Sayt test rejimida ishlamoqda

Тиллабоев Азлархон Магбархоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Астрономия курсини ўқитишда замонавий илмий-тадқиқот натижаларидан фойдаланиш методикаси (педагогика олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (астрономия) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3645.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Турсунов Икромжон Гуламжанович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Эрназорова Гулнора Облокуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нарбаев Азамат Бахрамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида астрономия курсини ўқитишда замонавий илмий-тадқиқот натижаларидан фойдаланган ҳолда, талабаларда илмий хабардорлик компетенцияларни ривожлантиришнинг методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаларида замонавий илмий-тадқиқот натижаларидан фойдаланишнинг дидактик модели астрономия фани ўқув дастурлари мазмуни ҳамда талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлар асосида аудиторияда ва масофавий ўқитишга доир машғулотларни мустақил равишда уйғунлаштириш (Buffet) моделларини миллий кредит-модуль тизимига адаптивлик даражасини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида астрономия курси ўқув машғулотларини ташкил қилишнинг методик шарт-шароитлари  илмий натижаларининг астрономия курсига интеграциялашган ўқув фаолиятини ишончлилик, илмий асосланганлик, оммавийлик, изчилликни таъминлаш, автономлигини қўллаб-қувватлаш орқали мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик тизимини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг астрономиядан илмий хабардорлик компетенцияларни ривожлантириш моделининг  дидактик таъминоти (VIREO, MaxIm DL, Stellarium, Starry Night) дастурий педагогик воситаларни қўллашга ҳамда мустақил таълим асосида илмий хабардорлик коммуникативлиги даражаси интерактивлиги ва рефлексивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали ишлаб чиқилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг илмий хабардорлик компетенцияларни ривожлантиришнинг замонавий илмий-тадқиқот натижаларини астрономия курсини ўқитишда анъанавий ва фундаментал ўқитиш методларининг интеграциялашган фаолиятли тузилмасини астрономия фани мазмунига сингдиришнинг педагогик жиҳатлари асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Астрономия курсини ўқитишда замонавий илмий-тадқиқот натижалари ва дастурий махсулотлардан восита сифатида фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг илмий хабардорлик компетенцияларни ривожлантиришнинг замонавий илмий-тадқиқот натижаларини астрономия курсини ўқитишда анъанавий ва фундаментал ўқитиш методларининг интеграциялашган фаолиятли тузилмасини астрономия фани мазмунига сингдиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4884-сон қарори ижросига биноан «Ўзбекистон Республикасида мактабгача,  умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимларида ўқув дастурларининг узвийлигини таъминлаш концепциялари» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим миллий дастурлари»ни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 2022 йил 27 апрелдаги 03-1006-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур узлуксиз таълим миллий дастурлари талабаларнинг таянч ва фанга оид илмий хабардорлик компетенциялари таркибий қисмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
педагогика олий таълим муассасаларида замонавий илмий-тадқиқот натижаларидан фойдаланишнинг дидактик модели астрономия фани ўқув дастурлари мазмуни хамда талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлар асосида аудиторияда ва масофавий ўқитишга доир машғулотларни мустақил равишда уйғунлаштириш (Buffet) моделларини миллий кредит-модуль тизимига адаптивлик даражасини таъминлашга оид таклиф ва тавсиялардан “60110700 - Физика ва астрономия” бакалавриат таълим йўналиши бўйича  ишлаб чиқилган малака талаблари ва “Астрономия курси” фан дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази 2022 йил 10 майдаги 02/01-01-08-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг физика ва астрономия курсини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
педагогика олий таълим муассасаларида астрономия курси ўқув машғулотларини ташкил қилишнинг методик шарт-шароитлари  илмий натижаларининг астрономия курсига интеграциялашган ўқув фаолиятини ишончлилик, илмий асосланганлик, оммавийлик, изчилликни таъминлаш, автономлигини қўллаб-қувватлаш орқали мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик тизимини ишлаб чиқишга тавсиялардан Ф-2-07 рақамли “Қуёш тожи ёруғ нуқталарининг эволюцияси ва чақнаш механизмларининг илмий-услубий тадқиқи” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022 йил 13 майдаги 02-07-1296/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда илмий хабардорлик компетенцияларини ривожлантиришга шароит яратилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг астрономиядан илмий хабардорлик компетенцияларни ривожлантириш моделининг  дидактик таъминоти (VIREO, MaxIm DL, Stellarium, Starry Night) дастурий педагогик воситаларни қўллашга ҳамда мустақил таълим асосида илмий хабардорлик коммуникативлиги даражаси интерактивлиги ва рефлексивлигини бевосита ҳисобга олиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлардан  ВА-ФА-Ф2-009 рақамли “Қуёш активлиги ва тожи тузилмалари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022 йил 13 майдаги 02-07-1296/04-сон далолатномаси). Натижада педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг дастурий педагогик воситалардан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish