқ сиёсатининг таъсирчанлигини ошириш ва солиқ юкини мақбуллаштириш ҳамда маҳаллий бюджетлар даромадини барқарорлаштириш имконияти яратилган;
жисмоний шахслар мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда мулкнинг инвентаризация қийматини кадастр ҳужжатларидан келиб чиқиб белгилаш, бироқ 3000 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Реепубликасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2455-сонли қарорининг 19-иловаси билан солиқ амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 12 декабрдаги 16/1-29204-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши орқали мулкларни (уй-жойларни) кадастр ҳужжатларидаги қиймати билан бозор қиймати ўртасидаги тафовутлар мақбуллашиб, давлат бюджетига мулк солиғи бўйича тушумлар прогноз кўрсаткичларининг аниқлигини оширишга эришилган;
2016 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ерларини қайта баҳолаб, ерларнинг янги меъёрий қийматига нисбатан ягона ер солиғи ставкасини 6 фоиздан 0,95 фоизга камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Реепубликасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2455-сонли қарорининг 21-иловаси билан солиқ амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 12 декабрдаги 16/1-29204-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида 2016 йилда маҳаллий бюджетларга 76,2 млрд. сўм миқдорда қўшимча маблағ тушишига эришилган;
давлат бюджети даромадларини жамлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида жисмоний шахслардан келиб тушадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни бюджет даромадларини ғазна ижросига қамраб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон қўшма қарорига асосан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 9 сентябрдаги ММ/31-01/1-32-10/2527-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Давлат бюджети даромадларига жамлаш жараёнида транзит вазифасини бажариб келаётган банк ҳисоб рақамларида кун охирида қолиб кетаётган жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг 20-30 млн. сўмгача бюджет маблағлари давлат бюджетига қўшимча равишда ундирилишига эришилган.