Sayt test rejimida ishlamoqda

Убайдуллаев Мамасидиқ Махамматсолиевичнинг 
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё асосида электротехника ва металлургия соҳалари учун углеграфитли материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш », 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши) ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1592.
Илмий маслахатчи: Каримов Шоирджан Ахралович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор; Мамарахимов Хамза Мамаджанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади углеродга бой бўлган маҳаллий хомашё асосида электротехника ва металлургия соҳалари учун углеродли ва углеграфитли материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Хоразм шакар” АЖ корхонасининг иккиламчи хомашёси бўлган меласса моддасини юқори ҳароратларда ишлов бериш орқали унда содир бўладиган ҳажмий ва структуравий фазалар ўзгаришининг кинетик асослари бўйича коксланиш технологияси ишлаб чиқилган;
таркибида 62% нефт кокси, 18% каолин ва 20% меласса бўлган янги таркиб асосида электр қаршилиги 780 мкОм∙м бўлган углерод асосли материал ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган таркиб асосида печлар учун  юқори физик-механик хоссаларга ҳамда электр қаршилиги ҳисобига 2000 оС  ҳароратгача қизиб ишлай оладиган углерод асосли қиздириш элементларини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
таркибида 80% нефт кокси ва 20% мелассага эга бўлган углеродли материалга юқори ҳароратларда ишлов бериш орқали унда содир бўладиган хажмий ва структуравий фазалар ўзгаришининг кинетик асослари бўйича графитлаш технологияси ишлаб чиқилган; 
таркибида 80% нефт кокси ва 20% мелассага эга бўлган углеродли материални графитлаш асосида солиштирма электр қаршилигига 80 мкОм∙м, сирпанишдаги ишқаланиш коэффициенти 0,16 бўлган электротехника соҳаси учун электр-чўткасини олиш технологияси ишлаб чиқилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашё асосида электротехника ва металлургия соҳалари учун углеграфитли материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
углерод асосли материаллар олиш технологияси жорий этилди (“Olmaliq KMK” АЖ 2022 йил 10 июндаги №АА-004270 сонли маълумотномаси). Технологияни жорий этилиши натижасида электр қаршилиги ҳисобига ишлайдиган печлар анолигига нисбатан 25...30% иқтисодий самарага эга бўлган углеродли қиздириш элементини олиш имконини берган;
юқори солиштирма электр қаршилигига эга бўлган углерод асосли материалнинг янги “Нефт кокси, меласса, каолин” таркиби ишлаб чиқаришга жорий этилди (“Olmaliq KMK” АЖ 2022 йил 10 июндаги №АА-004270 сонли маълумотномаси). Таркибни жорий этилиши натижасида материалга узатиладиган электр юклама даражасини 1,5...2,0 баробарга ошириш имконини берган;
графит асосли материалларни олиш технологияси жорий этилди (“Olmaliq KMK” АЖ 2022 йил 10 июндаги №АА-004270 сонли маълумотномаси). Технологиянинг жорий этилиши натижасида графит асосли электротехник материалларни олишдаги таннархини 2,0...2,5 баробарга ва ишлаб чиқаришдаги энергия сарфини 1,3....1,5 баробарга камайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish