Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегжанов Амирбек Шихназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ноньютон суюқликларнинг қувурлардаги пульсацион оқимини тадқиқ қилиш усулларини такомиллаштириш», 01.02.05 – Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/FM352.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Наврузов Куралбай, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Худайкулов Савет Ишанкулович, техника фанлари доктори, профессор;
Жумаев Жўрабек, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент ахборот технологиялари университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бир жинсли бўлмаган эластик қовушоқ суюқликларнинг мураккаб реологик модели тенгламаларини ортогонал координаталар системасига ўтиш орқали такомиллаштириш ва унинг асосида девори ўтказувчи ясси канал ва цилиндрик қувурларда эластик қовушоқ суюқликларнинг стационар ва пульсланувчи оқими масалаларини аналитик шаклда ечишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бир жинсли бўлмаган эластик қовушоқ суюқликларнинг реологик модель тенгламалари ортогонал координаталар системасига ўтиш орқали такомиллаштирилган; 
девори ўтказувчи ясси канал ва цилиндрик қувурларда эластик қовушоқ суюқликларнинг стационар ва пульсланувчи оқимлар масалалари такомиллаштирилган модель асосида аналитик усулда ечилган;
қўйилган масалаларнинг янги ечимлари таҳлили натижасида ясси канал ва қувур узунлиги бўйича суюқлик сарфини узлуксиз равишда  таъминлаш ҳамда босим градиентининг қийматини ҳисоблаш формуласи ишлаб чиқилган; 
девори ўтказувчи ясси канал ва цилиндрик қувурларда ноньютон суюқлик оқимларининг янги гидродинамик қонуниятлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Эластик қовушоқ суюқликларнинг қувурлардаги стационар ва пульсланувчи ҳаракатларини тадқиқ этиш асосида:
қон хусусиятларининг эластик қовушоқ суюқликларга яқинлиги эътиборга олиниб, бу турдаги суюқликларнинг қувурдаги пульсланувчи ҳаракати, артериал томирларда қоннинг пульсланувчи ҳаракатини моделлаштиришда ва унга мос масалаларни ечишда Ф-4-42 рақамли “Юрак биомеханикаси ва унинг тадбиқлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 29 январь 2021 йилдаги далолатномаси). Натижада артериал тизимини математик моделлаштиришга доир дастурий восита ёрдамида олинган пульс тўлқинларининг тарқалиш ва сўниши қонуниятлари асосида артериал томирлардаги гидравлик қаршиликларни аниқлаш имконини берган;
натижалар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига қарашли Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан сувни ҳудудларга етказиб бериш, суғориладиган ерларда сувларни қувурлар бўйича тақсимлаш мақсадида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 февральдаги №04/20-478 маълумотномаси). Оқова сувларни ноньютон ва ньютон суюқликлар деб қараб, қувурлардаги оқимнинг ҳаракатида кўндаланг ва узунлик бўйича тезлик ўзгариши, босими ва гидродинамик катталикларнинг сонли ўзгариши натижалари математик усулларда аниқланган. Каналлар ва қувурлардаги стационар ва пульсацияли оқим ҳаракати масалаларини ечиш учун таклиф қилинган усуллари объектдаги кузатилиши мумкин бўлган резонанс ҳодисаси, босимнинг ортиши, бузилишларни олдиндан аниқлаш ва бартараф қилишнинг назарий асосларини ифодалаган. Натижада берилган тавсияларга  мувофиқ  экинларни  анъанавий  усулдаги суғоришга нисбатан 5-10 фоизгача сув ресурсларини тежаш имкониятига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish