Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанбаев Сагит Ережеповичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амударё дельтасида сув ресурсларини самарали бошқариш усулларини такомиллаштириш», 11.00.03–Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т139.

Илмий раҳбар: Духовний Виктор Абрамович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Салоҳиддинов Абдулхаким Темирхўжаевич, техника фанлари доктори, профессор; Соколов Вадим Илич, география фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Амударё дельтасидаги сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва самарали бошқариш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Тахиатош гидроузели орқали Амударё дельтасига сув чиқариш режимини аниқлаш усуллари Амударёнинг сув билан таъминланиш даражаси асосида ишлаб чиқилган;

Амударё дельтасида сув ресурсларини самарали бошқариш усуллари ва дельта комплексининг гидравлик кўрсаткичлари асосида сув ресурсларини бошқариш гидрологик модели такомиллаштирилган;

Амударё дельтасидаги сув ҳавзаларининг аҳоли ва халқ хўжалиги учун муҳимлиги асосида уларга сув етказиб бериш тартиби  ишлаб чиқилган;

Амударё дельтасида сув ҳавзаларидан фойдаланиш устуворлиги мавжуд сув ресурсларнинг ҳажми ва сифати асосида ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Амударё дельтасида сув ресурсларини бошқариш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

Амударё дельтасида сув ресурсларини самарали бошқариш усуллари ва дельта комплексининг гидравлик кўрсаткичлари асосида такомиллашган сув ресурсларини бошқариш гидрологик модели натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Оролбуйи  майдонларида Амударё дельтасини сув билан таъминлашда жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 14 феврал 01/04-276-сон маълумотномаси). Натижада минтақадаги сув ҳавзаларига сув ресурсларидан узлуксиз равишда таъминлаш ва ҳавзалар ён бағрида яшовчи 25000,0 мингдан ортиқ Порлитау, Шеге, Кизилжар қишлоқлари аҳолисига ўз вақти ва муддатида керакли ҳажмда сув етказиб бериш имконини яратган;

Амударё дельтасида таҳлил қилинган йилларнинг сув билан таъминланганлиги асосида ишлаб чиқилган сув чиқариш режими Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси тасарруфидаги Муйноқ ва Қўнғирот туманлари бўлинмаларидаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастуридаги тегишли ер майдонларида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кўмитасининг 2017 йил 14 февраль МА-01/13-283-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикасининг Муйноқ ва Қўнғирот туманларидаги Оролбуйи аҳолиси, сув ҳавзалари ва ер майдонларини сув ресурслари билан узлуксиз таъминлаш имкони яратилган;

сув хўжалиги ҳолати ўзгариши шароитида ишлаб чиқилган Амударё дарёси дельтасини сувлантириш режими Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Оролбуйи дельта бошқармасининг минтақавий сув хўжалиги ишларни бажаришда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 14 февраль 01/04-276-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида Амударё дарёси дельтасида жойлашган мавжуд сув омборлари ва ҳавзаларини белгиланган тартиб ва кетма-кетлик билан тўлдириб борилиши сув ресурсларидан тежамкор ва оқилона фойдаланишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish