Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоштуров Шухрат Эшонқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасининг БМТ глобал дастурларидаги иштироки тарихи”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar488.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Абдимўминов Ойбек Бектемирович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим. 
Расмий оппонентлар: Мўминова Гавҳар Эсоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Ишқуватов Валиқул Турдиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
 Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадлари глобал дастурларининг амалга оширилишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
Ўзбекистонда БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши доирасида мамлакатда кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши, бепул ва мажбурий умумий таълимнинг жорий этилиши, ялпи саводхонлик даражасининг кўтарилганлиги каби ютуқлар билан бирга камбағаллик амалда мавжуд бўлсада, ўрнига кам таъминланганлик тушунчаси қўлланилганлиги, бу эса кейинчалик  қашшоқлик, гендер тенглик, соғлиқни сақлаш соҳаларида муаммоларнинг юзага келишига олиб келганлиги аниқланган; 
мамлакатда камбағалликнинг олдини олиш бўйича 2000-2015 йилларда бандликни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш учун самарали механизмлар асосида норматив-ҳуқуқий асослар ва янги иш ўринларни яратиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилмаганлиги, 2017 йилдан кейин мамлакатда камбағалликни қисқартириш бўйича “маҳаллабай”, “хонадонбай”, “фуқаробай” ишлаш “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” каби янги самарали миллий механизмларнинг йўлга қўйилиши сабабли ҳаёт фаровонлиги, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш босқичма-босқич ривожланиб борганлиги очиб берилган;   
республикада БРМга мос равишда ҳудудларда “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, “драйвер” лойиҳаларни амалга ошириш асосида мамлакатда кам таъминланганликни қисқартириш самарали натижалар кўрсатганлиги, қизларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш асосида миллий генофондни яхшилаш, ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш, сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш, хусусан, парламентда аёл депутатлар сонининг икки барорбар ортганлиги, олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш орқали мамлакатнинг гендер стратегияси такомиллашиб борганлиги асослаб берилган;
кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ўзини ўзи банд қилиш, табиркорликка йўналтириш орқали янада такомиллаштириш, БРМларидан келиб чиққан ҳолда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласида фудшеринг тизимини йўлга қўйиш далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг БМТ глобал дастурларидаги иштироки тарихига оид тадқиқоти асосида олинган илмий янгиликлар ва амалий таклифлар асосида:
Ўзбекистонда БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши доирасида мамлакатда кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши, бепул ва мажбурий умумий таълимнинг жорий этилиши, кам таъминланганлик, гендер тенглик, соғлиқни сақлаш соҳаларига оид масалалар ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказда бажарилган №ОТ-А1-31 “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов замондошлари хотирасида” номли амалий лойиҳасининг Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ва халқаро муносабатлари қисмини шакллантиришда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2021 йил 16 ноябрдаги 3/1255-3183-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Ўзбекистонда БМТнинг 2000-2015 йилларда амалга оширилган Мингйиллик ривожланиш мақсадлари глобал дастури юзасидан ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва кўрсатиб бериш имконини берган;
камбағалликни қисқартириш бўйича “маҳаллабай”, “хонадонбай”, “фуқаробай” ишлаш каби янги миллий механизмларнинг амалиётга татбиқ этилишига оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 мартдаги 152-сон қарорининг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 31 мартдаги 12/21-18-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий этилиши аҳоли ҳаёт фаровонлигини юксалтириш ҳаамда ижтимоий ҳимоя қилишга оид ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга ёрдам берган; 
БРМларидан келиб чиққан ҳолда кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ўзини ўзи банд қилиш, табиркорликка йўналтириш орқали янада такомиллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи тўғрисидаги таклифлари Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли Қарорининг 4-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 31 мартдаги 12/21-18-сон далолатномаси). Натижада кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирларига оид қонунчилик базасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
БРМга мос равишда ҳудудларда “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, “драйвер” лойиҳаларни амалга ошириш асосида мамлакатда кам таъминланганликни қисқартириш самарали натижаларга эришиш учун  БМТ ва унинг ташкилотлари билан биргаликда парламентлар, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг ўзаро ҳамкорлигига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 21 февралдаги 83-сонли Қарорининг 2-банди, ўттиз иккинчи хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 31 мартдаги 12/21-18-сон далолатномаси). Натижада республикамизда таълим, соғлиқни сақлаш, гендер тенглиги, экологик барқарорлик каби соҳалар бўйича олиб борилаётган ишларни илмий жиҳатдан янги маълумотлар асосида ёритиш ва таҳлил қилиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish