Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмаджонўв Асилбек Косим ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Организмнинг индивидуал метаболизм хусусиятларига боғлиқ ҳолда экспериментал гипотиреознинг кечиши ва уни коррекциялаш йўллари», 14.00.17–Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib208.

Илмий маслаҳатчи: Саидов Саидамир Аброрович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Аминов Солохиддин Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зуфаров Пулат Соатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: N-ацетилтрансфераза фаолликни индивидуал метаболик хусусиятларига боғлиқ равишда экспериментал гипотиреоз кечишига йод таркибли турли бирикмаларнинг таъсирини ўрганишни такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

гипотиреоз ва унга ёндош ўзгаришларни коррекциялашда ацетиллаш фенотипни баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда йод таркибли турли бирикмаларни қўллашга дифференциаллашган ёндашув механизми асосланган;

ацетиллаш тури ҳар хил бўлган тажриба ҳайвонларининг қалқонсимон безнинг тиреотроп гормонлари балансини сақлаб туришда йод таркибли бирикмаларни истеъмол қилиш аҳамияти ва унинг ижобий кўрсаткичлари исботланган;

метаболик фаоллиги юқори ва паст ацетиллашнинг β- ва α-фенотипли тажриба ҳайвонларида гипотиреознинг экспериментал модели фонида қалқонсимон безидан аниқланган морфологик кўрсаткичларнинг ижобий натижалари исботланган;

гипотиреоз билан касалланган беморларда аниқланган клиник ва биокимёвий кўрсаткичларнинг самарадорлиги юқори бўлган комплекс даволаш тизимининг тартиби такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Организмнинг индивидуал метаболик хусусиятларига боғлиқ ҳолда экспериментал гипотиреозни комплекс даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Йод етишмовчилиги даволаш воситалари» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 20160176). Натижада организмда тез метабализмли гипотиреоз касалликни даволашда етарли даражада йод бирикмалари билан таъминлашга олиб келиб, касалликни даволашда самара бериши исботланган;

гипотиреоз беморларда йод танқислиги ҳолатини олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида «Йод танқислик ҳолатида қалқонсимон бези патологиясининг ривожланиши аспектларида касалликни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш муаммолари» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 8Н-д/106-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма гипотиреоз билан хасталанган беморларда касалликни ташхислаш, даволаш ва олдини олишга қаратилган анъанавий экспериментал ташхислаш модели яратилган ва касалликни даволаш самарадорлиги 25% дан 56%гача оширган;

гипотиреозни даволашда экспериментал тадқиқотларнинг самарадорлиги ва ацетиллаш фенотипини ҳисобга олган ҳолда йод-бром биологик фаол қўшимчасининг аҳамиятини асослаш мақсадида «Экспериментал гипотиреозда ацетиллаш фенотипини ҳисобга олган ҳолда йод-бром биологик фаол қўшимчасини солиштирма коррекцияси» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 7 февралдаги 8Н-д/106-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма гипотиреоз билан хасталанган беморларда Т3 ва Т4 гормонларининг тиклаш даражаси бошқа кимёвий йод сақлович дори воситалари йодциклодекстринга нисбатан кучсиз бўлишига қарамасдан фаол эканлигини исботлашга хизмат қилган;

индивидуал-типологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда экспериментал гипотиреозни ташхислашнинг экспериментал даволаш тартиби, дифференциалланган усулларини қўллашнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 8Н-3/65-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши экспериментал тадқиқотлар сифатининг ортиши, жумладан, клиникагача тадқиқотда индивидуал-типологик хусусиятларни аниқлаш турли паталогияларни, мазкур ҳолатда эса қалқонсимон без касалликларини даволашда ёндашувни, тадқиқ этиладиган бирикмаларнинг энг мақбул турларини танлаш, уларни қўллаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish