Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиева Дилшода Мавлоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётдаги иштироки (Навоий вилояти мисолида)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tar769.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Агзамходжаев Саидакбар Саидович, тарих фанлари доктори, профессор; Джураева Нилуфар Далибаевна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётдаги иштирокини Навоий вилояти мисолида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
аёлларга муносабат масаласидаги давлат сиёсати Навоий вилояти хотин-қизларининг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтиришда, гендер тенгликни таъминлашда ҳамда уларнинг давлат, жамият бошқарувида фаол иштирок этган ҳолда, ҳақиқий сиёсат субъекти бўлишида намоён бўлаётганлиги далилланган; 
Навоий вилояти аёллар бандлигини таъминлашда касаначилик ва оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик, сервис хизмати каби самарали шаклларнинг бозор иқтисодиёти талаблари асосида замонавий тадбиркорлик, эркин рақобат муҳитига трансформациялашуви иқтисодий мустақилликка хизмат қилганлиги асосланган;
Навоий вилоятида хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг келиб чиқиши, ички ва ташқи миграцияда аёллар иштироки кўрсаткичининг ўсиб бориши, эрта никоҳ ҳолатлари ва оилавий ажримларнинг кузатилишида оиладаги носоғлом муҳит, иқтисодий етишмовчилик, ишсизлик каби салбий ҳолатлар бош омиллар эканлиги далилланган;
Навоий вилоятида жиноят йўлига кирган ҳар бир аёлга маҳаллалардаги фаол аёллар бириктирилганлиги, аёлларни  реабилитация қилиш ва мослаштириш вилоят маркази томонидан хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишида яқиндан кўмаклашаётгани аёллар ўртасида жиноятчиликнинг камайиб боришига  ижобий таъсир кўрсатганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётдаги иштироки (Навоий вилояти мисолида) мавзуси бўйича илмий хулоса, таклифлар асосида: 
аёлларга муносабат масаласидаги давлат сиёсати Навоий вилояти хотин-қизларининг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтиришда, гендер тенгликни таъминлашда, уларнинг давлат, жамият бошқарувида фаол иштирок этган ҳолда, ҳақиқий сиёсат субъекти бўлишида намоён бўлаётганлиги ҳақидаги маълумотлар ва илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг «Хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришнинг истиқболлари», «Оила муқаддас», «Аёл эъзозда», «Келин ва қайнона», «Ибратли оила», «Сиз қонун ҳимоясидасиз», «Ўзбек аёли» каби мавзулардаги тадбирлар мазмунини назарий ва илмий жиҳатдан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2022 йил 1 июлдаги 04-03/143-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда келтирилган илмий янгиликлар орқали кенг жамоатчиликда, хусусан, хотин-қизларга муносабат, гендер тенглик масалалари уларга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш ҳамда жамиятда ўз ўрнига эга эканлигини алоҳида кўрсатиб бериш орқали маънавий-ахлоқий ғояларни юксалтириш, аёллар ва эркаклар ўртасида муроса маданиятини шакллантириш, пировардида, жамият фаровонлиги ва тараққиётини таъминлаш билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг самарадорлигини оширишда хизмат қилган;
Навоий вилояти аёллар бандлигини таъминлашда касаначилик ва оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик, сервис хизмати каби самарали шаклларнинг бозор иқтисодиёти талаблари асосида замонавий тадбиркорлик, эркин рақобат муҳитига трансформациялашуви иқтисодий мустақилликка хизмат қилаётганлиги асосланган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси қошидаги Навоий вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг грант лойиҳасидаги режалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси қошидаги Навоий вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг 2022 йил 4 мартдаги 01/09-111-сон маълумотномаси). Мазкур материаллар асосидаги таклиф ва тавсиялар вилоятда аёллар бандлигини таъминлашда касаначилик, оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик, сервис хизмати каби самарали шакллардан хотин-қизлар орасида касб эгаллаш, ҳалол меҳнат қилиш маданиятини шакллантириш йўналишида олиб борилаётган илмий изланишлар самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
хотин-қизлар масаласидаги давлат сиёсати аёлларнинг оила ва жамиятда мавқеини юксалтиришга, Навоий вилоятида хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг келиб чиқиши, ички ва ташқи миграцияда аёллар иштироки кўрсаткичининг ўсиб бориши, эрта никоҳ ҳолатлари ва оилавий ажримларнинг кузатилишида оиладаги носоғлом муҳит, иқтисодий етишмовчилик, ишсизлик каби салбий ҳолатлар бош омиллар эканлиги кўрсатилган хулосалар, таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тақдимот» кўрсатувининг 2022 йил 19 апрель куни эфирга узатилган сонлари сценарийсини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 19 апрелдаги 06/28-717-сон маълумотномаси). Аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, мустаҳкам оилани шакллантиришга оид амалий ва назарий-услубий тамойиллари асосида кенг жамоатчиликка трансформациялаш мақсад қилиб олинди ва мақсадга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish