Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураев Боходир Турдалиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “XVI – XVIII аср ўрталарида Бухоро хонлигининг тарихшунослиги”,  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Tar393.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор; Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVI-XVIII аср ўрталаригача бўлган даврда хонлик ижтимоий ва маънавий ҳаётидаги ўзгаришларни, хонликнинг тарихшунослиги ҳамда ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилган шайбонийлар ва аштархонийлар сулолаларидан фарқ қилувчи хонликнинг ҳудудий жойлашуви, сиёсий бошқаруви, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, ҳарбий тизими, диний муассасалари кабилар фаолияти далилланган;
Шайбонийлар, Бобурийлар ва Сафавийлар ўртасидаги сиёсий муносабатлар, Кўчкунчихон, Абу Саид, Убайдуллахон ҳамда Абдуллахон II ҳақидаги маълумотларнинг Сейди Раис, Антонио Женкинсон, Иван Хохлов каби чет эллик тадқиқотчилар томонидан ёритилганлиги, Балх ва унинг атрофидаги ҳудудлар “Балх давлати”, “Балх султонлиги”, “Балх хонлиги” ҳақидаги вақф ҳужжатлари, меъморий обидалари, элчилик ҳужжатлари асосида аниқланган; 
Эрон шоҳи Таҳмасб билан савдо-сотиқ ва элчилик соҳаларида дипломатик муносабатларнинг кучайганлиги, Россия давлатининг Бухоро, Балх, Хива хонликлари билан савдо-иқтисодий ва элчилик алоқаларини йўлга қўйганлиги, тилла суви юритилган пўлат ва мис тулунбослар, «иякдан тикилган ва олтин қадалган» совутлар Бухорода ишлаб чиқарилганлиги далилланган; 
Бухоро хонлигида ҳунармандчиликнинг тикувчилик, кулолчилик, темирчилик, қуролсозлик, заргарлик, қоғоз ва ганчкорлик санъати, гулкорлик ва наққошлик ҳунарлари, шунингдек, минералогия, ўсимликшунослик, муҳандислик, ирригация ва мелиорация, фиқҳшунослик, тилшунослик каби фанларнинг тараққий этганлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “XVI-XVIII аср ўрталарида Бухоро хонлигининг тарихшунослиги” мавзусини ўрганиш юзасидан тўпланган маълумотлар асосида:
Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилган шайбонийлар ва аштархонийлар сулолаларидан фарқ қилувчи хонликнинг ҳудудий жойлашуви, сиёсий бошқаруви, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, ҳарбий тизими, диний муассасалари кабилар фаолияти ҳамда Эрон шоҳи Таҳмасб билан савдо-сотиқ ва элчилик соҳаларида дипломатик муносабатларнинг кучайганлиги, Россия давлатининг Бухоро, Балх, Хива хонликлари билан савдо-иқтисодий ва элчилик алоқаларини йўлга қўйганлиги, тилла суви юритилган пўлат ва мис тулунбослар, «иякдан тикилган ва олтин қадалган» совутлар Бухорода ишлаб чиқарилганлиги каби маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” канали кўрсатувлари сценарийларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” каналининг 2022 йил 6 апрелдаги 06-39-753-сон маълумотномаси). Бу эса Шайбонийлар, Бобурийлар ва Сафавийлар, Кўчкунчихон, Абу Саид, Убайдуллахон ҳамда Абдуллахон II лар ҳамда Мовароуннаҳр ва Шимолий Афғонистондаги ижтимоий-сиёсий ҳолат ҳақидаги маълумотларни аниқлашга хизмат қилган; 
Шайбонийлар, Бобурийлар ва Сафавийлар ўртасидаги сиёсий муносабатлар, Кўчкунчихон, Абу Саид, Убайдуллахон ҳамда Абдуллахон II ҳақидаги маълумотларнинг Сейди Раис, Антонио Женкинсон, Иван Хохлов каби чет эллик тадқиқотчилар томонидан ёритилганлиги, Балх ва унинг атрофидаги ҳудудлар “Балх давлати”, “Балх султонлиги”, “Балх хонлиги” ҳақидаги вақф ҳужжатлари, меъморий обидалари, элчилик ҳужжатлари асосида аниқланганлиги ҳамда Бухоро хонлигида ҳунармандчиликнинг тикувчилик, кулолчилик, темирчилик, қуролсозлик, заргарлик, қоғоз ва ганчкорлик санъати, гулкорлик ва наққошлик ҳунарлари, шунингдек, минералогия, ўсимликшунослик, муҳандислик, ирригация ва мелиорация, фиқҳшунослик, тилшунослик каби фанларнинг тараққий этганлиги каби маълумотлардан  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 18 февралдаги 89-02-222-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро хонлиги даврида ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётдаги муҳим воқеа-ҳодисаларни ўрганишга, ушбу манбалардан қадимги ва ўрта асрлар даври ҳамда Бухоро хонлигининг ижтимоий-иқтисодий хўжалик тарихи, дипломатик муносабатлари юксалганлигини илмий-тарихий жиҳатдан холисона ёритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish