Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Муяссар Хадиматовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек тили жаргон лексикасининг психолингвистик аспектлари», 19.00.01 – Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Р24.
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, доцент; Эназаров Толиб Джуманазарович, филология фанлари доктори, профессор; Шамсиев Ўктам Бадриддинович психология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги жаргон лексикасининг психолингвистик аспектларини, унинг баҳоланиши, луғавий даражада эмоционал, экспрессив боғлиқлигини эмпирик жиҳатдан асослаш, ҳамда самарали мулоқот олиб боришда нутқ маданиятини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 нутқий фаолиятда жаргон сўзларнинг ижтимоий субстрати унинг ташувчиларини ёш (ўқувчи ва талаба даври) хусусиятларига алоқадорлиги туфайли, мактаб ўқувчиларининг эмоционаллиги, таъсирчанлиги, шахсий субмаданиятининг талабаларга нисбатан юқорилиги ноадабий лексиканинг луғавий қатлами қисман тор ва такрорланиш кўпроқ бўлиши натижасида жаргон сўзларининг сони ўқувчиларда кам лекин, унинг ҳажми талабалар билан баробар бўлиши далилланган; 
миллий жаргонлар коммуникатив нутқда шахснинг ҳиссий хусусиятларини ифодалаши натижасида мулоқотда махфийлаштириш, ҳамфикрлик, экспрессив-эмоционал, фитна, белги берувчи, қисқартирувчи, баҳо берувчи вазифаларга эга бўлиб, ўзаро бир бирига мос келмайди ва даврга нисбатан ўзгарувчан бўлиши, унда аниқ қоида, чегара, меъёрни мавжуд эмаслиги, ўта ҳаракатчан, тез ривожланувчи, ўзи мавжуд бўлган соҳадаги ўзгаришларни дарҳол сезиш орқали ўз ўрнини топиш ва ўсиш учун янги йўллар қидиришга мойиллигининг юқорилиги далилланган;
нутқий фаолиятда жаргонларни когнитив баҳолаш унинг салбий, ижобий, нейтрал, ўзгарувчан хусусиятини кўрсатиб беришга хизмат қилиб, бу шахс лексиконидаги жаргонларнинг эмоционал хусусиятлари ақлий фаолият билан чамбарчас боғлиқлиги нутқий фаолиятда ўз ифодасини топиши орқали ижобий туйғуларнинг устунлиги кузатилган шахслар луғатида эмоционал-бўёқдор жаргонлар кўпроқ, салбий туйғуларнинг устунлиги кузатилган шахслар луғатида эса бундай жаргонлар камроқ ҳажмда бўлиши асосланган; 
мулоқотда ўзини ўзи назорат қилиши даражасининг сустлиги натижасида эмоционал буёқдор сўзлардан фойдаланиш ҳолатининг кучли бўлиши, вазиятга қараб ўзгариши шахс лексиконида жаргон сўзлар луғати хажмининг кўп бўлишига тўғри прпорционал эканлиги асосланган;
миллий тилдаги ёшлар жаргонини шакллантириш ва янгилашнинг энг оддий усулларини қўлланиши натижасида қўшимчалар ва семантик ихтисослашув, оддий тилнинг семантик маъносини ва ифодаларини торайтириш бўлиб, ундаги сўз бирикмаларини шакллантиришнинг кейинги усули ‒ умумий адабий сўзлар ва ифодаларнинг мажозий, метафорик ишлатилиши ҳисобланиб, жаргондаги метафора мавзунинг номинациясини унинг характеристикаси билан ўзида мужассамлаштириши такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили жаргон лексикасининг психолингвистик аспектлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нутқий фаолиятда жаргон сўзларнинг қўлланилиши шахснинг ижтимоий-психологик, ёш давр ва характер хусусиятларини худудий шаклланишига таъсири, жаргон сўзларининг мазмуни ва унинг нутқий фаолиятдаги ифодаси ижтимоий муҳит ва шахсий хусусиятларга боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги 9-а-сон буйруғи билан «Ижтимоий-психологик тренинг» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 25 апрелдаги ПМ-9-а-сон маълумотномаси). Натижада Марказнинг ўқув фаолиятида нутқ маданияти, нутқ психологияси машғулотлари жараёнига самарали ёрдам берган;
коммуникатив нутқда ўзбек тили жаргон лексикасининг психолингвистик ҳолати ва хусусиятларига боғлиқлиги, ўзбек тили жаргон лексикасининг психолингвистик хусусиятларининг ўзига хос жиҳатларига оид илмий натижалар Республика маънавият ва маърифат марказининг иш фаолиятига тадбиқ этилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 30 июндаги 03/08-807-сон маълумотномаси). Натижасида ёш авлоднинг нутқий маданиятини тўғри шаклланишига, самарали мулоқот олиб боришлари учун хизмат қилган; 
ўзаро мулоқотда турли мавзуларга тааллуқли жаргон лексикасига берилган таъриф ва таснифлар, ўзбек тили жаргон лексикасининг баҳоланишининг ўзига хос жиҳатлари ва унинг психолингвистик моҳиятига доир илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУКнинг “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт” (2020 йил 22 декабрь) ҳамда “Адабий жараён” (2021 йил 14 апрель) радиоэшиттиришининг фаолиятда фойдаланилган (04-25-963-сон маълумотнома). Натижада радиоэшиттириш жараёнида нутқий фаолиятда ўзбек тили жаргон лексикасининг қўлланилиши шахснинг ижтимоийлашувидаги амалий аҳамияти очиб берилишига хизмат қилган;
жаргон лексикасининг шахс темпераменти хусусиятларида (экстравертларда жаргон сўзларига эҳтиёжнинг юқорилиги, интравертларда эса жаргон сўзларга нисбатан эътиборни камлиги) намоён бўлиши шахснинг темперамент типига хослиги тўғрисидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги 9-а-сон буйруғи билан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 25 апрелдаги ПМ-9-а-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим амалиёти психологларининг диагностик ишларини такомиллаштиришига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish