Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Элнура Ғайбуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳмад Яссавий ижодининг Туркияда ўрганилиши”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil1104. 
Илмий раҳбар: Асадов Мақсуд Ҳусенович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Муллахўжаева Каромат Тошхўжаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи. 
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий ва аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туркиялик филолог олимлар томонидан амалга оширилган яссавийшуносликка доир тадқиқотлар асосида Аҳмад Яссавийнинг XII-XIII асрларда туркий тасаввуф шеъриятининг шаклланиши, туркий халқлар адабиётида ҳикматнавислик анъанасининг пайдо бўлиши ва XIV-XIX асрлар Шарқ мумтоз адабиёти ривожига қўшган ҳиссасини эътироф этиш, Аҳмад Яссавий ҳаёти, ижоди, хусусан, “Девони ҳикмат”нинг Туркиядаги нашрлари ва тадқиқи, ҳикматлардаги нур, фақир, муршид, мурид, хурмо, тубо, суҳбат, зикр, кўнгил каби шеърий тимсолларнинг ўзига хослигини асослаб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:       
туркиялик яссавийшуносларнинг Хожа Аҳмад Яссавий ҳаёти ва фаолиятига оид изланишлари, яссавийлик тариқати ва унинг туркий халқлар орасида кенг ёйилишининг ижтимоий сабаблари, Аҳмад Яссавий ҳикматларининг Ҳақни таниш, инсоннинг ўзлигини англашга бўлган уринишлари, ватанга, ота-онага муҳаббат туйғулари, ўзаро дўстлик ва биродарликни улуғлаш сингари мавзуларга эгалиги, ишқ ва ошиқлик изтироблари, устоз ва шогирдлик даражалари, адолат ва ҳақиқатни улуғлаш каби маънолар ифодаси, вазн, қофия, композиция, тил сингари бадиий хусусиятлари ҳамда Сулаймон Боқирғоний, Занги ота, Азимхўжа эшон, Ҳазиний каби бир қатор издошларининг фаолияти очиб берилган;
Аҳмад Яссавийнинг Туркистон ва Яссидаги яшаган муҳити, ҳаёт тарзи, турмуш маданияти, Арслонбоб, Юсуф Ҳамадоний, Шайх Шаҳобиддин Исфижобий каби улуғ муршидлардан олган таълим-тарбияси, яссавийлик тариқатининг юзага келиш омиллари ва туркий тасаввуф адабиёти тараққиётига қўшган ҳиссаси очиб берилган; 
Аҳмад Яссавий “Девони ҳикмат”ининг, асосан, туркиялик яссавийшунослар Ҳ.Биже, Н.Тўсун, З.Гунгўр, К.Эраслон чоп этган бир неча нашрлари, шунингдек, ўзбек олимлари И.Ҳаққул ва Н.Ҳасан нашри, уйғур адабиётшуноси Абдурашид Жалил Қорлуқ ва қозоқ адабиётида амалга оширилган нашрлари бир-бири билан ўзаро қиёсланиб, мазкур нашрларда сўзларнинг хато ўқилиши билан боғлиқ фарқлар мавжудлиги аниқланган;
Аҳмад Яссавий ҳикматларининг тўғрилик, ҳалимлик, сахийлик, сабру қаноатда собитлик, олиҳимматликка ундаш каби ахлоқий, илмга, маърифатга интилиш сингари таълимий, чин эътиқод эгаси, нафсу ҳаводан йироқ бўлган пок қалб соҳиби бўлишга даъват этиш каби ирфоний мазмунлари, қарлуқ ва қипчоқ лаҳжасига оид тил хусусиятларининг ғоявий-бадиий олами, тил ифодаси назарий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Аҳмад Яссавий ижодининг Туркияда ўрганилиши” мавзуси  бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
туркиялик яссавийшуносларнинг Хожа Аҳмад Яссавий ҳаёти ва фаолиятига оид илмий изланишлари, яссавийлик тариқати ва унинг ислом динига эътиқод қилувчи Шарқ халқлари орасида кенг ёйилишининг ижтимоий сабаблари, Яссавий ҳикматларининг Ҳақни таниш, инсоннинг ўзлигини англашга бўлган уринишлари; ватанга, ота-онага муҳаббат туйғулари; ўзаро дўстлик ва биродарликни улуғлаш сингари мавзуларга эгалиги, ишқ ва ошиқлик изтироби, устоз ва шогирдлик даражалари, адолат ва ҳақиқатни улуғлаш каби маънолар ифодаси, вазн, қофия, композиция сингари бадиий хусусиятлари ҳамда Сулаймон Боқирғоний, Занги ота, Азимхўжа эшон, Ҳазиний каби бир қатор издошларининг фаолиятини тадқиқ этишдаги хизматлари атрофлича ёритиб берилган таклифлар Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА-Ф1-Г039 рақамли “Алишер Навоий (2 жилдлик) ва Абдулла Қодирий қомусларини яратиш” (2012–2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2022 йил 1 мартдаги 3/1255-501-сон маълумотномаси). Илмий натижалар “Султон ул-орифин Аҳмад Яссавий”, “Девони ҳикмат нашрлари хусусида”, “Девони ҳикмат”нинг тил ва ифода хусусиятлари” мавзуларидаги илмий мақолаларнинг асосини ташкил этган; 
Аҳмад Яссавийнинг Туркистон ва Яссидаги яшаган муҳити, ҳаёт тарзи, турмуш маданияти, Арслонбоб, Юсуф Ҳамадоний, Шайх Шаҳобиддин Исфижобий каби улуғ муршидларидан олган таълим-тарбияси, яссавийлик тариқатининг юзага келиш омиллари ва туркий тасаввуф адабиёти тараққиётига қўшган муҳим ҳиссаси туркиялик яссавийшунослар томонидан амалга оширилган монографик тадқиқотлар асосида очиб берилган таклифлар Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ПЗ-20170930220 рақамли “Навоий қомусини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш” (2018-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2022 йил 1 мартдаги 3/1255-501-сон маълумотномаси). Натижада, Алишер Навоийнинг насрий асарлари ва тазкираларидаги Яссавий ҳаёти, таълимоти, муршидлари ва издошларига доир маълумотларга аниқлик киритилган;
Аҳмад Яссавий “Девони ҳикмат”ининг, асосан, туркиялик яссавийшунослар Ҳ.Биже, Н.Тўсун, З.Гунгўр, К.Эраслон чоп этган бир неча нашрлари, шунингдек, ўзбек олимлари И.Ҳаққул ва Н.Ҳасан нашри, уйғур адабиётшуноси Абдурашид Жалил Қорлуқ ва қозоқ адабиётида амалга оширилган нашрлари бир-бири билан ўзаро қиёсан ўрганилиб, турли нашрларда сўзларнинг хато ўқилиши билан боғлиқ фарқлар мавжудлиги аниқланган, ҳикматларнинг матни илмий жиҳатдан таҳлил қилинган ва мавжуд камчиликларни тузатишга доир мулоҳазалар илгари сурилган; Аҳмад Яссавий ҳикматларнинг ахлоқий, таълимий, диний, тасаввуфий мазмунлари, қарлуқ ва қипчоқ лаҳжасига оид тил хусусиятлари “Karahanlı Eserlerindeki Söz Varlığı Hakkında”, “Ahmed-i Yesevî’nin Hikmetlerinin Dili”, “Divan-ı Hikmet’in dili üzerine düşünceler”, Яссавийликка доир манбалар ва “Девони ҳикмат” каби илмий асарлар, “Девони луғотит турк”, “Қутадғу билиг” сингари адабий манбалар асосида ўрганилиб, уларнинг ғоявий-бадиий олами, тил ифодаси назарий жиҳатдан асослаб берилган таклифлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Буюк юрт алломалари”, “Башарият сиймолари” илмий-маърифий кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2022 йил 12 апрелдаги  02-02-03/76-сон маълумотномаси). Бу орқали Аҳмад Яссавий ва издошлари ижоди инсоннинг ўзлигини англашда асосий омили эканини кенг жамоатчиликка сингдиришга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish