Sayt test rejimida ishlamoqda

Маликов Козим Гафуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аксонометрик проекцияларни қуриш воситасида талабаларнинг креативлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таьлим) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped622. 
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Саидалиев Саидкарим Саиднабиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аксонометрик проекцияни қуриш воситасида талабаларнинг креативлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг креативлигини ривожлантириш методикасининг модели самарадорликни белгиловчи тузилмавий компонентларнинг  виртуаллик ва анимация, дизайн каби иллюстративлик хусусиятларининг проектив идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
аксонометрик проекцияларнинг стандарт изометрик ва диаметрик проекциялари замонавий автоматлаштирилган лойиҳалаш дастурининг дидактик имкониятлари ва инновaцион таълим технологияларини продуктив таълим билан қайта алоқасини ҳисобга олиш асосида ривожлантирилган;
аксонометрик проекцияларни қуриш воситасида талабаларнинг креативлигини ривожлантириш видеодарслар, лойиҳалаш-конструкторлик ва график топшириқлар талабалар  креативлигини ривожлантириш тузилмасининг мотивацион-қадриятли ҳамда таълимнинг имитацион-вариатив ва визуал-амалий жараёнига электрон таълим ресурсларни киритиш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг креативлигини ривожлантириш траекторияси аксонометрик текисликка проекциялаш кўрсаткичлари самарадорлигига интенсив таъсир кўрсатиш даражасининг горизонтал ва вертикал уйғунлигини таъминлашга хизмат қиладиган ташкилий-функционал модель ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аксонометрик проекцияларни қуриш воситасида талабаларнинг креативлигини ривожлантириш технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг креативлигини ривожлантириш методикасини ривожлантириш модели самарадорликни белгиловчи тузилмавий компонентларнинг  виртуаллик ва анимация, дизайн каби иллюстративлик хусусиятларининг проектив идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Архитектура элементларини лойиҳалаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 декабрдаги 648-сон буйруғи, 648-141-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг мантиқий фикрлаши ва фазовий тасаввурларини кенгайтириш самарадорлиги ошган;
аксонометрик проекцияларнинг стандарт изометрик ва диаметрик проекциялари замонавий автоматлаштирилган лойиҳалаш дастурининг дидактик имкониятлари ва инновaцион таълим технологияларини продуктив таълим билан қайта алоқасини ҳисобга олиш асосида ривожлантиришга доир маълумотлар “Архитектура элементларини лойиҳалаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 декабрдаги 648-сон буйруғи, 648-141-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабалар учун чизма геометрия ва муҳандислик графикаси фанини ўзлаштириш имкони кенгайтирилган;
аксонометрик проекцияларни қуриш воситасида талабаларнинг креативлигини ривожлантириш видеодарслар, лойиҳалаш-конструкторлик ва график топшириқлар талабалар  креативлигини ривожлантириш тузилмасининг мотивацион-қадриятли ҳамда таълимнинг имитацион-вариатив ва визуал-амалий жараёнига электрон таълим ресурсларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Архитектура элементларини лойиҳалаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 декабрдаги 648-сон буйруғи, 648-141-сон нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак мутахассисларнинг мослашувчанлик, коммуникативлик сифатларини ривожлантириш имкони ошган;
талабаларнинг креативлигини ривожлантириш траекторияси аксонометрик текисликка проекциялаш кўрсаткичлари самарадорлигига интенсив таъсир кўрсатиш даражасининг горизонтал ва вертикал уйғунлигини таъминлашга хизмат қиладиган ташкилий-функционал моделни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Архитектура элементларини лойиҳалаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 декабрдаги 648-сон буйруғи асосида берилган 648-141-сон нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак мутахассисларнинг изланувчанлик  сифатларини ривожлантиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish