Sayt test rejimida ishlamoqda

Имамов Бобир Хужаназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалар (1991-2018 йй.)”, 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tar463.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги илмий даражаларни берувчи PhD/03/30.12.2021/SS/TAR.21.02 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжонович, тарих фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Султонова Эътибор Сиддиқовна, сиёсий фанлар доктори, профессор; Абдимуминов Ойбек Бектемирович, тарих фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2018 йилларда Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасидаги иқтисодий ва маданий соҳалардаги алоқалари тарихининг асосий ҳамда ўзига хос хусусиятларини тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг 90-йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсатида Туркия Республикаси билан сармоявий ва интеллектуал алоқаларни ривожлантириш жараёнида ҳамкорликнинг дастлабки босқичида ташкилий-ҳуқуқий асосларни шакллантириш, истиқболли сиёсий мулоқотларни фаоллаштириш каби масалалар дастлабки чоралар сифатида кўрилганлиги далилланган;
Ўзбекистон ва Туркия Республикаларининг сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ўзаро алоқаларининг ривожланиш тарихининг уч босқичи, яъни (1991-1999 йиллар) сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиш, (2000-2016 йиллар) ўзаро муносабатларнинг совуқлашиш ва пасайиши ҳамда (2017 йил-ҳ.в.) ўзаро муносабатларнинг кенг қамровли ривожланиши кузатилаётганлиги тарихий-таҳлилий интерпретация асосида асосланган;
давлатлар ўртасида илм-фан, таълим, театр ва санъат соҳаларидаги алоқалар, ижтимоий интеграцион жараёнлар ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли келишувлар халқлар миллий маданиятларининг бойиши, юксалиши ҳамда икки давлатнинг муштарак миллий манфаатлари ва истиқболларига мос келиши асослаб берилган;
давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари Ўзбекистонда туризм ва бозор муносабатлари инфратузилмаси замонавий талаблар асосида такомиллаштирилиб, савдо ва тўқимачилик саноатидаги муқобил сайёҳлик йўналишларини ташкил этишда янги тарихий босқичга ўтиш билан боғлиқ ўзига хос жиҳатлар ўз самарасини бераётганлиги далиллар билан асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасидаги иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлигига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар ва таклифлар асосида:
ХХ аср 90-йилларда Марказий Осиё минтақасида геосиёсий ва геоиқтисодий жараёнлар, Ўзбекистоннинг Туркия билан яқин алоқалар ўрнатилишининг муҳим тарихий жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда икки давлат ўзаро алоқаларининг ривожланиш тарихининг уч босқичи яъни (1991-1999 йиллар) сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиш жараёнлари, (2000–2016 йиллар) ўзаро муносабатларнинг совуқлашиш ва пасайиш воқеликлари ҳамда (2016 йил-ҳ.в.) ўзаро муносабатларнинг фаоллашуви ва кенг қамровли ривожланиши кузатилаётганлиги тарихий-таҳлилий асосдаги илмий хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканалида эфирга узатилган “Taqdimot” кўрсатувида тақдим этилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалининг 2021 йил 3 майдаги 02-40-673-рақамли маълумотномаси). Натижада давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш аҳамиятини аҳолининг кенг қатламига тушунтиришда қўшимча маълумот манбаи бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистон ва Туркия билан (1991-2018 йй.) ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашда икки давлат ўртасидаги дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, фан, таълим ва маданий соҳаларидаги ҳамкорлик жараёнларини асосий хусусиятлари ва ўзига хос жиҳатларини илмий ва тарихий далиллар асосида ёритиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тасарруфида бажарилган ФЗ-2016-0908223644-сон “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” (4 жилд) мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 6 сентябрдаги 3/1255-2432-сон маълумотномаси). Натижада икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларининг йўлга қўйилиши ҳамда ривожланиш тарихи, ўзаро муносабатларнинг асосий йўналишлари инвестиция, енгил саноат, илм-фан, туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича илмий билимларни ривожлантириш имконини берган;
Ўзбекистон ва Туркия маданий ҳамкорлиги, икки халқлар ўртасида маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Туркия маданият вазирликлари билан фан, таълим, маданият ва санъат соҳалари бўйича ҳамкорлик қилишда давлатлараро келишувлар бажарилишини асослаш ҳамда ўзбек-турк маданий марказлар ва дўстлик жамияти фаолиятини ёритишга оид материаллар Республика турк маданий марказлари ва “Ўзбекистон–Туркия” дўстлик жамияти фаолиятларига (2018-2019 йй.) тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2019 йил 24 декабрдаги 01-09-2382-сон маълумотномаси). Натижада Қўмитанинг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишда ҳамда марказлар ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish