Sayt test rejimida ishlamoqda

Савриев Жасур Фахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Навоий вилояти тарихий ёдгорликлари таъмирланишининг асосий йўналишлари (1991-2020 йй.)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar869.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар:  Тўраев Ҳалим Ҳожиевич, тарих фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Аминов Бобир Бомуратович, тарих фанлари доктори; Темиров Фаррух Умедович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик
II.Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Навоий вилояти тарихий ёдгорликлари таъмирланишининг асосий йўналишларини тарихий нуқтаи назардан очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Навоий вилояти тарихий ёдгорликларининг тўлиқ географик жойлашуви, мустақилликка қадар совет даврида, меъморий обидаларни муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишларининг оммавий асосда йўлга қўйилишига коммунистик мафкура сиёсатининг тўсқинлик қилганлиги, шунингдек, дин ва қадриятларга қарши қаратилган ғояларнинг ҳукмронлиги совет ҳокимиятининг дастлабки ўн йиллигида кўплаб қадимий шаҳарсозлик намуналарининг бузилиши натижада ўнглаб бўлмас даражада зарар етказилганлиги аниқланган; 
шаҳарлар бош режалари ишлаб чиқилишида илк бор халқ меъморчилиги қадриятлари давлат муассасалари бинолари билан бирга паспортлаштирилиши натижасида тарихий архитектура ёдгорликлари таркибига киритилган ноёб турар жой объектлари буйича батафсил тарҳлар тузилгани, типик ва антиқа турар жойлар давлат ҳимоясига олиниши тавсияномалари ишлаб чиқила бошланганлиги далилланган;
Навоий вилоятидаги XV-XX асрга мансуб меъморчилик ёдгорликлари Мавлоно Ориф Деггароний жомеъ масжиди, Работи Малик, Сардоба, Мир Саййид Баҳром, Қосим Шайх, Чашма ёдгорлик мажмуаси, Хўжа Хисрав, Мирзачорбоғ каби маданий объектларнинг илк архитектуравий кўринишларининг тикланишида “Навоий вилояти реставраторлар мактаби” усталарининг лойиҳавий таклифлари асос қилиб олинганлиги далилланган;
Навоий вилоятидаги мавжуд зиёрат объектларини таъмирлашда архитектура ва шаҳарсозликнинг ўзига хос ривожланиш йўллари, шаҳарларнинг меъморий-режавий ечими очиб берилиб, бошқа вилоятлардаги ҳунармандчилик ва ганчкорлик усулларидан  фарқли томонлари  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Навоий вилоятидаги тарихий ёдгорликларни таъмирлаш ва қайта тиклаш, реставрация ишлари муаммоларини ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Навоий вилояти тарихий ёдгорликларининг тўлиқ географик жойлашуви, мустақилликка қадар совет даврида, меъморий обидаларни муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишларининг оммавий асосда йўлга қўйилишига коммунистик мафкура сиёсатининг тўсқинлик қилганлиги. шунингдек, дин ва қадриятларга қарши қаратилган ғояларнинг ҳукмронлиги совет ҳокимиятининг дастлабки ўн йиллигида кўплаб қадимий шаҳарсозлик намуналарининг бузилиши натижада ўнглаб бўлмас даражада зарар етказилганлигига оид маълумотлардан Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи “Мустақиллик экспозицияси”ни, шунингдек тегишли бўлимларни илмий-услубий материаллар билан бойитишда, 2021 йил 15 ноябрда Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Кармана ‒ авлиёлар қадами етган диёр” номли грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Навоий вилояти Жамоат фондининг 2022 йил 20 майдаги 27/10-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши вилоятда махсус коворкинг марказининг (тарихий-маданий муносабатларни кенг тарғиб этувчи) ташкил этилган ҳамда хорижий сайёҳлар ва инвесторлар учун “Кармана мўъжизалари” номли махсус қўлланма нашрга тайёрланган;
Навоий вилоятидаги мавжуд зиёрат объектларини таъмирлашда архитектура ва шаҳарсозликнинг ўзига хос ривожланиш йўллари, шаҳарларнинг меъморий-режавий ечими очиб берилиб, бошқа вилоятлардаги ҳунармандчилик ва ганчкорлик усулларидан  фарқли томонлари  тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази дастурларини бажаришда хусусан, Марказнинг қўшимча чора-тадбирлар дастурининг III боб “Тарихий қадамжолар ва меъморий обидаларнинг қурилиши, ноёб архитектураси, уларнинг сақланиши ҳамда ички туризмни ривожлантиришдаги аҳамияти”ни тарғиб этишга қаратилган 3.1-банди “Туризмни ривожлантиришда қадимий‒меъморий иншоотлар, сардоба, карвонсарой, бозор, савдо дўконлари ва бошқа маиший муассасаларнинг аҳамияти”ни тарғиб этишда кенг фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 26 майдаги 02/05-1021-сон маълумотномаси). Натижада, давлатчилигимиз тарихи, қадимий меъморий обидалар, қадимий маиший иншоотлар қурилиши ва таъмирланишини ўрганиш, бой маънавий меросимизни дунёга танитиш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича илмий‒методологик қўлланма яратилган;
шаҳарлар бош режалари ишлаб чиқилишида илк бор халқ меъморчилиги қадриятлари давлат муассасалари билан бирга паспортлаштирилиши натижасида тарихий архитектура ёдгорликлари таркибига киритилган ноёб турар жой объектлари буйича батафсил тархлар тузилгани, типик ва антиқа турар жойлар давлат ҳимоясига олиниши тавсияномалари ишлаб чиқила бошланганлиги Кармана туманидаги тарихий ёдгорликларни мустақиллик йилларида таъмирланиши билан боғлиқ бўлган муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларни тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишда кенг фойдаланилган (Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 27 апрелдаги 02-01/1199-сон маълумотномаси). Бу маълумотлар Навоий вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан тарихий объектларни хатловга олиш ва улар ҳақида маълумотлар тайёрлаш имконини яратган;
Навоий вилоятидаги XV-XX асрга мансуб меъморчилик ёдгорликлари Мавлоно Ориф Деггароний жомеъ масжиди, Работи Малик, Сардоба, Мир Саййид Баҳром, Қосим Шайх, Чашма ёдгорлик мажмуаси, Хўжа Хисрав, Мирзачорбоғ каби маданий объектларнинг илк архитектуравий кўринишларининг тикланишида “Навоий вилояти реставраторлар мактаби” усталарининг лойиҳавий таклифлари ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида намойиш этилган “Кўҳна манзиллар” номли кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 7 майдаги 4045-288-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши телетомошабинларга Навоий вилоятидаги мавжуд зиёратгоҳлар, тарихий объектлар ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish