Sayt test rejimida ishlamoqda

Тилавова Умида Қаҳрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшлар маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришда информацион этиканинг ўрни», 09.00.04 - Ижтимоий  фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal336.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Туленова Гулмира Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришда информацион этиканинг ўрнини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«информацион этика» категориясининг фалсафий тафаккур тараққиёти билан боғлиқ касбий фаолиятда ахлоқий устуворликни таъминлашнинг масъулият билан боғлиқ гуманистик хусусиятлари, рақамли жамиятнинг барқарор ривожланиш шарти сифатидаги билимга асосланган тарбиявий-маданий функцияси, аксиологик меъёри, технологик-инновацион воситаси сифатидаги феноменологик моҳияти очиб берилган;
ахборот ва билимлар мутаносиблигини таъминлашда ахборотнинг қийматга эгалигини, информацион этиканинг вужудга келишининг ахборот ва ундан фойдаланишнинг аҳамияти глобал даражада ортиши, ахборотнинг барча соҳалардаги устуворлиги, ахборот воситасидаги манипуляцияни баҳолаш, интеллектуал мулк ҳуқуқининг бузилиши, индивидуализм ва бегоналашувнинг кучайишини бартараф этишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари асосланган;
информацион этика категориялари сифатида компьютер, интернет, виртуал, кибер этиканинг информацион деонтология, информацион утилитаризмга хос онтоцентрик хусусиятлари ва ахборотни бошқаришнинг жамият ҳаётига таъсирининг индикаторларидан бири сифатида виртуал лойиҳаларни амалиётда намоён бўлишининг миқёси бўйича актуал ва потенциал имкониятлари аниқланган;
Ўзбекистонда ёшларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантириш билан боғлиқ таълим ва тарбия контекстида ворисийлик ва новаторлик уйғунлигига эришишнинг глобал ўзгаришлар шароитида ижтимоий воқеъликка мос келадиган информацион этиканинг зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришда информацион этиканинг ўрни масаласини тадқиқ этиш асосида: 
«информацион этика» категориясининг фалсафий тафаккур тараққиёти билан боғлиқ касбий фаолиятда ахлоқий устуворликни таъминлашнинг масъулият билан боғлиқ гуманистик хусусиятлари, рақамли жамиятнинг барқарор ривожланиш шарти сифатидаги билимга асосланган тарбиявий-маданий функцияси, аксеологик меъёри, технологик-инновацион воситаси сифатидаги феноменологик моҳиятига оид таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг маънан етук ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш, ёшларни ташқи таҳдидлар ва «оммавий маданият»нинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш, бугунги глобал ахборот замонида ахборотлардан фойдаланиш жараёнида ахлоқий талабларга риоя этишга йўналтириш каби вазифалари билан боғлиқ бўлган амалий лойиҳаларни ташкиллаштиришда, уларнинг мазмуни ва самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 04-13/810-сон маълумотномаси). Натижада эса, мамлакатимиз ёшларининг информацион фаолият жараёнида максадни тўғри англашга ўргатиш, ахборотлар билан боғлик юзага келган ахлоқий муаммоларни  танқидий изоҳлаш ва шунингдек, назарий хулосалар билан чекланиб колмасдан, уларнинг ечимини амалиётга тадбиқ этиш билан боғлиқ соҳаларда олиб борилаётган фаолиятнинг самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
ахборот ва билимлар мутаносиблигини таъминлашда ахборотнинг қийматга эгалигини, информацион этиканинг вужудга келишининг ахборот ва ундан фойдаланишнинг аҳамияти глобал даражада ортиши, ахборотнинг барча соҳалардаги устуворлиги, ахборот воситасидаги манипуляцияни баҳолаш, интеллектуал мулк ҳуқуқининг бузилиши, индивидуализм ва бегоналашувнинг кучайишини бартараф этишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари асосланганга оид илмий-назарий  таҳлиллар, фалсафий хулосалар ва таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг ёшларга юксак ахлоқий хусусиятларга эга бўлган ҳар бир шахсга хос бўлган бурч, тўғрилик, ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат ҳиссини сингдириш, бугунги глобал ахборот муҳитида фаолият юритиш жараёнида маънавий-ахлоқий қадриятларимизга риоя этишга йўналтириш, ёшларни ташқи таҳдидлар ва «оммавий маданият»нинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш каби вазифалари билан боғлиқ бўлган амалий лойиҳаларни ташкиллаштириш ва амалга оширишда, шунингдек, партия Дастурини такомиллаштириш ва замон талабига мослаштириш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги 02/03-97-сон маълумотномаси). Натижада эса, мазкур диссертация ишида илгари сурилган илмий-фалсафий фикрлар бугунги замонавий жамиятда янгича қиёфага эга бўлган шахсларда маънавий-ахлоқий қадриятларни ахборотлаштириш жараёнлари билан мувофиқлаштиришга алоқадор вазифаларни самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
информацион этика категориялари сифатида компьютер, интернет, виртуал, кибер этиканинг информацион деонтология, информацион утилитаризмга хос онтоцентрик хусусиятлари ва ахборотни бошқаришнинг жамият ҳаётига таъсирининг индикаторларидан бири сифатида виртуал лойиҳаларни амалиётда намоён бўлишининг миқёси бўйича актуал ва потенциал имкониятларига оид  илмий хулосалар ва таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O’zbekiston» телеканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририятининг «Таълим ва тараққиёт», «Ўзбекистон ёшлари» номли дастурлари сценарийсида (2021йил январь-февраль ойлари) фойдаланилган («O’zbekiston»телерадиоканали ДУК нинг 2021 йил 19 мартдаги O’zR-1-27-21-сон маълумотномаси). Натижада, Оммавий ахборот воситаларининг анъанавий роли ва уларнинг жамият кузгуси сифатидаги асосий вазифаси, турли хил алоқа технологияларидан фойдаланган ҳолда, истеъмолчиларга тўғри қарор қабул қилишни ўргатиш ва бунинг учун зарур бўлган маълумотларни аниқ ва ишончли тарзда етказиб бериш имкониятини янада оширишга хизмат қилган; 
Ўзбекистонда ёшларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантириш билан боғлиқ таълим ва тарбия контекстида ворисийлик ва новаторлик уйғунлигига эришишнинг глобал ўзгаришлар шароитида ижтимоий воқеъликка мос келадиган информацион этиканинг зарурияти билан боғлиқ таклиф-тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш буйича чора-тадбирлар дастури II.Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир норматив-ҳукукий базасини такомиллаштириш буйича ташкилий чора-тадбирлар 14 банди “Ёшлар тарбиясида анъана ва қадриятларимизнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида Республика миқёсида илмий-амалий конференция ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 30 июндаги 190-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли жамиятнинг шаклланиши ва тобора ривожланиши жараёнида янги ва ўзгарувчан ижтимоий воқеъликнинг хусусиятларига мос келадиган маънавий ва ахлоқий императивларни шакллантириш орқали глобал ахборот муҳитида юксак маънавиятли ёшларни тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish