Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадатов Равшан Мамасолиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кластер ёндашув асосида “Ривожланиш биологияси”ни ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped3810.
Илмий раҳбар: Сапаров Каландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Махмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Серекеева Гулайим Абдигалиевна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кластер ёндашув асосида “Ривожланиш биологияси”ни ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаларида ўқитиладиган “Ривожланиш биологияси”ни хорижий, МДҲ давлатлари ва мамлакатимизда кластер ёндашув асосида ўқитиш сифати ва самарадорлиги очиб берилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда кластер ёндашув модели ишлаб чиқилган ва тадқиқий текширилган ҳамда очиқ кодли дастурий таъминот тизими  (таҳлил, дизайн, маркетинг ва бошқалар) ишлаб чиқилган;
“Ривожланиш биологияси”ни кластер ёндашув асосида ўқитишда фанлар интеграциясини амалга ошириш методикаси  такомиллаштирилган;
“Ривожланиш биологияси” бўйича кластер ёндашувга асосланган дарс ишланмалари яратилган ва амалиётга жорий этилган, олинган натижаларни математик статистика методлари ёрдамида таҳлил қилган ҳолда бўлажак биология ўқитувчилари касбий компетентлигини такомиллаштиришга оид илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасаларида “Ривожланиш биологияси”ни кластер ёндашув асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
хорижий, МДҲ давлатлари ва мамлакатимизда кластер ёндашув асосида ўқитишнинг натижадорлик даражаси таҳлилига оид таклифлар “Ривожланиш биологияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи, 356/7-006-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг “Ривожланиш биологияси”дан интеграция ва кластер ёндашув асосида ўзлаштирган билим, кўникма, малака ва компетенцияларини амалда қўллай олишини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда кластер ёндашув моделини ишлаб чиқиш ва тадқиқий текшириш ҳамда очиқ кодли дастурий таъминот тизимини  (таҳлил, дизайн, маркетинг ва бошқалар) ишлаб чиқишга оид таклифлардан ПЗ-20170923121 – “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 10 августдаги 02-07-2126/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларнинг билим, кўникма, малака ва компетенцияларини ривожлантириш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
“Ривожланиш биологияси”ни кластер ёндашув асосида ўқитишга қаратилган ишланмаларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш орқали олинган натижалар математик статистика методлари ёрдамида таҳлил қилинган, кластер ёндашувга асосланган ҳолда бўлажак биология ўқитувчилари касбий компетентлигини такомиллаштиришга оид илмий асосланган таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022 йил 10 августдаги 02-07-2126/04-сон далолатномаси). Натижада, ривожланиш биологияси бўйича кластер ёндашувга асосланган дарс ишланмаларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish