Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиева Феруза Исматиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро амирлигида рус манзилгоҳларидаги ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёт (1868 – 1920 йй.)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tar.920.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Иноятов Сулаймон Иноятович, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳаитов Шадмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Холиқова Раҳбар Эргашовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади XIX аср охири – XX аср бошларида Бухоро амирлиги ҳудудидаги рус манзилгоҳлари, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти масалаларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амирликдаги рус манзилгоҳларига кўчиб келган рус фуқароларига деҳқончилик билан шуғулланишлари учун 2-3 десятина ер майдонлари ажратилиб, “эгалик эдикти” шакллантирилганлиги ҳамда уларга яшашлари учун кенг имтиёзлар (турар-жой, солиқ, озиқ-овқат билан таъминлаш) берилганлиги маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлганлиги аниқланган;
рус манзилгоҳларидаги аҳолининг қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳаллий халқ билан ўзаро муносабатлар ўрнатиши рус плуги билан ерни чуқур ҳайдаш, юк ташишда телега ва бричкалардан фойдаланиш, қиш мавсумига хашак жамғариш ва чорва туёғини қисқартириш, лалмикор деҳқончилик билан шуғулланиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилгани очиб берилган;
амирликдаги рус манзилгоҳларида яшовчи халқларнинг маҳаллий аҳоли маънавий қадриятларига нописандлик билан қараши ва ҳурматсизлик қилиши ҳолатлари бошқарувдаги қонунбузарликлар, айирмачиликлар ҳамда суистеъмолчиликлар билан боғлиқ эканлиги аниқланган;
амирликда рус манзилгоҳларида банклар, фабрика ва заводлар, темир йўллар қурилиши, янги техника ҳамда янги экин навлари кириб келиши ҳудуд аҳолисининг иқтисодий турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилгани исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро амирлигида рус манзилгоҳларидаги ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёт масалаларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
амирликдаги рус манзилгоҳларига кўчиб келган рус фуқароларига деҳқончилик билан ҳам шуғулланишлари учун 2-3 десятина ер майдонлари ажратилиб, “эгалик эдикти” шакллантирилганлиги ҳамда уларга яшашлари учун кенг имтиёзлар (турар-жой, солиқ, озиқ-овқат билан таъминлаш) берилганлиги маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан ҳамда амирликдаги рус манзилгоҳларида яшовчи халқларнинг маҳаллий аҳоли маънавий қадриятларига нописандлик билан қараши ва ҳурматсизлик қилиши ҳолатлари бошқарувдаги қонунбузарликлар, айирмачиликлар ҳамда суистеъмолчиликлар билан боғлиқ илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи экспозициясининг «Чор Россияси мустамлакачилиги даври» номли бўлимини янги маълумотлар билан тўлдиришда фойдаланилган (Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2022 йил 30 мартдаги 5-сон маълумотномаси). Тақдим этилган архив ҳужжатларининг нусхалари, ушбу даврга оид манба ва тарихий асарлар, мавзуга оид чоп эттирилган илмий мақолалар ҳамда тарихий экспозициянинг янада қизиқарли ва таъсирчан бўлишида муҳим аҳамият касб этган;
амирликда рус манзилгоҳларида банклар, фабрика ва заводлар, темир йўллар қурилиши, янги техника ҳамда янги экин навлари кириб келиши  ҳудуд аҳолисининг иқтисодий турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилгани ҳамда рус манзилгоҳларидаги аҳолисининг қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳаллий халқ билан ўзаро муносабатлар ўрнатиши рус плуги билан ерни чуқур ҳайдаш, юк ташишда телега ва бричкалардан фойдаланиш, қиш мавсумига хашак жамғариш ва чорва туёғини қисқартириш, лалмикор деҳқончилик билан шуғулланиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилгани тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканали “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятиниг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурлари сценарийларини (2021-2022 йиллар) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК, “O‘zbekiston” телерадиоканалининг 2022 йил 22 апрелдаги 04-36-746-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар XIX аср охири – XX аср бошларида Бухоро амирлиги ҳудудида ташкил этилган рус манзилгоҳларининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётини кенг жамоатчиликка етказиб бериш учун хизмат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish