Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Моҳинур Жонпўлатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Ped330. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори; Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий компетентлиги замонавий шарт-шароитлар, ташкилий, методик-техник, педагогик-психологик омилларни аниқ ва когнитив вазиятларда диверсификацион ташкил эта олиши ҳамда касбий етук педагог даражасига амалий эришиш барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари касбий-методик компетенциясини ривожлантириш механизмининг компонентлари мустақил таълим олиш, маҳорат дарсларини амалга ошириш босқичларининг технологик тараққиёти ҳамда бошланғич таълимда ўқитилаётган фанлар бўйича янгиликларни ўзлаштириш динамикасини ҳисобга олиб, ижодий ёндашувли фаолиятини индивидуаллаштириш асосида такомиллаштирилган; 
масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг интегратив методик тайёргарлиги замонавий техник инновацион, интеграцион, модификацион, адаптив, диверсификацион, имитацион, когнитив воситаларни қўллаш, амалий ва мустақил ишлаш  таъминоти мобиллигини таъминлаш ҳамда унификациялаш асосида босқичма-босқич такомиллаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик тайёргарлигини ўқув материалларини медиаресурслар орқали масофавий таълим шароитида тақдим этиш, бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ўзлаштиришини электрон назорат қилиш, ижодий веб-квестларни масофавий-когнитив бажариш, ўзини ўзи касбий-шахсий ривожлантириш, педагогнинг шахсий-мотивацион йўналганлигига устуворлик бериш омилларини ўзаро самарали оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини ривожлантириш модели мақсадли-мотивацион, концептуал-мақсадли, жараёнли-креатив, интегратив-когнитив, натижавий-баҳолаш компонентлари ҳамда модификацион фаолиятни таълим жараёнига олиб кириш асосида такомиллаштирилган. 
  IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий компетентлиги замонавий шарт-шароитлар ташкилий, методик-техник, педагогик-психологик омилларни аниқ ва когнитив вазиятларда диверсификацион ташкил эта олиши ҳамда касбий етук педагог даражасига амалий эришиш барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2 августдаги 257-сон буйруғи, 257-022 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик параметрлари ва зарурий шарт-шароитлар мазмунини такомиллаштиришга имкон яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари касбий-методик компетенциясини ривожлантириш механизмининг компонентлари мустақил таълим олиш, маҳорат дарсларини амалга ошириш босқичларининг технологик тараққиёти ҳамда бошланғич таълимда ўқитилаётган фанлар бўйича янгиликларни ўзлаштириш динамикасини ҳисобга олиб ижодий ёндашувли фаолиятини индивидуаллаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Таълимда мультимедиа технологияларидан фойдаланиш” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи,  берилган 500-103 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари касбий-методик компетенциясини ривожлантириш самарадорлиги ошган;
масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини ривожлантириш модели мақсадли-мотивацион, концептуал-мақсадли, жараёнли-креатив, интегратив-когнитив, натижавий-баҳолаш компонентлари ҳамда модификацион фаолиятни таълим жараёнига олиб кириш асосида такомиллаштириш юзасидан маълумотлар “Математика ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2 августдаги 257-сон буйруғи, 257-022 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич  синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг интегратив методик тайёргарлиги замонавий техник инновацион, интеграцион, модификацион, адаптив, диверсификацион, имитацион, когнитив воситаларни қўллаш, амалий ва мустақил ишлаш  таъминоти мобиллигини таъминлаш ҳамда унификациялаш асосида босқичма-босқич такомиллаштириш бўйича таклифлар “Таълимда мультимедиа технологияларидан фойдаланиш” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-103 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини ривожлантиришда замонавий техник воситаларни қўллаш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик тайёргарлигини ўқув материалларини медиаресурслар орқали масофавий таълим шароитида тақдим этиш, бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ўзлаштиришини электрон назорат қилиш, фойдаланувчилар ва улар ўртасида  маълумот алмашиниш, ижодий веб-квестларни масофавий-когнитив бажариш, янги тасаввурлар, ғоя ва фикрларни ўзида қамраб олган электрон веб-сайтни (http://dlpe-method.com) яратиш, ўзини ўзи касбий-шахсий ривожлантириш, педагогнинг шахсий-мотивацион йўналганлигига устуворлик бериш омилларини ўзаро самарали оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3D тизимли интерактив ахборот-таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 октябрдаги 02-07-3482/04 рақамли далолатномаси). Натижада масофавий таълим шароитида мустақил ўқув фаолиятида электрон таълим муҳитини яратиш ҳамда бошланғич таълимга доир фанларни ўқитиш методикаси ва самарадорлигини ошириш истиқболларини стратегик аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish