Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонов Ғиёсиддин Ҳайдаровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Киришма атомлари нанокластерларига эга бўлган кремнийнинг магнит хоссаларини бошқариш», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/FM39.

Илмий маслаҳатчи: Илиев Халмурат Маджитович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.FM/T.34.01.

Расмий оппонентлар: Рембеза Станислав Иванович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Зайнобиддинов Cирожиддин, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кремнийнинг магнит хоссаларини марганец киришмалари атомларининг магнит хусусиятли нанокластерлари концентрацияси ва электрофизик параметрларига боғлиқ равишда ҳароратнинг кенг соҳасида турли ташқи таъсирлар ёрдамида бошқаришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кремний панжарасида ҳажм бўйича тенг тақсимланган ва параметрлари бошқариладиган марганец атомларининг магнит хусусиятли нанокластерларини шакллантириш имкониятини берадиган паст ҳароратли босқичма-босқич амалга ошириладиган диффузия технологиясининг режимлари оптималлаштирилган;

марганец атомлари нанокластерларининг ҳароратга барқарорлиги ҳисобига марганец атомлари билан легирланган кремнийнинг электрофизик параметрларини юқори ҳароратларда турғунлигини ошириш усули ишлаб чиқилган;

кремнийдаги марганец атомларининг магнит хусусиятга эга бўлган нанокластерлари концентрациясини 1015 -3 гачаошириш ҳисобига хона ҳароратида ўта юқори қийматдаги манфий магнит қаршилик кузатилиши аниқланган;

марганец атомларининг магнит хусусиятли нанокластерларига эга бўлган кремнийда, магнит майдон индукцияси ортиши билан манфий магнит қаршилигининг қиймати чизиқли ортиши аниқланган;

бир вақтнинг ўзида кучли магнит моментга ва зарядга эга бўлган нанокластерларнинг зарядларини интеграл (оқ) ва инфрақизил ёруғлик таъсирида камайиши ҳисобига манфий магнит қаршиликнинг қийматини 100 мартагача сўниш эффекти топилган;

кремнийда магнит моментга эга бўлган марганец атомлари нанокластерларининг спинларини, ҳароратнинг 30 К дан паст соҳасида тартибли йўналиш олиши ҳисобига кремнийни ферромагнит ҳолатга ўтиши аниқланган;

нанокластерли кремнийнинг 10 К ҳароратдаги тажриба асосида аниқланган магнитланганлик (χMn) қиймати орқали марганец атомлари нанокластерларининг магнит моменти ҳисобланган;

энергия (kT) ортиши билан нанокластерларнинг спинларини тартибланган йўналишини бузилиши ҳисобига кремнийнинг магнитланганлигини ҳарорат ошиши билан чизиқли камайиши аниқланган;

электр майдон кучланганлигини 0,1 - 600 В/см ва магнит майдон индуксиясини 0,2-2 Тл оралиғида ҳамда 240 К ҳароратда нанокластерли кремнийнинг магнит қаршилигини 6 маротабагача ошириш имконияти кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

кремнийни паст “ҳароратли ва босқичма-босқич” легирлаш технологияси «FOTON» акциядорлик жамияти томонидан наноструктурали ферромагнит хусусиятига эга бўлган кремний кристалларини олишда фойдаланилган («Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясининг 2017 йил 6 октябрдаги   02/2074-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш юқори частотали диодларнинг ташқи таъсирга чидамлилигини ошириш имконини берган;

нанокластерларнинг зарядларини интеграл (оқ) ва инфрақизил ёруғлик таъсирида бошқариш натижалари Туркманистон Фанлар академияси Қуёш энергияси институтида бажарилган «Наноўзгарувчан зонали кенг спектрал сезгирликка эга (0.1-3 мкм) янги фотоэлементларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш» (2012–2015) мавзудаги лойиҳасида зоналари ўзгариб боручви наноструктурали гетероўтишларда инфрақизил соҳадаги сезгирлигини бошқаришда қўлланилган (Туркманистон Фанлар академияси Қуёш энергияси институтининг 2017 йил 9 ноябрдаги 162/17-сон  маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш металл-яримўтказгич структурали спектрометрик элементларнинг спектрал сезгирлигини узун тўлқин томонига кенгайтириш имконини берган;

киришмани диффузияда фаоллашиш энергияси кичик бўлган паст ҳароратли кўп босқичли диффузия ўтказиш тартиби ПФИ Ф3-ФА-0-56434 рақамли «Қуёш элементлари ва яримўтказгич асбоблар учун юпқа қатламли ва наноқатламли структураларни шакллантиришнинг физикавий қонуниятлари» (2012–2016) мавзусидаги лойихани бажаришда карбид кремний кристаллининг фаол соҳасида бор ва алюминий киришма атомлари диффузиясини амалга оширишда қўлланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 24 октябрдаги ФТА-02-11/940-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш юпқа қатламли тажрибавий намуналар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish